Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ВИЗУАЛ ТЕКШИРУВЛАРДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Жорий йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон радиологлари жамияти ва Европа радиологлар мактаби (ESOR), "Med Inspire" компанияси билан ҳамкорликда "Кардиоторакал ва абдоминал визуал текшируви" мавзусига бағишланган ўқув курси бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон радиологлари жамияти раиси Марат Ходжибеков кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимига қаратилаётган эътибор, тиббиёт муассасалари янги, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланаётгани, уларда малакали мутахассисларнинг фаолият юритишини алоҳида таъкидлаб, радиология соҳасининг ривожи, моддий-техник базасининг бойитилаётгани, айниқса, шифо масканларида компьютер томография, магнит-резонанс томография, рақамли рентгенография, ультратовуш текшируви ҳамда радиологик даволаш усуллари каби янги технологиялар аҳоли саломатлиги йўлида қўлланилаётгани борасида сўз юритди.

Ўқув семинар давомида кўкрак бези саратонида ташхис қўйишда магнит-резонанс, компьютер томография, гинекологик шишларда тиббий технологик радиология-нинг долзарб йўналишлари борасида Афина тиббиёт университети профессори, Европа радиологлар мактаби (ESOR) директори Н. Гоуртсояннис, Россия рентгенолог ва радиологлар жамияти президенти, профессор И. Тюрин, Сеченова номидаги Россия тиббиёт академияси доктори В. Панов ҳамда Тошкент стоматология институти доценти Й. Ҳожибекова маъруза қилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб беришди.

Николас ГОУРТСОЯННИС,

Европа радиологлар мактаби директори:

– Юртингизга илк бор ташриф буюрганимдан ғоят мамнунман. Ҳақиқатдан ҳам мамлакатингизнинг гўзаллиги, инсонларининг самимий ва меҳмондўстлиги, қолаверса, соҳа мутахассисларининг билим ва тажрибаси юқори эканлиги менда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистон тиббиётининг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрни борлиги ҳамда халқаро эксперт-лар томонидан эътироф этилаётганидан хабардорман. Айтмоқчиманки, бугунги кунда мактабимиз 70 мингдан зиёд радиологларни ташкил қилади, ёш радиолог-мутахассислар учун йилига 40 га яқин тадбир, 90 та грант ҳамда ўқув семинари ташкил этиб келмоқдамиз. Бундан кўзланган мақсад, ёш кадрларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини янада бойитишдир. Сўнгги икки йил мобайнида биз Ўзбекистонда ҳам ана шундай лойиҳаларни олиб бормоқдамиз. Бу жараёнда ёш мутахассисларнинг ҳар бир маъруза ва амалий машғулотларини диққат билан тинглаб, фаол иштирок этиши, уларнинг ўз соҳасига бўлган қизиқиш ҳамда эътибори мени жуда қувонтирди. Шу боис, лойиҳаларимизни асосан ёшлар учун йўналтирганмиз.

Гулшода МАРДИЕВА,

Самарқанд давлат тиббиёт институти Нурли диагностика ва нуртерапия кафедраси мудири:

– Маълумки, бугун тиббиётда янги, замонавий аппаратура, методлар қўлланилмоқда. Улардан оқилона фойдаланиш, ўзлаштиришда мазкур семинар ҳам дас-туриламал бўлади. Бугун биз чет эллик профессор-олимлардан соҳа бўйича кўплаб маълумотлар олиб, уларнинг тажрибасини ўргандик. Тадбирда асосан юрак, ўпка ва қорин бўшлиғи аъзоларидаги касалликларнинг диагностикасида замонавий тиббий визуализация технологияларини қўллаш каби масалалар эътиборимиз марказида бўлди. Айтиш жоизки, баъзан маммолог, пульмонологлар беморни перкуссия усули билан текшириб, ташхис қўйишади. Лекин радиолог, маммологлар бу борада магнит-резонанс, компьютер томографияси, рентгенологик усуллардан фойдаланиши жуда аҳамиятлидир. Сабаби, замонавий технологиялар беморнинг касаллигини эрта аниқлаб, тўғри ташхис қўйишда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, абдоминал тажриба, кўкрак сути бези саратони, нафас йўллари аъзоларининг турли модуляр касалликларини даволашда айнан пайпасламаган ҳолда, яъни нурли диагностика соҳа мутахассисларига ёрдам бераётганига бугунги семинарда яна бир карра амин бўлдик.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бундай халқаро ўқув курслари радиологлар малакасини ошириш баробарида инсон саломатлигини муҳофазалаш сифатини яхшилашга хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 23, 09.06.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.