Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ҚОНУНБУЗАРЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ назорат институтларининг бош мақсадига айланиши зарур

Истиқлолимиз берган тинч ва осуда ҳаётимиз, фаровон турмуш тарзимиз, бу албатта, келажагимиз равнақининг янада манзилли эканлигини, шунингдек, эзгу мақсадлар муштараклигини кўрсатиб турибди. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги фикрлари ҳар бир соҳада дастуриламал бўлаётганлиги бежиз эмас. Шундай экан, амалдаги фаолиятларда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш бугуннинг асосий вазифасига айланаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас.

Дарҳақиқат, жамиятимиз равнақи учун астойдил меҳнат қилаётган инсонлар борки, улар меҳнати ҳар қанча эътироф этсак арзийди. Лекин айрим кимсалар ўз вазифаларини суиистеъмол қилган ҳолда, тараққий этиб келаётган давлатимиз мулкига раҳна солаётганликлари ачинарли ҳолдир. Ана шундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупциянинг олдини олиш ва бартараф қилиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан куни кеча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида "Коррупцияга қарши курашиш тадбирларида давлат, молия, назорат институтлари иштирокини кучайтириш масалалари"га бағишланган навбатдаги семинар ўтказилди.

Йиғилишда пойтахтимиздаги етакчи клиникалар, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари ҳамда барча тиббиёт муассасаларининг раҳбар-ходимлари иштирок этди. Семинар кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокурори, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳуқуқшунос-олимлари, Молия вазирлигининг масъул ходимлари томонидан маърузалар тингланди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Сайдмурод Сайдалиев кириш сўзи билан очиб, мавзу доирасида тўхталар экан, бу борада мамлакатимиз тиббиёт тизимида олиб борилаётган фаолиятларга урғу қаратди. Шунингдек, соҳада учраётган мавжуд хато ва камчиликлар, масъулиятсизлик оқибатида ўз лавозимига нисбатан суиистеъмолчиликка йўл қўйиш, давлат мулкини ўзлаштириш каби жиддий ҳолатларни бартараф этиш, бунинг баробарида коррупцияга қарши курашиш нафақат назорат институтлари, балки ҳар бир фуқаронинг кундалик вазифасига айланиши зарурлигини таъкидлади.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳуқуқшуноси Шуҳрат Файзиев Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг аҳамияти тўғрисида атрофлича тўхталиб, мавжуд қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва муҳим янгиликлар хусусида гапириб ўтди. Хусусан, коррупция, давлат мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятчилик ва қонунбузарликларга оид нормаларни шарҳлаб берди. Шу ўринда мавжуд барча қонунлар ҳақидаги маълумотларни www.lex.uz сайтидан олиш мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва қонунбузарликка қарши кураш бўлими катта прокурори Худойберди Турсунбеков коррупцияга қарши кураш бўйича олиб бораётган чора-тадбирлар тўғрисида алоҳида тўхталди. Айниқса, давлат ташкилотларида уюшган жиноятчилик ва қонунбузарлик ҳолатларининг учраши, мансаб лавозимидан фойдаланиб суиистеъмолчиликка йўл қўйиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик каби салбий ҳолатлар содир этилаётганлигини эътироз билан айтиб ўтди. Шунингдек, йўл қўйилган қонунбузарликлар республика тиббиёт муассасаларида ҳам учраётганлиги ачинарли ҳолат эканлигини тилга олди. Бунинг учун бу борада назорат тадбирларини кучайтириб, муҳим чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозимлигига эътибор қаратди.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳуқуқшуноси Баҳодир Исмоилов Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида молия органлари, ташқи ва ички аудитни янада мустаҳкамлаш, уларнинг коррупцияга қарши тадбирлардаги иштирокини жадаллаштириш бўйича хорижий тажрибани ўрганган ҳолда чора-тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш мавзусида маъруза қилди. Хусусан, давлат ташкилотларида раҳбар ва бош ҳисобчи ҳамда ички аудиторларнинг фаолиятида йўл қўяётган камчиликлар асосида юзага келаётган қонунбузарликларга эътибор қаратди. Шу ўринда мазкур жараёнларни қиёсий ўрганиш мақсадида хорижий давлатлардаги тажрибаларга таянган ҳолда муҳим масалаларга атрофлича тўхталди.

Молия вазирлигининг Ғазначилик бўлими бошлиғи Аброр Гадоев Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича маъруза қилар экан, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 3-моддасида белгиланган асосий тушунчалар ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, қонунда кўрсатилган давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларга тўхталиб ўтди. Хусусан, давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, адолатли рақобат ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланиш, ички назоратнинг самарали тизими, шунингдек, давлат харидларини ўтказиш натижалари юзасидан шикоят қилиш ва низолашишнинг самарали тартиб-таомилини яратиш, давлат электрон савдоларининг самарали ишлашини кучайтириш каби масалаларга ўз фикрини билдириб ўтди. Шунингдек, давлат ташкилотларида шартномалар тузиш, шартномавий мажбуриятларга эътибор қаратиш, тўлов тизимини тартибга солиш, тендерлар танловини ўтказиш жараёнида юз бераётган турли қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйиш ва уларни қонунга зид бўлмаган равишда амалга ошириш зарур эканлигини алоҳида таъкидлади.

Молия вазирлигининг молия назорат институти ички аудитори Нодира Зикриллаева ички аудит давлат назорати, халқаро стандартлар ва хорижий амалиёт мавзуси бўйича ўз фикрларини билдириб, бу борада амалдаги фаолиятларга жиддий ёндашув муҳимлиги, шунингдек, халқаро стандартлар ва хорижий амалиётларга таянган ҳолда иш юритиш лозимлигини гапириб ўтди.

Йиғилиш давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тайёрланган коррупцияга қарши кураш тарғиботига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи Абдували Агзамов сўзга чиқиб, аввало куннинг муҳим мавзуси бўлган коррупцияга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисидаги мазкур йиғилиш ташкилотчилари ҳамда ўзларининг қимматли маслаҳат ва тавсиялари билан иштирок этган мутасадди ташкилотлардан келган масъул ходимларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Дарҳақиқат, шу ўринда таъкидлаш лозимки, коррупцияга қарши курашиш тадбирининг ижросини таъминлаш ва жойларда назорат ишларини амалга ошириш вазирликнинг Назорат инспекцияси зиммасига юклатилган бўлса-да, бу борада ҳар биримиз, аввало, масъулиятни юракдан ҳис этиб, сидқидилдан ишлашимиз ва коррупцияга қарши курашишимиз лозимдир.

Ибодат СОАТОВА.

№ 24, 16.06.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.