Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАР АҲОЛИНИ БЕПУЛ КЎРИКДАН ЎТКАЗМОҚДА

Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббиётда хусусий секторни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2017 йил -1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2863-сонли Қарор қабул қилинган эди. Унда хусусий тиббиёт муассасаларини барча турдаги солиқлар ва қатор мажбурий тўловлар, шунингдек, четдан олиб келинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этиш бўйича имтиёзлар берилди. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишни кучайтириш, мазкур аҳолига юқори технологияли сифатли тиббий хизматлар кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур қарор ижроси юзасидан хусусий клиникалар томонидан ҳам аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча пойтахтимиздаги Ўзбекистон ва Исроил давлатлари ҳамкорлигидаги "HOREV MEDICAL СENTER" хусусий клиникасида бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, исроиллик 7 нафар малакали мутахассис маҳаллий шифокорлар билан тажриба алмашган ҳолда ҳамюртларимизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди ва керакли тавсияларини беришди. Шу билан бирга, хорижлик профессорлар қатор тиббиёт муассасаларида шифокорлар учун маҳорат дарсларини олиб бордилар. Бундай ташриф мазкур шифо масканида иккинчи маротаба амалга оширилмоқда.

Муродхон

МУЗАФФАРХОНОВ,

пойтахтимиздаги "HOREV MEDICAL СENTER"

клиникаси раҳбари:

Таъкидлаш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Қарори хусусий клиникалар фаолиятини янада ривожлантиришга катта йўл очиб берди, десак муболаға бўлмайди. Шу сабаб, бизнинг клиникамизда ҳам қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йил март ойида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан бепул тиббий кўрик акцияси ўтказилди. Унда Исроил давлатидан 15 нафар профессор клиникамизга келишди ҳамда 5 кунлик ташриф давомида Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, Республика ихтисослаштирилган онкология, кардиология илмий-амалий тиббиёт марказлари шифокорларига бугунги тиббиётнинг янги йўналишлари, амалиётга татбиқ қилинаётган замонавий технологиялар борасида маърузалар қилиш билан бирга, 300 нафарга яқин беморни бепул тиббий кўрикдан ўтказишди. Орадан кўп вақт ўтмай, мана, бугун Исроил давлатидаги "HOREV MEDICAL СENTER" клиника раҳбари Роман Барак ўз жамоаси билан ташриф буюриб, ўзининг самимий ёрдамини беряпти. Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, наманганлик 10 ёшли Ортиқойдаги танглай, қўл соҳасидаги касалликлар, яъни туғма ногиронликни даволаш учун Исроил давлатига олиб кетишни тавсия қилди. Барча сарф-харажатлар эса Исроил давлатидаги "HOREV MEDICAL СENTER" клиникаси томонидан тўланишини айтди. Бу албатта, икки давлат шифокорлари ўртасидаги тажриба алмашинувига катта замин яратмоқда.

Ҳа, олиб борилаётган ана шундай ҳамкорликдаги эзгу ишлар мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлигининг ифодасидир, десак муболаға бўлмайди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 37, 08.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.