Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

НАФАҚАТ ШИФОКОР, ҲАР БИР ФУҚАРО ОЛДИДАГИ ДОИМИЙ МАСЪУЛИЯТ

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлатимизнинг устувор вазифаларидан биридир. Шу боис, давлатимиз томонидан мазкур йўналишда қанчадан-қанча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинаётганлиги ва улар замирида соғлом онадан – соғлом фарзандлар дунёга келишини таъминлашдек мазмун-моҳият мужассамлиги, бу албатта, жамиятимиз тараққиётини белгилаб берувчи мустаҳкам пойдевор ҳисобланади. Шундай экан, бу долзарб масала ҳар бир фуқаро олдидаги бугунги кун талаби эмас, балки доимий масъулиятдир.

Таъкидлаш муҳимки, бу борада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида самарали натижалар ҳам қўлга киритилди. Бироқ, бунинг баробарида ечимини кутаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Қўшма қарор ижросини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир қанча вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда фаолиятлар йўлга қўйилди. Унинг доирасида "Саломатлик мактаблари" ташкил этилиб, жойларда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, маҳалла, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзига оид тарғибот ишлари кучайтирилиб, ижтимоий тадбирлар кенг тарзда олиб борилди. Лекин кузатишлар таҳлили натижасида ҳақли савол туғилади. Хўш, ушбу фаолиятлар қай даражада ўзини оқлаяпти ёки улар ижроси маълум муддатга белгиланганми? Афсуски, бу каби тадбирлар айрим масъуллиги бўлган шаҳар ва вилоятлардагина маълум бир муддатда қизғинлик билан олиб борилган бўлса, баъзи бир олис ҳудудларда қарор моҳияти бутунлай эътибордан четда қолганлиги юқоридаги саволларнинг туғилишига сабаб бўлди. Келинг, шу ўринда масаланинг яна бир жиҳатига ойдинлик киритсак. Она ва бола саломатлигини асраш халқимиз тушунчасига қараганда гўёки биргина тиббиёт ходимлари жавобгар. Аммо қарс икки қўлдан чиқади, чунки инсон соғлиги, аввало, унинг ўзига ҳам боғлиқ. Шунга қарамай жойларда бўлиб ўтаётган тиббий кўрикларда аҳолининг фаоллиги кутилган даражада эмас. Бундай ҳолатлар 2018 йилнинг 10 сентябрида Соғлиқни сақлаш вазирининг 549-сонли буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 ноябрдаги "2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда амбулатор поликлиника муассасалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини такомиллаштириш, жумладан, жойларда туғиш ёшидаги аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оралар ва болалар ўлимининг олдини олиш мақсадида ташкил этилаётган "Соғлом аёл ойлиги" тадбирлари мобайнида ҳам кўзга ташланмоқда.

Куни кеча Тошкент вилоятининг Паркент туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда унга қарашли бўлган "Заркент" 47- ва "Сўқоқ" 46-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаларида бўлганимизда "Соғлом аёл ойлиги" бўйича ўтказилаётган тадбирларга талаб даражасида тайёргарлик кўрилмаганлигининг гувоҳи бўлдик. Ташрифимизни, аввало, бирлашманинг кўп тармоқли марказий поликлиникасидан бошладик. Муассасанинг иккинчи қаватига кўтарилганимизда бир гуруҳ аёлларга кўзимиз тушди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 11 июндаги "Ўзбекистон Республикасида аёллар, болалар ва ўсмирларга самарали акушер-гинекологик хизматини ташкиллаштириш ҳамда кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш тўғрисида"ги 386-сонли буйруғи ижроси бўйича ташкил қилинган "Аёллар маслаҳатхонаси"га тиббий кўрикдан ўтиш учун навбатда туришар эди. Қўшма қарор ижросини таъминлаш бўйича мониторинг гуруҳи масъули Нилуфар Рўзиева акушер-гинеколог Гулнора Асилбекова билан суҳбатда бўлиб, унинг иш жараёнларини кўздан кечириб, қабулдаги ҳомиладор аёлларга саволлар билан мурожаат этди. Шунингдек, "Қизлар саломатлиги маркази"да бўлганимизда у ерда фаолият олиб бораётган ёш мутахассис томонидан олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги боис, унга услубий ёрдам кўрсатиб, зарурий тавсиялар берди.

Сўнгра, "Заркент" 47-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлганимизда, у ерда бирорта мурожаат этиб келган фуқарони учратмадик. Муассаса шифокорларининг айтишига қараганда, аҳоли куннинг эрталабки қисмида тиббий кўрикдан ўтган. Аммо ушбу маълумот бўйича бир нафаргина шифокор беш нафар фертил ёшидаги аёлларни барча мутахассислар кўригидан ўтганлиги бўйича тиббий варақасида қайд этганлигини кўрсата олди. Қолган мутахассислар эса "Соғлом аёл ойлиги" доирасида ўтказилаётган тадбирлар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслиги аён бўлди. Шу ернинг ўзида поликлиника ходимларига мазкур тадбир бўйича ишлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланиши зарурлиги айтилди.

"Сўқоқ" 47-қишлоқ оилавий поликлиникасига кириб борганимизда муассасада бир нафар фаррош ҳамда қоровулдан бошқа мутахассисларни кўрмадик. Бир соатдан кўпроқ вақт оралиғида етиб келган уч нафар шифокор тақдим этган "Соғлом аёл ойлиги"га боғлиқ ҳужжатлар талабга жавоб бермади. Айни кунда вақтинча поликлиника мудири лавозимида фаолият юритаётган Жамолиддин Усмонов ҳам берилган саволларга тўлақонли тарзда жавоб бера олмади. Текширишлар натижаси шуни кўрсатдики, аввало, рўйхат шакллантирилмаган, аҳолининг хабардорлиги таъминланмаган. Ишчи гуруҳи томонидан мавжуд камчиликлар ўрганилиб, Паркент туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудирига ҳудуддаги 47-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасини 23-26 сентябрь кунлари мобайнида УТТ аппарати ҳамда бир нафар кардиолог мутахассиси билан таъминлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлганимизда мазкур ойлик тадбири муассасанинг "Аёллар маслаҳатхонаси" фаолияти доирасидагина ўтказилаётганлиги маълум бўлди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ушбу ҳолатларнинг юзага келиши ҳудудлардаги мутасаддилар Соғлиқни сақлаш вазирининг 549-сонли буйруғида белгилаб берилган вазифалар ҳақида етарли даражада хулосага келмаган. Мазкур ойлик тадбири эса жорий йилнинг 20 октябрига қадар давом этади. Шундай экан, бу каби эзгу мақсадларга қаратилган тадбирларни талаб даражасида ташкил этишга бошқа ҳудудлардаги мутасаддилар масъулият балан ёндашади, деган умиддамиз.

Ибодат СОАТОВА.

№ 37, 21.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.