Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ШОШИЛИНЧ ВА КАФОЛАТЛАНГАН СИФАТЛИ ТИББИЙ ЁРДАМ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев биргина жорий йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб уч марта видеоселектор йиғилиши ўтказиб, тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, соҳада учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берган эдилар.

Шу билан бирга, ўтган вақт мобайнида давлатимиз раҳбари томонидан соҳани янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга қаратилган 30 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди. Хусусан, 2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони имзоланди.

Мазкур ҳужжат асосида аҳолига бепул, малакали, ихтисослаштирилган, юқори технологияли шошилинч, тез тиббий хизмат кўрсатиш, бу жараёнда янги, самарали технологияларни жорий қилиш, хорижий етакчи клиникалар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш каби фаолиятлар изчил амалга оширилмоқда. Маълумотларга қараганда, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижроси доирасида 793 та қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникаси, 441 та тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди. Асосийси, 2016 йилда 806 та тез тиббий ёрдам станцияси ва кичик станцияси фаолият кўрсатган бўлса, 2017 йилда 2 минг 100 тадан ошди. Бу эса ҳар бир чақириқнинг ўз вақтида келишини таъминлашда муҳим роль ўйнашини алоҳида таъкидлаш муҳим. Яна бир жиҳат, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 августда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қабул қилинган 8-сонли протокол асосида вилоятлардаги тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш учун республика тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган мутахассислардан 136 нафари суҳбат асосида танлаб олиниб, вилоятлардаги шифо масканларига раҳбар сифатида юборилди. Айтиш жоизки, бу ҳам ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишда ёрдам бермоқда, десак муболаға бўлмайди.

Яқинда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалида бўлиб, Юртбошимизнинг қарор ва фармонлари ижроси юзасидан олиб борилаётган фаолиятлар билан танишдик. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 августдаги видеоселектор йиғилишида қабул қилинган 8-сонли протоколи асосида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг фан ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Акбар Тиляков ҳам 330 ўринга мўлжалланган мазкур Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиалида айни пайтда раҳбар лавозимида фаолият юритмоқда.

Кунига 250 та мурожаат

Бизга ҳамроҳлик қилаётган муассаса бош шифокори, директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Атҳам Баҳромовнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда ушбу даргоҳда 15 та клиник, қабул, нейрохирургия, хирургия, терапия, гинекология, урология, неврология, травматология, токсикология, реанимация ва бошқа бўлимлар фаолият кўрсатмоқда. Шифо масканига кирар экансиз, иш қизғин паллада эканлиги, аҳоли гавжумлигига кўзингиз тушади. Қабул бўлимида ҳамширалар ҳар бир бемор ва унинг яқинларига хушмуомалада бўлиб, эътибор билан хизмат кўрсатишмоқда. Яна бир қулайлик, 130 ўринга мўлжалланган кутиш зали аҳоли хизматида.

– Муассасамизга кунига 230-250 нафар аҳоли мурожаат қилади, – деб йўл-йўлакай маълумот беришда давом этди бош шифокор Атҳам Баҳромов. – Шулардан 100-120 нафари шифохонада ётиб даволаниши лозим бўлган бемор ҳисобланади. Уларга сифатли ва шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш учун малакали мутахассис, санитар автомашина, тиббий асбоб-ускуна ва дори-дармон воситалари етарлича бўлиши талаб этилади. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бу борада муайян ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, соҳада фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишининг устувор йўналишларини шакллантириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва илғор технологияларни яратиш юзасидан изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизими учун илмий ҳамда илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳам мувофиқлаштирилмоқда.

…Шошилинч тез ёрдам машинасининг серена овози эшитилди. Шу пайтда бор вужудинг билан сесканиб кетасан, киши. Шифокорлар олдида катта масъулият – шошилинч ёрдамга муҳтож бўлган, ҳаёти қил устида турган инсон умрини сақлаб қолишдек машаққатли вазифа ётар эди. Мутахассислар зудлик билан беморни хонага олиб кириб, тиббий ёрдам кўрсата бошлашди. Табиатан қизиқувчанлигим ёки касбим шуни тақозо қилгани учунми хона томон мўраладим. 18 ёшли Мансурбек (исми ўзгартирилган) бахтсиз ҳодиса, қудуққа тушиб, шикастланган экан. Унинг саломатлигидан қайғуриб, бироз ўйга толиб, ачиндим, лекин малакали мутахассисларнинг жон куйдираётганини кўриб, кўнглим таскин топди. "Бундай ҳолатлар бизда тез-тез учрайди, муҳими, вақтида мурожаат қилиб, инсон саломатлигига бефарқ бўлишмаса, ҳаммаси ортда қолади", дея Атҳам Абдуллаевич бизни реанимация томон бошлади.

Шифо масканида 4 та реанимация бўлими мавжуд. "Кардиореанимация"га киришимиз билан хоналар тозалиги, тажрибали мутахассислар беморларнинг соғлом ҳаётга қайтишида жонбозлик кўрсатаётганлигига гувоҳ бўлдик. Бир неча кун аввал Исмоилжон (исми ўзгартирилган) уйда қаровсиз қолдирилган дорини ичиб, оғир аҳволда муассасага келтирилган экан. Бир неча кун кома ҳолатида ётган бемор профессионал соҳа ходимларининг жонкуярлиги сабаб ўзига келган…

Маълумотларга қараганда, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижроси дои-расида 793 та қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникаси, 441 та тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди.

Муаммолар

ҳам йўқ эмас...

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, айниқса, жорий йил 16 март куни имзоланган "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида тез тиббий ёрдам хизматининг сифат ва самарадорлиги янада ошиб, шошилинч тиббий ёрдам соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўлами кенгайтирилмоқда, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали директори, тиббиёт фанлари доктори Акбар Тиляков. – Шу билан бирга, аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, янгича, замонавий усулларни қўллаган ҳолда даволаш каби фаолиятлар йўлга қўйилди. Тез ёрдам бригадаларига тажрибали шифокорлар биркитилиб, зарур дори-дармон, тиббий воситалар ҳамда замонавий русумдаги тез ёрдам машиналари билан таъминланмоқда. Муассасамизда ҳам бу каби эзгу ишлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда муассасамизда 340 нафар тиббиёт ходими, шулардан 4 нафари фан доктори, 20 нафардан зиёди фан номзоди, 100 нафардан ортиғи эса олий тоифали шифокор фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, ўрта тиббиёт ходими, фельдшерлар сони 654 нафарни ташкил қилади. Уларнинг малакасини ошириш борасида ҳам ишлар тўғри йўлга қўйилган. Хусусан, шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг малака ошириш жадвали асосида шифокорлар малака ошириш институтларида ҳар 5 йил давомида 2 марта, яъни 288 соат ўқиши керак. Бундан ташқари, Президентимизнинг фармон ва қарорларида кўрсатилганидек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган режа бўйича вилоятлардаги филиалларда ҳам чет эллик етук соҳа ходимлари иштирокида маҳорат дарслари, маърузалар ташкиллаштирилмоқда. Жумладан, бугунги кунгача Россия, Германия, Италия давлатларидан келган олимлар маърузалар ўтказиб, ўзаро тажриба алмашишди. Яна бир мисол, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Озарбайжон, Туркия давлатлари билан ҳамкорликда "Tashkent international medical days" халқаро конгресси бўлиб ўтди. Унинг доирасида икки кун Швеция, Швейцария, Германия, Туркия ва Озарбайжон давлатлари профессорлари муассасамизга ташриф буюриб, маҳорат дарслари, 34 нафар хирургик хасталик, 10 нафар қон-томир касалликларига чалинган беморни тиббий кўрикдан ўтказишди. Шу билан бирга, 2 нафар беморда ўт йўли тош касалликлари лапароскопик, каминвазив усулида операция қилинди. Шунингдек, филиалимиз ходимлари ҳам хорижий давлатларнинг етакчи клиникаларида малака ошириб қайтишмоқда. Муассасамизда қорин бўшлиғи, кўкрак қафаси шикастланишлари, бош мия жароҳатлари каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари маҳаллий мутахассисларимиз томонидан муваффақиятли бажарилмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, шифо масканимизда барча тиббий хизмат бепул кўрсатилади. Қўлга киритилган ютуқлар қаторида муаммо ва камчиликлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, инвентаризация қилиниши жараёнида кўпгина асбоб-ускуналарнинг эксплуатацион ресурси тугаганлиги, ишдан чиққанлиги аниқланиб, аксариятини янгилаш зарур деган хулосага келинди. Шу билан бирга, бинони нафақат жорий, балки капитал таъмирлаш талаб этилади. Муҳими, барча коммуникацион тизимни янгилаш керак. Сабаби, канализация, иситиш, совуқ сув, электрификация тизими талабга жавоб бермайди. Шунингдек, тез тиббий ёрдами хизматида кадрлар етишмовчилиги муаммоси ҳам мавжуд. Айни пайтда ёш, малакали кадрлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Муассасамизда қорин бўшлиғи, кўкрак қафаси шикастланишлари, бош мия жароҳатлари каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари маҳаллий мутахассисларимиз томонидан муваффақиятли бажарилмоқда.

…Бирма-бир бўлимлардаги йўлга қўйилган фаолиятлар билан танишиш чоғида бир гуруҳ ўғил-қизларнинг баҳс-мунозараси устидан чиқиб қолдик. "Ҳайрон бўлманг, улар талабаларимиз. Муассасамиз Самарқанд тиббиёт институтининг асосий ўқув базаларидан бири ҳисобланиб, ҳозирги кунда мазкур олий ўқув юртининг 8 та кафедраси шу ерда жойлашган. Институт билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз, яъни талабалар амалиётни шу ерда ўтаб, тажриба орттиришмоқда. Бундан ташқари, марказни ёш кадрлар билан таъминлашга қўл келмоқда", дея бизга ҳамроҳлик қилаётган мутахассис маълумот берди. Чиндан ҳам мамлакатимизда ёшларни интеллектуал жиҳатдан юксак савияда тарбиялаш, уларни ўз соҳасининг етук мутахассиси қилиб етказиш, энг асосийси, бугунги кун талабига жавоб берадиган, рақобатбардош шифокорларни тайёрлашга жиддий эътибор қаратишни даврнинг ўзи талаб этмоқда.

Хулоса ўрнида Ҳа, давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар, энг аввало, аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда дастуриламал бўлмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида ҳам амалга оширилаётган эзгу фаолиятлар инсон саломатлигини асраш, муҳими, халқни рози қилмоқда, десак янглишмаган бўламиз.

Жонибек МАЪРУПОВ. Муаллиф олган суратлар.

№ 43, 20.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.