Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ТЕДРОС ГЕБРЕЙЕСУС: "ЎЗБЕКИСТОНДА ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ТАЙЁРМИЗ"

Италия пойтахти Рим шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Сессияда тиббиёт соҳасида глобал даражадаги масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Чунончи, экологиянинг дунё халқлари саломатлигига таъсири, озиқ-овқат стандартлари, бирламчи тиббий ёрдамнинг ўрни ҳамда турли юқумли касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, дори-дармон нархлари, тамаки ва алкоголь истеъмолининг зарарлари, жисмоний фаолликнинг аҳамияти, семиришнинг оқибатлари кенг муҳокамалар марказида бўлди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус билан учрашди. Мулоқот чоғида юртимизда сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ижобий ўзгаришлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражасининг оширилаётгани, шунингдек, соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, истиқболдаги режа ва дастурлар ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида Тедрос Гебрейесус ҳам аҳоли саломатлигини асрашни асосий устувор вазифа сифатида белгилаш бу келажак авлодлар камолга етишининг энг тўғри йўли эканлигини таъкидлади. Шу маънода, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ғамхўрликнинг барча зарур жиҳатларини қамраб олганлиги билан кўплаб мамлакатларга намуна бўлишини эътироф этди. Шунингдек, у ЖССТ ва Ўзбекистон ўртасида мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилувчи кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканини ҳамда Ўзбекистонга амалга оширилажак ташрифни интиқлик билан кутаётганини билдирди.

Делегация аъзолари Россия, Беларусь, Туркия, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларининг делегатлари билан ҳам келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда истиқболли режалар хусусида икки томонлама самарали учрашувлар ўтказди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

№ 37, 21.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.