Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

КАСАЛЛИКНИ ЭРТА АНИҚЛАШ ВА ДАВОЛАШДА ШИФОКОР МАҲОРАТИ

Эндокрин касалликлари сурункали, баъзан яширин тарзда кечиши сабаб беморлар шифокорларга вақтида мурожаат қилишмайди. Оқибатда ногиронлик ва ўлим ҳолатлари келиб чиқиши мумкин. Аҳоли орасида кўп учраётган қандли диабет, қалқонсимон без каби эндокрин хасталикларни даволашда соҳа мутахассисларидан маҳорат, касбига жиддий ёндашиш талаб этилади. Бу борада тиббиёт муассасалари замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланиб, мутахассислар малакаси ошириб келинмоқда.

Яқинда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида ана шундай мақсадларга йўналтирилган семинар бўлиб ўтди. Унда маҳаллий мутахассислар қатори Жанубий Кореянинг Инҳа университети госпитали профессори Жоон Ҳо Сонг қатнашди. Семинарни Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Анвар Алимов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасига берилаётган эътибор ва ғамхўрлик, аҳолига сифатли ҳамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш, хусусан, эндокринологик хизматлар борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, шифокордан беморларга аниқ ташхис қўйиш, керакли даво муолажаларини қўллаш тиббиётнинг энг муҳим, долзарб масалаларидан бири эканига урғу қаратиб, бу борада шифокорлар замонавий аппаратуралардан мукаммал фойдаланиш зарурлигини айтди. Шунингдек, у ушбу шифо масканида хорижий етакчи клиникалар мутахассислари томонидан ўқув машғулотлари олиб борилаётгани, унда шифокорлар, айниқса, ёш соҳа ходимлари тажриба алмашаётгани тиббиётнинг яна бир мувафаққиятларидан, дея фикрини баён этди.

Дарҳақиқат, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг моддий-техник базаси доимий янгилаб турилиши мамлакатимизда эндокринология соҳаси ривожи учун қилинаётган ишларнинг амалдаги ифодаси, десак муболаға бўлмайди.

– Мамлакатингизга ташрифим давомида амин бўлдикки, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган экан, – дейди Кореянинг Инҳа университети госпитали профессори Жоон Ҳо Сонг. – Маълумки, тиббиёт муассасалари замонавий тиббий техникалар билан таъминлангани тиббий кўрикни тез ва самарали ташкил этишга қўл келади. Эндокрин касалликларни даволашда ҳамкорлик олиб бориш, халқаро тажрибаларни ўрганиш иш унумдорлигини янада оширади. Ўйлайманки, бугунги маърузам маҳаллий шифокорларнинг амалиётдаги фаолиятига ёрдам беради.

Шунингдек, тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда соҳани янада ривожлантириш, тиббиёт муассасаларини энг сўнгги русумдаги технологиялар билан таъминлаш ҳамда малакали кадрларни тайёрлаш соғлиқни сақлаш тизими олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Шу боис, соҳага оид чиқарилаётган меъёрий-қонуний ҳужжатларнинг амалдаги ижроси бўйича барча бирдек масъул бўлишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 26, 30.06.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.