Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ОДАМЛАР ТИББИЙ ХИЗМАТДАН РОЗИ БЎЛСИН

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига алоҳида эътибор қаратиб, бугунга қадар соҳа мутахассислари билан уч марта видеоселектор йиғилиши ўтказиб, тизимдаги қатор муаммоларни санаб, бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифаларни белгилаб берган эдилар. Бунинг баробарида соҳани янада ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 30 га яқин қарор ва фармонлари қабул қилинди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 18 октябрь куни Президентимиз раҳбарлигида соғлиқни сақлаш соҳасининг етакчилари билан яна бир йиғилиш ўтказилиб, тизимни янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, дори-дармон воситалари билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар таҳлили ҳамда соҳа олдида турган муаммолар кўриб чиқилди. Куни кеча Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи медиа марказида "Одамлар тиббий хизматдан рози бўлсин" мавзуида ташкил этилган пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ва тизимдаги ташкилотлар вакиллари ушбу белгилаб берилган вазифалар ижроси, тиббиёт тизимида олиб борилаётган фаолиятлар, олдинда турган режалар хусусида батафсил маълумот беришди.

– Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасига алоҳида эътибор бериб, ҳар бир учрашувларида барчамизни ўйлантираётган, халқимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар кўтарилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. – Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг 30 га яқин қарор ва фармонлари, ҳукуматимизнинг 60 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. Буларнинг бари тиббиётни халққа янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Мана, жорий йилнинг 18 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилиш олиб борилган ислоҳотлар ҳамда уларнинг таҳлилига бағишланди. Тўғри, ўтган вақт мобайнида кўпгина фаолиятлар амалга оширилди. Жумладан, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор -ижроси доирасида 793 та қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникаси, 441 та тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди. Фаолияти тугатилган 658 та қишлоқ врачлик пункти бинолари хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун шифокорларга берилди.

Бундан ташқари, қишлоқ оилавий поликлиникаларида 5 турдаги ва Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида 10 турдаги тор соҳа мутахассислари фаолияти йўлга қўйилди. Яна бир масала – тез тиббий ёрдам хизмати аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу борада ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳар бир оилавий поликлиника негизида тез ёрдам шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди. 2016 йилда Ўзбекистонда 806 та тез тиббий ёрдам станцияси ва кичик станцияси фаолият кўрсатган бўлса, 2017 йилда эса уларнинг сони 2 минг 100 тадан ошди. Уларга 1 минг 200 та автотранспорт берилди. Аммо муаммолар йўқ эмас, ҳали олдинда қиладиган ишларимиз кўп. Ҳудудларда кадрлар малакаси аҳолини қониқтирадиган аҳволда эмас эди. Ана шу масалани ҳал этиш учун жорий йил тиббиёт олий ўқув юртларида мақсадли қабул йўлга қўйилиб, бакалавриатда 17 та янги таълим йўналиши киритилди. Чекка ҳудудларда кадрлар масаласини бартараф этиш мақсадида тиббиёт олий ўқув юртларининг бакалавриатура босқичини тамомлаган 3 минг 197 нафар ёш мутахассиснинг 79 фоизи бирламчи тизимга ишга юборилди. Эътирофлиси, давлатимиз раҳбари қарори билан тиббиёт соҳасида бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати 7 йилдан 6 йил ва "тиббий профилактика" йўналишида 6 йилдан 5 йил этиб белгилангани мамлакатимиз тиббий таълим тизимини жаҳон стандартларига мослаштириш, жойларда кадрлар таъминоти яхшиланиши ва давлат бюджети маблағлари мақсадли сарфланишига хизмат қилмоқда. Президентимиз соғлиқни сақлаш тизимининг етакчилари билан илк учрашувларида чет эл клиникаларида фаолият юритаётган 50 нафардан ортиқ ватандошимизни юртимизга қайтариш борасида ҳам кўрсатма берган эдилар. Айнан ушбу топшириқ тўлиқ бажарилди, бугунгача 51 нафар мутахассис келди, йил охирига қадар яна 20 нафари қайтарилади. Уларнинг аксарияти Республика ихтисослаштирилган марказларининг вилоятлардаги филиалларида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Президентимиз соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини ривожлантиришни такомиллаштиришга оид қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари шуғулланиши мумкин бўлган тиббий ихтисослик турлари 50 тадан 126 тага кўпайтирилди. Ўтган 9 ой мобайнида хусусий тиббиёт муассасалари 400 дан зиёдга кўпайиб, уларнинг сони 3 минг 860 дан ошди. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, хонада ўтириб, ҳисобот ва рақамларга таяниб иш кўришимиз мумкин эмас. Энди нафақат ҳамширалар, балки умумий амалиёт шифокорлари ҳам қилган ишига қараб рағбатлантирилади. Айтмоқчиманки, фаолиятга халқнинг ўзи асл баҳони беради. Зеро, одамлар тиббий хизматдан рози бўлсин.

Тадбирда сўзга чиққанлар, қабул қилинаётган қарор, фармонлар, муаммоларнинг очиқ-ойдин кўтарилишига қарамай айрим ҳудудларда ҳали ҳам камчиликлар учраётганини таъкидлашди. Шунингдек, дори-дармон, хусусий сектор, патронаж ҳамшираларини моддий рағбатлантириш юзасидан журналистларнинг саволларига мутасадди раҳбарлар атрофлича жавоб қайтаришди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 44, 27.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.