Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ИНСОН МАНФААТЛАРИ БИРЛАМЧИ ВАЗИФА

Маълумки, 2017 йил 12 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳаси вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб, жойлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар таъминоти ва салоҳияти етарли эмаслиги, яъни бугунги кунда мамлакатимизда 11 мингдан зиёд шифокор етишмаслиги сабабли янгидан ташкил этилаётган тиббиёт муассасалари томонидан аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсата олинмаётгани, бунинг сабаблари ҳамда ечимларига алоҳида эътибор қаратган эди.

Ушбу вакант жойларини юқори билим, савияга эга кадрлар билан тўлдириш юзасидан қатор амалий чоралар ишлаб чиқилиб, тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчилари ва клиник ординаторларининг ҳудудлар кесимида манзилли рўйхати шакллантирилди. 2018 йил январь ойининг биринчи ўн кунлиги давомида ишга йўлланиши лозим бўлган барча битирувчилар ўртасида якуний давлат аттестациялари ўтказилди. Яқинда тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатининг "Даволаш иши", "Касбий таълим (даволаш иши)", "Педиатрия иши" VII курс ва тиббий профилактика таълим йўналишининг VI курс талабалари ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти II курс клиник ординатура битирувчиларини мутахассислигига мос равишда ишга жойлаштириш бўйича шартномалар тузилди.

Жорий йилнинг 7 январь куни Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти битирувчи талабалари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ординаторларини Тошкент вилоятининг шифо масканларида фаолиятларини бошлаш учун кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов кириш сўзи билан очиб, Юртбошимиз раҳнамолигида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, энг аввало, халқни рози қилишга қаратилгани билан аҳамиятли эканини эътироф этди. Қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда инсон манфаатлари ва саломатлигини мустаҳкамлаш назарда тутилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, давлат, халқ ҳамда устозлар олдидаги бурчи ва мажбуриятини адо этиш мақсадида шайланган ёш, ватанпарвар кадрлар ўзлари туғилиб ўсган, Тошкент вилояти муассасаларига ишга қабул қилингани, ушбу шарафли касбнинг мутахассиси деган номга эришгани билан табриклади. Шу билан бирга, Тошкент вилоятининг соғлиқни сақлаш соҳасида қўлга киритган ютуқлари қаторида ўзига яраша муаммолари ҳам борлигини билдириб, уларни бартараф этишда йигит-қизлар, ёш кадрлар ҳам ўз ҳиссасини қўшиши, Ватан равнақи йўлида хизмат қилиши, аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиши, мард ва олижаноб халқнинг дуосини олиб, уларнинг корига ярайдиган, қўли енгил шифокор бўлишларини тилади.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Баҳодир Аҳмедов сўзга чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 январь куни Тошкент вилоятига ташрифи чоғида бир неча соҳалар қатори тиббиётдаги муаммо ва камчиликларни ўртага ташлаб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур топшириқ берганларини айтиб, Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад одамларни рози қилиш, саломатлигини янада мустаҳкамлаш эканини яна бир бор таъкидлади. Ана шундай шарафли ишларни бажаришда ёшларнинг ўз ишига сидқидилдан, фидойилик билан ёндашиб, елкадош бўлиши фаолиятлар самарадорлигини янада мустаҳкамлашига ишонч билдириб, янги ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади.

– Ўтган 2017 йил мобайнида 300 нафардан ортиқ хорижий мутахассис мамлакатимизга келиб, иш олиб борди, ҳудудлар, хусусан, Тошкент вилоятидаги маҳаллий шифокорларнинг касб малакасини оширишга ёрдам бериб, ўзаро тажриба алмашилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. – Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Тошкент вилоятидаги бошқа соҳалар қатори тиббиёт муассасаларининг ҳам моддий-техник базасидаги муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда вилоятдаги шифо масканларини 2017 йилда таъмирлаш ишлари учун 27 миллиард сўм ажратилган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда Инвестиция дастури бўйича 55 миллиард сўмни ташкил этади. Қўшимча тарзда Молия вазирлигидан яна 30 миллиард сўм берилди. Вилоятдаги 239 та тиббиёт муассасасининг 121 тасини икки йил муддат ичида таъмирлаш учун 300 миллиард сўм маблағ ажратилди. Жиҳозланиш бўйича 2016 йилда 1 миллион 600 доллар берилган бўлса, 2017 йилда ушбу рақамлар кўпайди, яъни 8 миллион доллар берилди. Бу кўрсаткич 2018 йилда эса 24 миллион долларга етди. Мақсад бир, Юртбошимиз айтганларидек, Тошкент вилояти ва пойтахт Тошкент шаҳри оралиғида тафовут бўлмаслиги зарур. Айтиш жоизки, ҳар қандай соҳа ривожи шу йўналишда тайёрланаётган кадрлар салоҳияти, мутахассислар таъминотига боғлиқ. Жумладан, тиббиёт ҳам. Шу боис, давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари билан ўтказилган ҳар бир учрашувда тиббий таълим ва кадрлар таъминоти бўйича топшириқлар бериб келмоқда. Дарҳақиқат, аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатишда малакали кадрларнинг ўрни беқиёс. Бу борада ҳам мунтазам ишлар амалга оширилиб, тиббиёт муассасалари замонавий билимларни ўзлаштирган мутахассислар билан таъминланмоқда. Мана, бугун ёш ҳамкасбларимиз олтин давр, талабалик билан хайрлашиб, олган билимларини амалиётга йўналтиришга бел боғлаб, аввало, халқ, Ватан олдидаги бурчини адо этишига ишончим комил. Айтишим мумкинки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқимизни рози қилиш йўлида ҳар бир қишлоқ врачлик пункти, оилавий поликлиникалардаги муаммоларни бартараф этишда биргаликда иш олиб боришга тайёр.

Ҳа, ўтказилаётган ушбу амалий саъй-ҳаракатлар натижасида истиқболда умумий амалиёт шифокорлиги бўйича бўш ўринлар 88 фоиз, тор мутахассисликлар бўйича эса 55 фоиз қопланиши кутилмоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 3 мингдан зиёд бакалавриатни тамомлаган битирувчиларнинг 80 фоизи бирламчи тизимга жалб қилиниб, улар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Жорий йилдан бошлаб 582 нафар талаба муддатидан олдин битириб, амалий тиббиётга йўналтирилди. Бу ўз навбатида ҳудудлар, айниқса, чекка туманларда кадрларга бўлган эҳтиёжни бартараф этмоқда.

Шунингдек, жорий йил 9 январь куни Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти битирувчилари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ординаторлари Тошкент вилоятига тантанали ишга юборилди.

– Президентимиз Тошкент вилоятига ташрифи чоғида таъкидлаганларидек, олиб борилаётган ҳар бир ислоҳотлар замирида халқни рози қилиш турибди. Чиндан ҳам олий таълим даргоҳида олган билим ва кўникмаларимизни амалиётга йўналтириб, халқимизнинг дуосини олишимиз керак, деб ўйлайман. Давлатимиз томонидан биз ёшларга юксак ишонч билдирилмоқда, ўз навбатида бундан ўринли фойдаланиб, масъулият билан амалиётда фаолиятимизни бошлашимиз зарур. Ортда қолган талабалик йиллари давомида бизга таълим берган устозларимиз, қолаверса, ишонч билдириб, катта куч бағишлаган Юртбошимизга ўз ташаккуримни изҳор қиламан, – дейди Тошкент тиббиёт академияси битирувчиси Бобур Абдукаримов.

Нигора ИБРАГИМОВА,

Бўка туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:

– Юртбошимизнинг ташаббуслари билан бирламчи тизимга ёрдам тариқасида тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчи курсларини амалиётга жалб қилиш борасидаги ишлар соҳадаги кадрлар етишмовчилигини бартараф этишга кўмак бўлди. Аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида бизга кадрлар жуда зарур эди. Туманимизда 9 нафар ёш кадр ўз фаолиятини бошлади. Уларнинг ҳар бири турли муассасалар, хусусан, қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари, марказий кўп тармоқли поликлиникада ўз йўналишлари бўйича иш билан таъминланди. Биз ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, барча шарт-шароитларни яратиб бермоқдамиз. Келажак шу ёшлар қўлида – уларнинг ишга бўлган иштиёқини сўндириш керак эмас. Ҳамкорликда ишлаб, халқни рози қиламиз, деб ўйлайман.

– Тошкент врачлар малакасини ошириш институти клиник ординатура йўналишида таҳсил олиб, Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасига шифокор-педиатр бўлиб, халқимга хизмат қилиш учун ишга кетмоқдаман. Бунинг учун Президентимизга, устозларимизга миннатдорлик билдираман. Биз ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, ўз ишларимнинг натижасини қоғозда эмас, балки амалда кўрсатишга ҳаракат қиламан, – дейди Нозима Анорқулова.

– Давлатимиз раҳбари Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизимида тўпланиб қолган муаммоларни зудлик билан бартараф этишга доир берган топшириқлари, тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида ажратган маблағлари нафақат мени, балки барча юртдошларимни қувонтирди. Бизга ана шундай шарт-шароитларни яратиб берган муҳтарам Президентимизга чин юракдан миннатдорлигимни билдираман. Мен Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олиб, 2018 йилнинг январь ойидан йўналиш асосида ўзим туғилиб, катта бўлган туманга халқимга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Бўка туман марказий кўп тармоқли поликлиникасига ишга қабул қилиндим, – дейди Тошкент тиббиёт академияси битирувчиси Зафар Абдуллаев.

Абдулазиз РАЖАБОВ, Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси даволаш ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари:

– Мана, туманимизда туғилиб ўсган олий таълим даргоҳларини тамомлаган битирувчиларнинг 7 нафарини ишга қабул қилдик. Улар турли тиббиёт муассасаларига амалиётга йўналтирилди. Ёш кадрлар фаолиятларини тўлақонли олиб боришлари ва тажриба орттиришлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бердик. Мен бу ёш ҳамкасбларимнинг маҳоратига ишонаман. Сабаби, булар таълим жараёнида бизнинг муассасамизга келиб, амалиёт ўтаб, аҳолининг дардига малҳам бўлган. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар халқимизга тез ва тўлақонли тиббий хизмат кўрсатишимизга катта ёрдам беради. Яъни шифо масканларидаги кадрлар билан боғлиқ эҳтиёж қондирилмоқда. Хусусан, туманимизда ҳам ушбу масала ижобий ҳал этилди.

Дарҳақиқат, халқ манфаатларини кўзлаб қилинган ушбу ҳаракатлар, яъни Ватан равнақи, эл-юрт саломатлиги йўлида камарбаста бўлган ёшларни амалиётга жалб қилиб, уларни иш билан таъминлаш ва аҳолига тўлиқ тиббий хизмат кўрсатишга эришилмоқда. Бу каби эзгу фаолиятлардан мақсад, одамлар тиббиётдан рози бўлсин.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 2, 12.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.