Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Маълумки, мамлакат тараққиёти кўп жиҳатдан аҳолининг яшаш тарзи ва турмуш фаровонлиги билан узвий боғлиқдир. Ушбу мақсадларга эришиш учун эса, аввало, инсон саломатлиги мустаҳкам бўлиши лозим. Шу маънода бугун республикамизда аҳоли саломатлигини асраш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас, албатта.

Айниқса, бу борада Президентимиз томонидан берилаётган таклиф ва топшириқлар амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида муҳим дастурил-амал вазифасини ўтамоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг Парламентга қилган мурожаатномасида тиббиёт тизимидаги долзарб масалалар, кўплаб ғоялар, амалий таклиф ва тавсияларнинг мазмун-моҳияти очиб берилди. Жумладан, ҳудудлар аҳолиси учун қулай, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш ишларини изчил давом эттириш мақсадида масофадан туриб профилактика қилишни таъминлайдиган "Ақлли тиббиёт" ҳамда "Ягона тиббий ахборот маркази" концепцияларини ўз шароитимизга мослаштириб татбиқ этишимиз зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг асосий устувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ижтимоий соҳа сифатида соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари белгиланган эди. Шулардан келиб чиққан ҳолда ҳозирга қадар тизимда эришилган ютуқлар қатори жойларда ҳанузгача айрим муаммолар мавжудлиги инобатга олиниб, Ҳаракатлар стратегияси ва давлатимиз раҳбарининг Парламентга мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, жумладан, Республика болалар гастроэнтеролог ва нутрициологлари жамоат бирлашмасининг Самарканд вилояти бўлими томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, хусусий тиббиётни жадал ривожлантириш, шу мақсадда соҳага хорижий инвесторлар ва чет эллик мутахассисларни жалб этиш юзасидан тизимли фаолиятлар йўлга қўйилган. Айтиш жоизки, бугун вилоятда 296 та хусусий сектор фаолият юритмоқда. Ўтган йиллар мобайнида уларга 600 дан ортиқ юқори технологияли асбоб-ускуналар олиб келинди. Ўз ўрнида бу янги инновацион технологиялар турли касалликларни эрта аниқлаш баробарида самарали даволаш усулларини жорий қилиш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини яратмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ аҳолисининг ҳудудга хос касалликлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тор йўналишда ихтисослашган хусусий диагностик ва стационар тиббий марказларни кўпроқ очишга ҳам муҳим фаолиятлардан бири сифатида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш муҳимки, амалга оширилаётган ишларда Президентимиз томонидан соҳага оид қабул қилинаётган қарор ва фармонлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шулардан бири 2017 йил 25 декабрда қабул қилинган "2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури" тўғрисидаги Қароридир. Унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида республикада перинатал ва она-бола скрининг марказлари ташкил қилинади. Бу билан ҳомиладорлик даврида она ва боладаги мавжуд касалликларни эрта аниқлаш имкони яратилади. Ўтган йиллар мобайнида она-бола скрининг марказлари юқори технологияли ультратовуш сканер, биокимёвий анализатор ва бошқа асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Шу билан бирга, Республика болалар гастроэнтерологлар ва нутрициологлар жамоат бирлашмаси Самарқанд вилояти бўлими қошида "Nestle" компанияси билан ҳамкорликда "Болалар гастроэнтерологлари ва нутрициологлари мактаби" очилган бўлиб, 2017 йил давомида режа асосида Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларида болалар нутрициологияси ва гастроэнтерологиясининг долзарб муаммолари ва уларнинг ечимига бағишланган семинар, конференциялар ўтказилди. Жумладан, оилавий поликлиникалар ва болалар шифохоналарида 8 семинар ва 5 конференция ўтказилиб, уларда 479 нафар шифокор иштирок этди. Шу қаторда уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган 5 илмий мақола, 10 та тезис чоп этилиб, соғлиқни сақлаш амалиётига 3 ишланма жорий қилинди. Шу қаторда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва тиббий маданиятни такомиллаштириш мақсадида тарғибот ишлари амалга оширилди.

Президентмиз мурожаатномасида "Она ва бола саломатлигини асрашда муҳим омил бўлган скрининг марказлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишни бугун ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда" дейилган. 2018 йилда 46 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси негизида туманлараро перинатал марказлар ташкил этилиши эса аҳоли қаторида тиббиёт ходимларини ҳам қувонтиради. Улар замонавий тиббиёт ускуналари, юқори малакали кадрлар билан таъминланади. Тиббиёт фани ютуқларидан самарали фойдаланган ҳолда, қишлоқ врачлик пунктларида касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича замонавий диагностика лабораторияларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, узоқни кўзлаб ишлаб чиқилаётган мазкур чора-тадбирлар ижросини таъминлаш соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган ҳар бир мутахассис зиммасига катта масъулият юклайди.

Сайдулло РАСУЛОВ, Республика болалар гастроэнтерологлари ва нутрициологлари жамоат бирлашмаси Самарқанд вилояти бўлими раҳбари.

№ 3, 19.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.