Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

БЕМОРЛАР ВИЛОЯТНИНГ ЎЗИДА ДАВОЛАНАДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳрида Республика ихтисослаштирилган кардиология ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиалларини ташкил этиш, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасини реконструкция қилиш ва замонавий жиҳозлаш ишларини белгилаб берди.

ЎзА мухбири бу борада амалга ошириладиган ишлар ва уларнинг аҳамия-ти хусусида мутахассислар билан суҳбатлашди.

Равшанбек ҚУРБОНОВ,

Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори:

– Президентимиз раҳнамолигида соғ-лиқни сақлаш тизими тубдан ислоҳ этилмоқда. Касалликларни профилактика қилиш ва самарали даволаш мақсадида тиббиётнинг бирламчи бўғинлари такомиллаштирилмоқда, жойларда замонавий шифохоналар ташкил этилмоқда. Кардиология йўналишида ҳам аҳолини қамраб олиш кенгаймоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Хоразмда Россия Федерациясининг А. Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги илмий-амалий маркази филиали ташкил этилди. Термиз, Қарши ва бошқа шаҳарларда янги клиникалар очиш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Ҳозирги кунда Андижон вилояти шифохонаси ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида кардиология бўлимлари мавжуд бўлиб, улар маслаҳат ва ташхис хизматлари кўрсатмоқда. Бироқ кўпинча беморлар Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази ёки бошқа шифохоналарга юборилмоқда. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Андижон шаҳрида Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг филиали ташкил этилмоқда. Президентимиз ушбу филиал лойиҳаси билан танишар экан, унинг имкониятлари ва самарадорлиги билан қизиқди, қурилиш ва жиҳозлаш ишларининг ҳар бир жиҳатига эътибор қаратди. Одамлар ҳаёти, саломатлигига дахлдор бу ишни тезлаштириш, беморлар ва шифокорлар учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берди. Филиал учун давлатимиз томонидан зарур маблағлар ажратилди. Бунинг эвазига хориждан реанимация, ангиография ва операциялар учун замонавий техника ва ускуналар олиб келинади. Натижада беморлар вилоятнинг ўзида чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, замонавий технологиялар ёрдамида даволанади.

Филиалга малакали шифокорларни жалб этиш, беморларни авайлаш учун туманларда унинг бўлимларини ташкил этиш, замонавий технологияларни пухта ўзлаштирган кадрлар тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур замонавий клиниканинг тиббий-ижтимоий аҳамияти жуда катта. Бу юрак-қон томир касалликларини профилактика қилиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш имконини беради.

Анвар АЛИМОВ,

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

– Эндокринологик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш жаҳон тиббиётининг долзарб муаммоларидан. Хусусан, қандли диабет оғир асоратлар қолдирадиган, ногиронлик ва ўлимга олиб келадиган хасталикдир. Шу боис унинг олдини олиш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб туриш, тиббий маданиятни ошириш зарур. Марказимиз томонидан ўтказилган кўриклар таҳлили Фарғона водийсида, хусусан, Андижонда бу борадаги ишларни кучайтиришга эҳтиёж борлигини кўрсатди. Шу мақсадда Андижонда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг филиали ташкил этилмоқда. Филиал замонавий лаборатория, диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланади. Бу ерга пойтахтимиз ва Андижон вилоятидаги энг яхши мутахассислар жалб этилади. Андижон давлат тиббиёт институтида ушбу соҳага ихтисослашган шифокорлар тайёрлаш кенгайтирилади. Президентимиз топшириғига мувофиқ вилоят туманларида субфилиаллар ташкил этилади. Ихтисослашган тиббий хизмат халқимизга янада яқинлаштирилади. Жойларда тиббий кўриклар, тарғибот тадбирлари ўтказиш, тиббий ва овқатланиш маданиятини юксалтиришга катта ҳисса қўшади.

Эркин МУСАБОЕВ,

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Вирусология илмий-текшириш институти директори:

– Вирусли гепатитлар узоқ йиллар давомида инсон организмида яширин тарзда кечади. Бунинг натижасида жигар циррози, гепатоцеллюляр карцинома, яъни жигар саратони келиб чиқади. Бу нафақат тиббий, балки оғир ижтимоий, иқтисодий муаммодир. Шу боис юқумли касалликлар, хусусан, гепатит В ва С вируслари туфайли келиб чиқадиган жигарнинг сурункали хасталикларига қарши курашиш долзарб ҳисобланади. Мураккаб томони шундаки, бошқа касалликларни иситмаси ошкор қилиши мумкин. Гепатит эса касалликнинг сўнгги босқичларида, жуда кеч намоён бўлади. Шу боис бу соҳада энг муҳими диагностикадир. У қанчалик кенг қамровли ва тизимли бўлса, белгилари яширин давридаёқ аниқланса, касалликни даволаш шунча осон бўлади.

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ана шундай замонавий диагностика тизими жорий этилади. Мавжуд бинолар реконструкция қилиниб, беморлар ва мутахассислар учун барча зарур шароитлар яратилади. Янги шифохонада аҳоли кенг қатламлари тиббий текширувдан ўтказилиб, шу ернинг ўзида даволанади.

ЎзА.

№ 23, 09.06.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.