Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Маълумки, мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, ўтган йиллар мобайнида республикамизда акушерлик ва гинекологик ёрдамнинг барча ҳудудлар бўйича замон талабларига жавоб берадиган яхлит тизими яратилди.

Бугунги тиббиёт тараққиёти аҳоли талаби билан узвий боғлиқ бўлиб, шу асосда кундан-кунга ривожланмоқда. Бу жараёнда эса ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёж янада ортмоқда. Жумладан, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида юқори технологик диагностика ва даволаш усулларини қўллаш, шу мақсадда диагностика ва даволаш стандартлари норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, кадрлар малакасини ошириш ва тиббий хизмат сифатини яхшилаш асосий мақсад қилиб белгиланган. Бундан ташқари, 2018-2022 йилларда аҳолини тўлиқ патронаж хизмати билан қамраб олиш ва тизимли диспансеризацияни амалга ошириш, оналар ва болалар скрининги хизматидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ҳамда тиббий-генетик хизматлар кўрсатиш кўзда тутилган. Бу борада ишлаб чиқилган Давлат дастури эса фикримиз тасдиғидир. Айтиш жоизки, ўтган йилнинг 28-29 -ноябрь кунлари ўтказилган Ўзбекистон акушер-гинекологларининг IX съездида ҳам йиллар мобайнида самарадорлиги илмий жиҳатдан исботланган "Соғлом она – соғлом бола муҳофазаси миллий модели" хусусида сўз юритилди. Съезд ишида гинекология ва перинатология соҳасидаги долзарб масалар, амалиётга татбиқ этилаётган илмий янгиликларга оид 133 та маъруза эшитилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2015 йилги хулосаларига кўра мамлакатимизда оналар ўлими даражаси Ўрта Осиё ҳудуди бўйича энг паст натижани кўрсатган. Ўз ўрнида бу натижага нафақат марказий шаҳарларда, балки барча туманларда, ҳатто марказдан узоқда жойлашган ҳудудларда ҳам бирламчи акушерлик ёрдамини ташкил этиш орқали эришилди, дейиш мумкин. Бугунги кунда мазкур фаолиятларда, яъни аёллар репродуктив саломатлигини сақлаш ва тиклашда юқори технологияли жарроҳлик, ташхислаш ҳамда даволаш усуллари татбиқ этилмоқда. Анжуман натижаларига кўра, оналар ва болалар муҳофазаси соҳасида истиқболдаги вазифа ва бажариладиган ишлар режалаштириб олинди. Акушерлик, гинекология ва перинатология соҳасида эришилган ютуқлар мамлакатимиз ҳамда Германия, Италия, Испания, Чехия, Исроил, Туркия, Россия, Украина, Беларусь мамлакатлари мутахассислари томонидан муҳокама қилинди. Съезд якунида резолюция кабул қилиниб, Ўзбекистон акушер-гинекологлар ассоциациясининг янги бошқарув вакиллари тайинланди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур анжуман акушер-гинекологлар малакасини янада ошириш, оналар ва болаларга кўрсатиладиган ёрдамни янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Ўртага ташланган ва ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган фаолиятлар эса оналар, гўдаклар ўлимини камайтиришга муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Маҳмуда КАТТАХАДЖАЕВА, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори.

№ 1, 05.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.