Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

КЕЛАЖАК АВЛОД САЛОМАТЛИГИДА МУҲИМ БОСҚИЧ

Маълумки, соғлом авлод – мустаҳкам келажак пойдеворидир. Келажак авлоднинг соғлом туғилиши ва баркамол бўлиб вояга етишига эътибор ҳомила давридан бошланади. Ўз ўрнида мазкур тушунча илм-фан ва мутахассислар томонидан "Ҳомиладорлик маданияти" деб юритилади. Бу борада кўзланган мақсадларга эса ушбу маданият қоидаларига амал қилиш орқали эришилади.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ижтимоий грант лойиҳаси асосида "Ҳомиладорликни соғлом ўтказиш қоидалари" мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Профессор-олимлар, соҳанинг етакчи мутахассислари, Тошент тиббиёт академияси, Тошкент давлат стоматология ва Врачлар малакасини ошириш институтларининг магистр ҳамда клиник ординаторлари, шунингдек, Юнусобод туманида жойлашган "Порса", "Оқтепа", Увайсий номли маҳалла фаоллари иштирок этган анжуманда ҳомила парваришига оид турли мавзуларда долзарб аҳамиятга эга маърузалар тингланди.

Айниқса, ҳомиладорликнинг илк даври, ҳомилани сақлаш йўллари ва илк куртак аъзоларнинг шаклланиш хусусиятлари, овқатланиш тартиби, ушбу жараёндаги қалтис даврлар ҳақида атрофлича тушунча берувчи маълумотлар тадбир иштирокчиларининг эътиборини тортди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кенг аудиторияга мўлжалланган ижтимоий лойиҳа дастурида белгиланган вазифалар ижроси бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган тиббиёт тизимига тегишли ислоҳотлар моҳиятини ифодалаш баробарида, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий мақсади – жамиятда соғлом турмуш тарзини барқарорлаштиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, тадбир давомида кун тартибида турган ушбу масалага илмий жиҳатдан ёндашиш, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш, бу борада маҳалла, ҳар бир хонадон ва оила аъзолари билан ҳамкорликда иш юритиш лозимлиги ҳам таъкидланди.

Эркин ТУРСУНОВ,

профессор, лойиҳа

раҳбари:

– Айтиш жоизки, соғлиқни сақлаш тизимида, аввало, тиббий маданият деган тушунча мавжуд. Аҳоли саломатлиги, жамият форовонлиги, соғлом турмуш тарзи буларнинг барчаси ушбу тушунча моҳиятида мужассамлашган. Ўз ўрнида лойиҳа доирасида илгари сурилаётган ҳомиладорлик маданияти ҳам айнан ушбу тушунчанинг муҳим бир қисми ҳисобланади. Масаланинг долзарблиги шундан иборатки, соғлом онадангина соғлом фарзанд дунёга келади. Шу маънода она соғлом бўлса, ҳомила парваришини назоратда бўлади. Хўш, ҳомиладорлик маданияти ўз ичига нималарни қамраб олади, бунинг учун нималарга эътибор бериш лозим? Биринчи навбатда ҳомила меъёрий ва мўътадил жараёнлар билан кечиши зарур. Бунга икки тоифадаги омиллар орқали эришиш мумкин. Дастлаб ички омиллар, яъни ҳомиладор аёл истиқомат қилаётган хонадондаги муҳит, иккинчиси эса ҳомиладорга алоқадор бўлмаган сабаблар. Оиладаги шарт-шароит, у ерда ҳомиладорга кўрсатиладиган муносабат, осойишталик, тўғри овқатланиш тартиби, вақтида тиббий кўрикларда иштирок этиб бориш каби масалалар муҳим ва шу билан бирга, бажарилиши шарт бўлган жиҳатлар. Тўғри, бу жараёнда ҳар қандай омиллар ҳам кўзга ташланавермайди, аммо бу салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфдан холиликни англатмайди. Демак, ҳар бир бўлажак она бу давр маданиятининг қоидаларини билиши ва унга амал қилиши керак. Ташқи омиллар эса, албатта, ҳомилага таъсири бор, ўз ўрнида ҳомиладорнинг бевосита алоқаси бўлмаган таъсирлардир. Хусусан, бу ҳолат кўпроқ ёш оилаларда кузатилади. Тўй олди маросимларидаги дабдабабозлик, уларнинг саломатлигимизга бўлган зарари, стресс ҳолатлар ҳамда тушкунлик кайфиятларининг юзага келишидир. Қолаверса, атмосферанинг бузилиши, шунингдек, сўнгги йилларда тобора авж олаётган спиртли ва тамаки маҳсулотларининг истеъмоли ҳам катта хавф туғдирмоқда. Лойиҳамиз мақсади – жамиятда соғлом турмуш тарзи ва хотин-қизлар ўртасида ҳомиладорлик маданияти қоидаларини тарғиб қилишдан иборат. Бу борада кузланган натижаларга эришиш учун барча имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Дарҳақиқат, келажак авлод саломатлиги бутун жамият зиммасида турган улкан масъулиятдир. Шу боис, буни ҳар бир фуқаро англаб етиши лозим, негаки, биргина тиббиёт ходимининг тиббий ташхиси-ю, соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги тавсиялари кифоя қилмайди. Сабаби, тиббий маданият, саломатлигимизга бўлган масъулият, аввало, ўзимизда бўлиши керак. Ана шундагина олдимизга қўйган эзгу мақсадларимизга эришишимизга шубҳа қолмайди.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 38, 28.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.