Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА

Маълумки, 2017 йил 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича алоҳида қўмита ташкил этиш таклифини билдирган эди.

Шу мақсадда жорий йилнинг 4 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари Қўмитасини тузиш тўғрисида палата қарори қабул қилиниб, Қўмита аъзолари шакллантирилди. Жорий йилнинг 9 январь куни ушбу қўмитанинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қўмита аъзолари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва тизимдаги олий ўқув юртлари мутахассислари, ҳудудлардан келган шифокорлар ҳамда журналистлар иштирок этишди. Йиғилишни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси Иноят Ҳожиев кириш сўзи билан очиб, Юртбошимиз таъкидлаганидек қўмита аъзолари ишни кабинетда ўтириб қоғозда эмас, балки амалда, жойларда, ҳар бир тиббиёт муассасасига кириб, уйма-уй юриб ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Қўмита аъзолари фаолият давомида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тизимида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш борасида олиб борилаётган парламент, депутатлар ва жамоатчилик назорати самарадорлигини янада ошириш, муассасаларда мутахассис кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини кўтариш, бунинг баробарида, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш, тиббиётда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш борасидаги ишларнинг амалий натижаларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратишини билдирди. Шунингдек, у қўмитанинг асосий вазифаси этиб соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш белгиланганини маълум қилиб, халқимизга сифатли тиббий хизматни таъминлаш, бу борада Парламентнинг барча имкониятларидан фойдаланиш кўзда тутилганини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Нурия Айтжанова сўзга чиқиб, қўмитанинг фаолиятига оид маъруза қилиб, биргина 2016-2017 йиллар давомида ушбу соҳани ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 60 га яқин Фармони, қарорлари ва фармойишлари қабул қилингани, бу эса, аввало, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси сифатини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кучайтириш, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш, тиббиёт соҳасида кадрлар етишмовчилиги масаласини бартараф қилиш, шифо масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда хусусий секторни янада ривожлантиришга қаратилганини эътироф этди. Шу билан бирга, бугун тиббиётни ривожлантириш бўйича янги қадам қўйилиб, унинг янги концепцияси ва норматив ҳуқуқий базаси яратилгани, соғлиқни сақлаш тизимининг мутлақо янги структураси тасдиқланганини алоҳида таъкидлади. Бунинг баробарида, Юртбошимизнинг "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2857-сонли Қарори асосида ҳудудларда 2 минг 985 та қишлоқ врачлик пункти 1 минг 612 тага қисқартирилиб, уларнинг негизида кундузги стационарли 793 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилгани ва 819 та қишлоқ врачлик пункти халққа хизмат қилаётганини маълум қилди. Қолаверса, у фаолияти тугатилаётган қишлоқ врачлик пунктлари негизида янги 441 та тез тиббий ёрдам шохобчасини ташкил этиш, қисқартириладиган 658 та қишлоқ врачлик пункти биноларини умумий амалиёт шифокорларига хизмат уйлари сифатида фойдаланишга топшириш ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича Қорақапоғистон Республикаси, вилоятларнинг чора-тадбирлар режаси тузилиб, вилоят ҳокими ва Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланиб, ижрога қаратилгани хусусида гапириб ўтди. Маърузачи, чекка қишлоқларда ҳам фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларида халқ вакиллари йиғилишлари аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат тўғрисидаги ахборотни эшитиши йўлга қўйилгани, жойларга чиқиб, ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилиб, Соғлиқни сақлаш вазири, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилганини айтиб ўтди. Бунинг баробарида, комиссия таклифи асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, унга асосан, соғлиқни сақлаш давлат тизими ходимлари бўш ўринлар ва тегишли малака мавжуд бўлган тақдирда ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга бўлиб, пенсия ёшидаги шифокорлар қайта ишлашига рухсат берилганини эътироф этди. Шунингдек, дори воситалари таъминоти ва озиқ-овқат учун ажратилган маблағлар миқдори бирмунча ошишига эришилиб, аҳолини арзон, сифатли дори-дармон билан таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириб бориш бугун ҳар доимгиданда муҳим бўлаётганини таъкидлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан халқни ўйлантираётган масалалар юзасидан бевосита ҳудудларда фаолият юритиб, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар тайёрлаб, уларнинг натижаларига эътибор қаратиб, бу борадаги қонун ижодкорлиги жараёнини фаоллаштириш билан бирга, соҳага доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратишини баён этди.

Йиғилишда бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан аҳоли саломатлигини асраш, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, оила, маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш бўйича муҳим тадбирлар ўтказилаётгани, бу борада мутлақо янги тизим барпо этилгани, Қўмита ўз фаолиятини шу нуқтаи назардан келиб чиқиб ташкил этиши мақсадга мувофиқ бўлиши алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, тадбирга соғлиқни сақлаш мутахассислари ва экспертлар ҳам жалб қилиниб, уларнинг тизимни янада такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари юзасидан фикр-лари тингланиб, Қўмитанинг 2018 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб олиш масаласи муҳокама этилди.

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида соғлиқни сақлаш тизими бугунги кунда аҳоли учун талаб даражасида эмаслигини танқидий таҳлил қилиб, Қонунчилик палатаси фаолиятида асосий эътиборни тизимдаги муаммоларни, айниқса, жойларда ҳал қилиниши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган эди. Шу боис, Қўмита аъзолари ҳудудларга чиқиб, аҳолини ўйлантираётган, қийнаётган масалалар юзасидан иш олиб бориб, жойида ҳал қилиш, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар тайёрлаш, уларнинг натижаларига эътибор қаратиш бўйича муҳим масалалар белгилаб олинди. Шу билан бирга, қонун ижодкорлигини фаоллаштиришга, уларнинг лойиҳаларини аҳоли муҳокамасига қўйиш, энг асосийси, тиббиёт соҳасида қабул қилинадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар халқимиз манфаатларини қамраб оладиган ва одамлар буни ўз ҳаётида тўла ҳис қилишлари учун алоҳида эътибор қаратяпмиз. Шунингдек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, парламент ва депутатлар назоратини амалга ошириш мақсадида қўмита аъзолари ҳар бир ҳудудга бириктирилиб, жойларда иш олиб бориш бўйича аниқ бир тизимни жорий этишга келишиб олинди. Таъкидлаш ўринлики, давлатимиз раҳбарининг соҳани янада такомиллаштириш юзасидан қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш, аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан ижро ҳокимияти олдига масалани қатъий қўйиш орқали уларни ҳал этиш қўмита назорат-таҳлил фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бир сўз билан айтиш мумкинки, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси аниқ йўналишларни қамраб олгани билан ниҳоятда долзарб аҳамиятга эгадир. Ушбу дастурил-амал ҳужжатнинг асосий ғояси – фуқароларимиз катта ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис қилишлари, давлат ҳокимияти тизимида, ҳақиқатан ҳам, уларнинг вакиллари, яъни биз депутатлар борлигини сезишлари лозим, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, қўмита аъзоси Муҳаррам Дадаходжаева.

Шунингдек, йиғилишда иштирок этган хусусий тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар томонидан хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилишини кенгайтириш, тиббий туризм ва хизматлар экспортини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди. Қўмитанинг яқин 2018 йилга мўлжалланган йўналишлари ҳамда вазифалари тиббиёт соҳаси мутахассислари, экспертлар даражасида муҳокама қилинди ва конструктив таклифлар олинди. Йиғилиш якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 2, 12.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.