Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

"АВВАЛО, ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛМОҒИМИЗ КЕРАК" Шайхонтоҳур туман тиббиёт бирлашмасининг ҳисоботи тингланди

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев қайси ҳудудга бормасин, албатта, соғлиқни сақлаш тизимидаги масалаларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирларига атрофлича тўхталиб, тизимни янада такомиллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб келмоқда.

Хусусан, давлатимиз раҳбари жорий йил 26 май куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманига ташрифи чоғида ушбу ҳудудни намунавий туманга айлантириш, халқимизни рози қилиш учун бирламчи тизим сифатини янада яхшилаш зарурлигини таъкидлаган эди.

Бу борада Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда "Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорлари қабул қилинди. Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида соғлиқни сақлаш тизими янада такомиллаштирилмоқда, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, айниқса, патронаж ишлари тўлиқ йўлга қўйилди. Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирининг "Тошкент шаҳар кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар фаолиятини ташкил этиш ҳақида"ги қарори эълон қилинди. Унга кўра оилавий поликлиникалар бириктирилган маҳалла фуқаролик йиғинлари, кўп тармоқли марказий поликлиника раҳбарлари ва мутахассисларнинг Халқ депутатлари туман Кенгашлари мажлисларида ҳисобот бериш тартиби белгиланди. Айнан шуларнинг ижроси юзасидан куни кеча Шайхонтоҳур туман тиббиёт бирлашмасининг ҳисоботи тингланди.

Унда туман Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар, туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари, маҳалла фаоллари билан бир қаторда, ҳудудда жойлашган ўқув муассасалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Нуроний" жамғармаси вакиллари, туман бандлик хизмати ва Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ҳамда туманда жойлашган даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникаларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, аҳоли саломатлигидаги асосий кўрсаткичларга алоҳида тўхталиб, туманда соғлиқни сақлаш соҳаси билан боғлиқ ечимини кутаётган масалалар, репродуктив саломатлик, эмлаш ишларининг бориши, профилактик кўриклар ва патронаж тизимини ташкил этиш ҳолати юзасидан батафсил маълумот берилди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташрифлари чоғида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишларни Тошкент шаҳри, хусусан, Шайхонтоҳур туманида намуна шаклига келтириш юзасидан керакли кўрсатмаларни берган эдилар. Шу асосида ҳудудимизда ўтган вақт мобайнида соғлиқни сақлаш тизимида ҳам эзгу фаолиятлар йўлга қўйилди. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 47-сонли оилавий поликлиникада бутунлай янгича, авваллари фаолиятда умуман қўлланилмаган электрон тизим жорий қилинди. Бу эса бир қанча қулайликларни яратмоқда. Айтиш мумкинки, биргина қабулхонанинг ўзида навбат кутиш ҳолатларига барҳам берилиб, беморларнинг тиббий карталари электронлаштириляпти. Эътирофлиси, аҳоли уйидан туриб, интернет тармоғи орқали тўғридан-тўғри шифокор қабулига ёзилиш имкониятига эга бўлди. Натижада унинг вақти тежалиб, ортиқча қоғозбозликка ҳам ҳожат қолмади. Истиқболда бундай тажриба барча бирламчи тиббий-санитария муассасаларида қўлланилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан оилавий поликлиникалар 2 тадан "Дамас" русумли автомашина билан таъминлангани аҳолини тўлиқ патронаж тизими билан қамраб олиш ҳамда тез, сифатли тиббий хизмат кўрсатишда қўл келмоқда. Яратиб берилаёт-ган ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўтган тўққиз ой давомида тумандаги 9 та оилавий поликлиника ҳамда марказий кўптармоқли поликлиника томонидан 326 минг 919 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилди. Хусусан, ҳудуддаги бириктирилган 51 та маҳалла, 54 минг 866 та хонадон, 137 минг 165 та оила, 4 та олий ўқув юрти, 13 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежи, 36 та мактаб ва 41 та мактабгача таълим муассасасида патронаж тизими олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида муассасага жами 266 та, шундан соҳадаги камчиликлар – 19, шифокорларнинг муомаласи – 7, дори-дармон таъминоти – 6, ногиронлик гуруҳи – 14, ордер масаласи бўйича 17 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Бизга бириктирилган ҳудудларда руҳий – 22, наркологик – 2, сил – 1, ОИТС – 4, тери-таносил – 3, бошқа касалликлар – 313 та ижтимоий касалликлар ҳам аниқланиб, уларнинг 256 нафари соғломлаштирилди. Рақамлардан кўриняптики, ушбу касалликлар ўтган йилгига қараганда анча камайди. Халқимиз турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг саломатлигини муҳофазалаш йўлида олиб борилаётган амалий ҳаракатлар ҳосили ва мевасини юртимиздаги ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўзининг кундалик ҳаёт тарзи мисолида кўриши зарур. Яъни олдимизда бир мақсад – фаолиятларимиз билан, энг аввало, халқни рози қилмоғимиз керак, – дейди Шайхонтоҳур туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Гулнора Бурхонова.

Шунингдек, тадбирда аҳоли орасида юқумли ва ижтимоий аҳамиятга эга хасталикларнинг олдини олиш, соғлом муҳитни яратиш бўйича тиббиёт ходимлари билан кенг жамоатчилик ҳамкорлигини самарали ташкил этиш ва бу борада жамоат ташкилотлари томонидан олиб борилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди. Очиқ мулоқот ва танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда ечимини кутаётган кўплаб масалалар ўртага ташланди.

– Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар, тиббиётга қаратилаётган эътибор ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Улардан бири оилавий поликлиникалар, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимли равишда йўлга қўйилди. 9 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳалламизга Шайхонтоҳур туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 40-сонли оилавий поликлиниканинг филиали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Ўтган 9 ой мобайнида муассаса ходимлари томонидан халқ саломатлигини асраш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди. Хусусан, поликлиниканинг ўзида "103" хизмати ташкил этилди. Шу билан бирга, умумий амалиёт шифокорлари ҳамда ҳамширалари томонидан патронаж тизими тўлиқ бажарилди. Соҳа ходимларининг уйма-уй юриб, аҳоли, айниқса, туғиш ёшидаги, фертиль ёшдаги аёллар, янги туғилган чақалоқлар, кекса ва ногиронлар саломатлигидан доимий хабардор бўлиши ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маҳалла билан поликлиника ўртасида ҳамкорлик янада кенгаймоқда. Тан олиш керак, илгари аҳоли поликлиниканинг фаолияти, иш тартиби, ҳатто бош шифокор кимлигини ҳам билмас эди. Бугунги кунда эса муассаса томонидан ҳар ойда учрашувлар ўтказилиб, маҳаллалар кесимида қайси касалликлар кўпроқ учраётгани, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, қайси тор мутахассислар мавжудлиги борасида маълумот бериб боришади. Бунга жавобан аҳолининг ҳам тиббий маданияти тобора ошиб бормоқда. Яъни улар талаб ва таклифларини билдириб, ҳамкорликда муаммоларни жойида ҳал қилишмоқда. Бир сўз билан айтганда, машаққатли ва масъулиятли касб эгаларининг кўрсатаётган хизматидан мамнунмиз, – дейди "Янги Белтепа" маҳалла фуқаролар йиғини раиси маслаҳатчиси Феруза Раҳматуллаева.

Хулоса қилиб айтганда, ўтган вақт мобайнида Шайхонтоҳур туман тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилган ана шундай эзгу ишларнинг барчаси инсон саломатлигини муҳофазалаш, халқни рози қилишга қаратилгани билан аҳмиятлидир. Эътирофлиси, аҳолининг тиббий маданияти ҳамда кўрсатилаётган хизматнинг сифат ва самарадорлигининг ошиши мамлакатимизда инсон саломатлиги ҳамда унинг манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлигининг яна бир ифодаси, десак хато бўлмайди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 42, 13.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.