Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

"ДЎСТЛАР КЛУБИ"НИНГ ДЎСТЛИК ТУҲФАСИ

Бугун мамлакатимизда Президентимиз томонидан ҳар бир соҳага қаратилаётган эътибор амалда ўз ифодасини топиб келмоқда. Аҳамиятлиси, ушбу самарали ислоҳотлар натижаси соҳалар фаолиятини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Жумладан, Халқ банки ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида тузилган "Дўстлар клуби" фаолияти доирасида қатор эзгу ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жорий йилнинг 5 январида уюшманинг поликлиникасида ўтказилган тадбир эса ушбу фаолиятларнинг мантиқий давоми бўлди. Тадбирда иштирок этганлар Юртбошимиз раҳнамолигида адабиёт, ижод аҳлига қаратилаётган эътибор ва унинг замирида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди. Таъкидландики, мамлакатимиздаги нуфузли ташкилот ва корхоналарнинг адабиёт, маданият, маънавият тармоқлари ва турли ижод уйларига ҳомий сифатида бириктирилиши республикамизда мазкур соҳалар янада ривожланиб, такомиллашишида муҳим аҳамият касб этади. Айтиш муҳимки, учрашув доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникасига Халқ банки томонидан ижодкорлар саломатлигини тиклаб бориш мақсадида мобиль рентген аппарати, "N-300 M" русумли бинокуляр микроскоп, коагулометр сингари тиббий асбоб-ускуналар ва зарурий жиҳозлар, шунингдек, уюшма иш фаолиятида фойдаланиш учун "Lacetti" автомобили тақдим этилди.

– Буни қарангки, бугун мамлакатимизда адабиётга, маънавиятга бўлган эътибор тамоман янги босқичга чиқмоқда, – дейди Ёзувчилар уюшмаси -раиси Муҳаммад Али. – Бундан кўзланган мақсад, табиийки ёшлар тарбиясига қайғуриш, уларни юксак маънавият билан камол топтиришдан иборатдир. Мазкур хайрли ишлар эса келажак авлодни ўз ижод маҳсуллари билан ана шундай эзгуликка етакловчи ижодкорлар саломатлигини тиклашда кенг имкониятлар яратади. Шундай экан, ушбу дўстлик риштаси ўрнатилган ташкилот билан бундан кейин ҳам тизимли ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Хусусан, газета ва журналлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар савиясини яхшилаш ҳамда ўқувчилар сонини ошириш борасида тизимли фаолиятларни йўлга қўямиз.

– Ўтган йилнинг 3 августида Президентимиз раислигида ижод аҳли иштирокида ўтказилган йиғилишда Юртбошимиз ҳақиқатан ибратли бир ташаббусни илгари сурдилар, – дейди Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Низомиддин Аббосов. – Яъни, ташкилотлар ўртасида "Дўстлар клуби"ни ташкил этишни таклиф қилганди ва бу борада Халқ банки халқимизга, мамлакатимз ёшлари, умуман, жамиятга зиё ва маънавият улашувчи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ҳомий ташкилот сифатида бириктирилганди. Бугун ушбу мақсадларга йўналтирилган асосий қадамларимиздан бирини ташлади ва келгусида ҳам кенг кўламда давом эттирилади. Жумладан, жойларда "Дўстлар клуби" томонидан ижодий учрашув, турли танловлар ва уюшма қошида таржима мактаблари яратилиб, ижодкорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланилади.

– Ҳамкорликдаги ушбу фаолиятлар, аввало, инсон саломатлигини асрашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, – дейди Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси бош шифокори Анвар Ражабов. – Боиси, муассасамизда шарт-шароитлар қанчалик яхшиланса, уюшма аъзоларига кўрсатиладиган тиббий хизматларимиз сифати янада ошади. Масалан, Халқ банки томонидан тақдим этилган замонавий тиббиёт ускуналари имкониятларимизни янада кенгайтиради. Бу албатта, барчамизни қувонтиради, мутахассисларимизнинг касбга бўлган шижоатини, улар билан ишлаш орқали эса малака ва тажрибаларини мустаҳкамлайди. Шунингдек, мазкур аппаратлар мобиль ускуналар ҳисоблангани учун поликлиникамиз мутахассислари тиббий кўрикларни жойларнинг ўзига бориб ҳам уюштириши мумкин бўлади. Юқори технологияли ускуналарнинг имконият даражасини олиб қараса, албатта, аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Табиийки, иш суръати ва ҳажми ҳам шу даражада ортади.

Ҳа, мазкур фаолиятлар соҳа тараққиётини жадал ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшишига шубҳа йўқ. Негаки, шарт-шароитлар яхшиланиши иқтисодий масалалар билан бевосита боғлиқ бўлган айни пайтда "Дўстлар клуби" кўрсатилаётган ҳомийлик ташаббуслари эса ана шундай имкониятлар эшиги янада кенгроқ очилишига замин яратади.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

Акром АБДУЛЛАЕВ олган суратлар.

№ 2, 12.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.