Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!

Таъкидлаш муҳимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги "Таълим муассасаларида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон" шиори остида "Мустақиллик дарслари"ни юқори савияда ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги баёнида белгиланган қарор ижросини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида республика даражасидаги раҳбарлар иштирокида "Мустақиллик дарслари" ва "Маънавият соатлари" ўтказилиши белгиланган эди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида ҳам "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон" шиори остида "Мустақиллик дарси" бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Дониёр Ходжиев ҳамда профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

"Мустақиллик дарси"ни ТошПТИнинг Нукус филиали директори, сенатор Орал Атаниязова очиб, тадбирнинг мазмун-моҳияти ва унинг аҳамияти хусусида атрофлича тўхталди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев, аввало, мустақиллигимиз фидойиси бўлган Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов фаолияти тўғрисида сўзлаб, куни кеча пойтахтимиз ва Самарқанд шаҳрида буюк сиймонинг ҳайкали очилганлигини эътироф этди. Шунингдек, юртимизда тантанали равишда нишонланган мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами кўтаринки руҳда ўтказилганлигини алоҳида тилга олди. Шу жумладан, "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида ўтказилган "Мустақиллик дарслари" тиббиёт олийгоҳларида ҳам ўзига хос тарзда олиб борилганлиги хусусида тўхталиб ўтди. Бу каби тадбирлар ёшларимизнинг Ватанга бўлган меҳрини янада оширишга ҳамда жамиятимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилишга ундайди, дея таъкидлади.

Тадбирда иштирок этган талаба-ёшлар ҳам сўзга чиқиб, истиқлолимиз берган кенг имкониятлардан фахрланиб, Юртбошимиз томонидан билдирилган ишончни оқлаш учун аъло баҳоларда ўқиш, етук мутахассис бўлиб, халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилишга доим тайёр эканликларини изҳор этдилар.

Институтнинг тиббий-профилактика факультети талабаси Атабек Алланиязов иштирокчиларга ўзининг "Хотира" номли шеърини ўқиб эшиттирди. Ушбу ижод намунаси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

ХОТИРА

Бу заминда эл бўлибди, юрт бўлибди,

Даҳоларин ўз бағрида сақлаб келур.

Кўролмаслар қоралаган поклар номин,

Мустақиллик шарофати оқлаб келур.

Чидаб бўлмас ноҳақликлар кўплаб бўлди,

Тил бермади, эрк бермади айтгуликдай.

Ва иложсиз нима бўлса – хўплар бўлди,

Гўё бошқа йўл йўқ ортга қайтгуликдай.

Эл ичидан яна битта ўғлон чиқди,

Ширин жонин ўз юртига фидо қилди.

Халқига зулм қилган ғанимларни,

Йўқ қилишни олий бурч-у, мақсад билди.

Ота бизга мустақиллик инъом этди.

Мустақиллик: кўп нарсага имкон етди.

Ўзи йўқдир орамизда бугун бироқ,

Келажаги буюк давлат қуриб кетди.

Бугун юртим жамолига дунёси лол,

Ўзбек асло унутмайди Ислом исмин.

Ўзингиздан ибрат олган мард ва ҳалол,

Шогирдингиз давомлайди ишингизни.

Хулоса қилиб айтганда Ватанимиз келажаги бўлган ёшларимиз қалбидаги ўқишга бўлган иштиёқ, улардаги интеллектуал салоҳият фарзандларимизни юксак марралар сари ундаётганлиги ҳар биримиз учун фахр ва ифтихордир. Шундай экан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни деб бежизга эълон қилмадилар. Чунки, унинг замирида ёшларимизнинг бугунги ва эртанги келажаги ётганлигини кўрамиз.

Ибодат СОАТОВА.

№ 37, 08.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.