Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Маълумки, 2018 йил 12 июль куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3846-сонли қарори қабул қилинган эди.

Мазкур меъёрий ҳужжат асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг аҳолига нефрологик ҳамда гемодиализ ёрдами кўрсатишни янада ошириш соҳасидаги асосий вазифа ва ишлар йўналишлари белгилаб берилиб, бу борада чора-тадбирлар дастурининг тасдиқлангани фаолиятларни янги босқичга кўтаришда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Республика ва барча вилоят тиббиёт муассасаларида беморлар умрининг анча узайишини ва уларнинг турмуш сифати ошишини таъминлайдиган гемо-диализ бў-линмалари фаолият кўрсатмоқда. Бунинг баробарида, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори асосида ташкил этилган Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам бугунги кунда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Муассаса энг сўнгги замонавий аппаратуралар ҳамда малакали кадрлар билан таъминланмоқда.

2018 йилнинг 26 сентябрь куни ушбу муассасага Жанубий Кореянинг "Торай" компанияси томонидан 5 та гемодиализ аппаратлари тақдим этилди. Шу куни Япония ва Жанубий Корея давлатидан келган мутахассислар ушбу замонавий ускуналарнинг қўлланилиши, устуворлик жиҳатлари ва сервис хизматлари борасида батафсил маълумотлар беришди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси, профессор Юн Тэк Рим мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлар, амалиётга киритилаётган инновацион ғоялар, замонавий технологиялар борасида атрофлича сўз юритди.

Алишер

СИДДИҚХЎЖАЕВ,

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси

илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори вазифасини бажарувчи:

– Хабарингиз бор, 2018 йил 12 июль куни Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3846-сонли қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан муассасамизда кўплаб фаолиятлар йўлга қўйилмоқда. Хусусан, хорижий етакчи клиникалар билан алоқалар ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш, маҳорат дарсларини ўтказиш, шу билан бирга, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда 306 нафар ходим томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келинадиган муассасамизда 2 та гемодиализ бўлими мавжуд бўлиб, 30 тага яқин сунъий буйрак аппаратлари ёрдамида 396 нафар бемор амбулатор гемодиализ билан даволанмоқда. Бунинг баробарида, чет эл инвесторларини жалб қилиш борасида ҳам мунатазам ишлар олиб борилмоқда. Бугун Жанубий Корея Республикасидан 5 та сунъий буйрак аппарати марказимизга тақдим этилди. Авваллари ушбу ускунанинг танқислиги сезилар эди. Янги аппаратлар ёрдамида эса қўшимча 50 нафарга яқин беморни қабул қилиш имконияти туғилди. Ўз ўрнида барча мутасаддиларга ташаккуримизни билдирамиз.

Су Ҳюн Ким ТОМ,

Жанубий Кореянинг "LKSH" компанияси

мутахассиси:

– Муассасамиз 2013 йилдан буён Тошкентда фаолият олиб боради. Мамлакатингиздаги шифо масканлари учун соҳага доир дунёдаги замонавий асбоб-ускуналарини етказиб бериш билан шуғулланамиз. Маълумки, Ер юзида буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган беморлар кўп. Худди шундай Ўзбекистонда ҳам ушбу хасталикка чалинганлар йўқ эмас. Бу жараёнда гемодиализ аппаратлари ҳаммага ҳам етмайди. Шу боис, биз ушбу муассасасага Япониянинг "Торай" компания-си томонидан ишлаб чиқарилган 5 та гемодиализни тақдим этдик. Мақсадимиз, ҳамкорликда беморларнинг ҳаётини сақлаб, саломатлигини мустаҳкамлашдир.

Томотака САТО,

Япониянинг "Торай" компанияси мутахассиси:

– Компаниямиз 90 йиллик тарихига эга бўлиб, дунё бўйича етакчи тиббий ускуналар ишлаб чиқаради. Мен ушбу муассасада асосан Осиё ҳудудидаги мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш билан шуғулланаман. Ўзбекистондаги беморларга ёрдам бериб, мутасаддилар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишни кенгайтириш ния-тидамиз.

Дарҳақиқат, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси доимий янгиланиб турилиши мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи учун қилинаётган ишларнинг амалдаги ифодаси, десак муболаға бўлмайди.

Жонибек МАЪРУПОВ. Муаллиф олган суратлар.

№ 38, 28.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.