Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

"ЭЪЗОЗЛИ АЁЛЛАР" СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИ

Хабарингиз бор, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳи тасарруфидаги Қўшма қарори асосида ҳудудларда "Саломатлик мактаблари" фаолияти йўлга қўйилган. Тиббиёт ходимлари, таълим муассасалари масъуллари, маҳалла фаоллари ҳамкорликда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишмоқда.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги Миллий боғда "Эъзозли аёллар" гимнастрада спортчи гуруҳи ташкил топганлигининг 6 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Айтиш жоизки, мазкур гуруҳ "Саломатлик мактаблари" қошида тузилган.

200 нафардан ортиқ аёллар иштирок этган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситханова сўзга чиқиб, "Эъзозли аёллар" гимнастрада гуруҳлари республикамизнинг барча мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей, олий ўқув юртлари ва маҳаллаларда ташкил этилгани тўғрисида сўз юритди. Шу билан бирга, иштирокчиларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани, уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарурий шарт-шароитлар яратиб берилиши, бир хил либос билан таъминланиши ва қишда ёпиқ иншоотда машғулотларни ўтказишига мўлжалланган спорт заллари ажратилишини ҳам таъкидлади. Шунингдек, гуруҳ аъзолигига қабул қилиш жараёни, хусусан, улар тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича шифокор назоратидан ўтганлиги, соғлиғи ҳақидаги тўлақонли маълумотга алоҳида эътибор қаратилиши юзасидан ҳам фикр билдирди.

Таъкидлаш керакки, "Эъзозли аёллар" гуруҳи ташкил топган пайтда 20-30 нафар хотин-қиз ташкил қилган бўлса, бугунги кунда эса уларнинг сони 5 мингдан ошди. Ушбу гуруҳнинг асосий мақсади 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аёлларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бир сўз билан айтганда, хотин-қизларни жисмоний тарбия ҳамда спортга кенг жалб қилиш орқали оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишдан иборатдир.

– Ёшим 76 да, – дейди Тошкент шаҳри Сергели тумани "Асробод" маҳалласида истиқомат қилувчи Ирсихон ая Юсупова. – 45 йил умумтаълим мактабида педагог бўлиб фаолият юритганман. Ўқувчиларга нафақат таълим-тарбия, балки спорт билан шуғулланиш, эрталаб бадантарбия қилиш, фойдали машғулотлар билан машғул бўлиш борасида ҳам тушунтириш берар эдик. Буни кўрган қизларим, набираларимнинг ўқитувчиликка қизиқиши ортиб, ушбу касбни эгаллашди. Ҳудудимизни педагог ва шифокорлар маҳалласи, деб ҳам аташади. Сабаби, аҳоли улар билан чамбарчас иш олиб боради. Бугунги кунда "Саломатлик мактаблари" доирасида оилавий поликлиника мутасаддилари билан ҳамкорликда ишлаб, аҳоли, айниқса, ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб келмоқдамиз. Шу билан бирга, маҳалламизда ҳам "Эъзозли аёллар" гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, аёллар билан ҳар куни эрталаб бадантарбия машғулотларини ўтказамиз. Ушбу фаолиятни ҳозирда умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, ҳар бир оилада тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз.

Шунингдек, тадбирда спорт билан шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган фаол аёллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Муаллиф олган суратлар.

№ 38, 28.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.