Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ФАОЛИЯТЛАР ТАҲЛИЛИЙ-ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Яқинда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев кириш сўзи билан очиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, тиббиёт тизимида рўй бераётган ўзгаришлар, йўлга қўйилган эзгу фаолиятлар тўғрисида сўз юритди.

Шу билан бирга, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида йил мобайнида тармоқ бўйича муайян ишлар олиб борилгани, хусусан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг виртуал қабулхонасига келиб тушган соҳага тааллуқли мурожаатлар Кенгаш раиси раҳбарлигида ўз вақтида ва сифатли ўрганилиб, таҳлилий мониторинг юритилгани, йил давомида 115 дан ортиқ ариза ва мурожаат кўриб чиқилганини маълум қилди. Бунинг баробарида тизимда учраётган муаммо ва камчиликларга эътибор қаратди. Жумладан, "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури" ижросини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг манзилли тадбирлар режаси ижросини таъминлаш бўйича таҳлилий маълумотларни ҳар ойда бериб бориш, амалга оширилган ишлар юзасидан мониторинг ўтказиш вазифаси топширилган бўлишига қарамасдан жойларда ижро интизомига риоя этилмаслик ҳолатлари кузатилганига муносабат билдирди. Шунингдек, маърузачи, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сурхондарё вилоятлари бўйича масъул ташкилотчилар томонидан ҳудудларда тармоқ бўйича ўтказилган сайёр қабуллар тўғрисидаги маълумотлар мониторинги талаб даражасида олиб борилмагани, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий вилоятларидан бошқа барча вилоятларда ойма ой бериладиган маълумотларда режага нисбатан ортиб борувчи фоиз кўрсаткичлари акс этмагани борасида гапириб ўтди.

Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлар йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури" ижросини таъминлаш бўйича Республика Кенгашининг манзилли-тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г. Тўхтаева сўзга чиқиб, аҳолига ижтимоий-меҳнат соҳасида бепул ҳуқуқий маслаҳат хизмати кўрсатиш самарадорлигини ошириш, тармоқ тизимидаги олий ўқув юртларида талабалар касаба уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш орқали ёшлар ўртасида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид халқаро ва миллий стандартларни тарғиб қилиш йўлга қўйилгани юзасидан фикр билдирди. Шу билан бирга, у ўтган давр мобайнида жами 2 минг 253 нафар ходим билан меҳнат ҳуқуқи, иш соатлари, тиббий кўрик, устама тўловлар, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя, иш билан бандлик масаласи, нодавлат ташкилотларда хизмат қилаётган ходимларнинг ижтимоий, ҳуқуқий манфаатлари, ўриндошлик асослари, кафолатли тўлов, меҳнат муҳофазаси, имтиёзли пенсия таъминоти, халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари, касаба уюшмалари фаолияти каби масалалар юзасидан кабуллар ташкил этилиб келинаётгани, мазкур масала айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Навоий, Фарғона, Хоразм, Тошкент, Наманган вилоятларида яхши йўлга қўйилганини эътироф этди. Бунинг баробарида, ҳозирги кунга қадар 2 минг 150 нафардан ортиқ ходим учун сайёр қабул ташкил қилингани ҳамда бошланғич касаба уюшмалари томонидан "12 май – Халқаро ҳамширалар куни" касб байрами муносабати билан Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тармоқда меҳнат қилаётган ҳамда ишлаб кетган бир гуруҳ фахрийлар учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилганини билдирди. Шунингдек, жамоа шартномалари орқали кекса авлод вакилларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган банди бўйича 2 минг 508 нафар пенсия ёшидаги шахсга пенсияга чиқишидан олдин бир йўла моддий ёрдам берилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланганини айтиб ўтди. Маърузачи жамоа шартномалари ва келишувлари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий манфаатлари муҳофазасини таъминлаш мақсадида икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 1 минг 785 нафар ёш онага моддий ёрдам кўрсатилгани, тармоқ корхоналарида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 3 минг 411 нафар фарзанди учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатлари қисман қоплангани, корхоналар ходимларининг 521 нафар фарзандига чет тилларини ўрганишда моддий кўмаклашилгани, нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 321 нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақти ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилангани борасида ҳам сўз юритди. Г. Тўхтаева Навоий вилояти тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини комплекс ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан ҳам маълумот берди.

Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган навбатдаги масалалар юзасидан, Тошкент, Навоий ва Бухоро вилоятлари корхона, муассасаларида имконияти чекланган, юқорироқ имтиёзларга эга бўлган шахсларни ишга қабул қилиш, ёлғиз қариялар, пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида касаба уюшмаси ва иш берувчилар ҳамкорлиги тўғрисида Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис О. Адилов, Соғлиқни сақлаш муассасаларида 2017 йилнинг 6 ойи давомида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассис З. Алиев сўзга чиқиб, тизим фаолиятида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маърузаларини баён қилишди.

Айтиш жоизки, республикамизда ўтган давр мобайнида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг корхона, ташкилот ва муассасаларда тутган ўрни ҳамда мавқеини янада ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг Низом талаблари асосида самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий-ҳуқуқий асослар ва барча шарт-шароитларни яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қарори қабул қилиниб, унга кўра мавжуд 14 та тармоқ касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари ўртасида "Энг намунали бошланғич ташкилот" кўрик-танлови туман (шаҳар), вилоят, республика бўйича тармоқ ва тармоқлараро босқичларида ўтказилиши белгилаб қўйилган эди. Шу куни мазкур кўрик-танловнинг натижалари эълон қилиниб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Таъкидлаш муҳимки, танлов тасдиқланган Низом талаблари асосида ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари тизимида, шунингдек, аъзолар сони 100 нафаргача ёки ундан зиёд бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилди. Туман (шаҳар) босқичида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги 1079 та бошланғич ташкилотидан аъзолар сони 100 нафаргача бўлган 147 та, аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотлардан 455 та, жами 602 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти иштирок этди. Ташкилий қўмита томонидан аъзолар сони 100 нафардан кўп бўлган бошланғич ташкилот ичида Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Бибинор Ҳамраева I ўрин, Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси раиси Салим Худойназаров II ўрин, Урганч туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Манзура Жуманова III ўринга лойиқ деб топилди. Аъзолар сони 100 нафардан кам бўлган ташкилот ичида Чимбой туман 3-сонли туманлараро силга қарши курашиш шифохонаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Муслима Жуманазарова I ўрин, Қашқадарё вилоят болалар ревматология санаторийси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Худойберди Ражабов II ўрин, Тошкент шаҳридаги 17-сонли оилавий поликлиника касаба уюшмаси қўмитаси раиси Улуғбек Абдукаримов III ўринни қўлга киритишди. Ғолиблар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан танлов рамзлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

– 2004 йилдан буён мазкур шифо масканида касаба уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритаман. Муассасамизда 98 нафар ходим халққа тиббий хизмат кўрсатади. Поликлиника касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари доимий тарзда олиб борилиб, моддий ва маънавий рағбатлантирилиб келинмоқда. Жумладан, пенсионерлар нафақага кузатилиб, кам таъминланган оилалар "Бўстон", "Чимён", "Зомин" санаторийларга маданий ҳордиқ чиқариш ва соғликларини мустаҳкамлаш учун юборилди. 2018 йилда ҳам бажарилиши зарур бўлган режалар тузилган, улар босқичма-босқич амалга оширилади. Бугунги тадбирда меҳнатимиз эътироф этилиб, муносиб тақдирлашганлари бизни янада шижоат ва масъулият билан ишлашга чорлайди, – дейди Олмазор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 17-сонли оилавий поликлиника касаба уюшмаси раиси Улуғбек Абдукаримов.

Худойберди РАЖАБОВ, Қашқадарё вилояти болалар ревматология санаторийси касаба уюшмаси

қўмитаси раиси:

– Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаси қаторида ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳам кўплаб муҳим ўзгаришлар рўй бераётганини алоҳида қайд этиш зарур. Бизнинг ташкилот ҳам тарих зарварақларига муҳрланган 2017 йил мобайнида қатор эзгу фаолиятларни йўлга қўйди. Ўтган вақт мобайнида касаба уюшмаси ташкилоти муассаса маъмурияти билан узвий боғлиқлик янада кучайтирилиб, ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Жумладан, 2017 йилда муассасамизнинг 4 нафар ходими пенсия ёшига етганлиги учун нафақага кузатилиб, қўмита томонидан моддий рағбатлантирилди. Кўп болали оилалар ҳамда ёш ходимларга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда, хусусан, ёшлар билан ишлар қўмитаси ўз дастурида қайд этиб ўтганидек, мунтазам турли тадбирларни амалга оширмоқда. "Энг яхши ҳамшира" кўрик-танловининг вилоят босқичида 30 ёшгача бўлган ҳамширамиз қатнашиб, фахрли ўринни эгаллади. Йил давомида амалга оширган ишларимиз бесамар кетмади, бугун "Энг намунали бошланғич ташкилот" кўрик-танловида иккинчи ўринга лойиқ кўрилдик. Бу ўз навбатида ташкилотмизнинг нуфузини яна бир бор ошириб, ҳар қачонгидан кўпроқ масъулият билан ишлашга ундайди.

Шунингдек, йиғилишда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсати қарорлари қабул қилинди ва тасдиқланди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Суратлар муаллифи Жасур ЖАЛИЛОВ.

№ 2, 12.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.