Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ФАОЛИЯТГА ЖИДДИЙ ЁНДАШИШ ДАВР ТАЛАБИ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси травматолог-ортопедларининг "Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари"га бағишланган IХ съезди бўлиб ўтди. Вазирлар Маҳкамасининг тадбирлар режасига асосан ўтказилган анжуманда 50 нафардан ортиқ чет эллик ҳамда маҳаллий мутахассислар иштирок этди.

Таъкидлаш муҳимки, ҳозирги кунда Ўзбекистон тиббиёти, хусусан, травматология ва ортопедия йўналиши жадал суръатларда ривожланмоқда. Жумладан, соҳанинг илмий потенциалини сақлаб қолиш, янада оширишга муваффақ бўлинмоқда. Шу билан бирга, юртимиз олимлари томонидан суяк синишлари ва ортопедик касалликларни даволаш бўйича қатор юқори самарали даволаш воситалари ишлаб чиқилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги травматолог-ортопед мутахассислар, тиббиёт олий ўқув юртлари кафедралари, марказ ходимлари иштирокидаги тадбирда 30 нафардан ортиқ профессор, 80 нафарга яқин фан номзоди ва олий тоифали шифокорлар қатнашди. Съездни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов кириш сўзи билан очиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида барча соҳалар қатори, соғлиқни сақлаш тизимида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, бу эса аҳоли саломатлигини муҳофазалаш, энг асосийси, тиббиётни одамларга янада яқинлаштиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Юртбошимизнинг тиббиёт ходимлари билан ўтказган видеоселектор йиғилишлари тизимнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиб, мавжуд масалаларни ҳал этишда, халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим роль ўйнаётганини эътироф этиб, тиббиёт ходимлари, энг аввало, халқимизни рози қилиш йўлида фаолият юритиши зарурлиги борасида сўз юритди. Бунинг баробарида сўнгги йилларда муассасанинг нуфузи тобора ортиб бораётгани, Соғлиқни сақлаш вазирлиги соҳа ходимларининг саъй-ҳаракатларини доимо қўллаб келаётганини билдириб, мазкур даргоҳ давлатимиз раҳбарининг Қарори билан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига айлантирилгани, қолаверса, жорий йилда қўшимча бино берилгани ва унда таъмирлаш ишлари жадал олиб борилаётгани, улар кўплаб замонавий диагностика ва даволаш аппаратуралари билан таъминланиши хусусида фикр билдирди.

Германия, Швейцария, Туркия, Ҳиндистон, Россия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Бангладеш каби давлатлардан олим ва мутахассислар қатнашган ушбу съездда жами 2 та пленар ва 4 та секция мажлислари, 100 дан ортиқ маърузалар тингланди. Хусусан, травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари, айниқса, таянч-ҳаракат аъзоларининг жароҳатлари ва касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш, даволаш, остеосинтезнинг янги усуллари, йирик бўғимларнинг артроскопияси ҳамда эндопротезлаш, умуртқа жарроҳлиги, болалар травматологияси ва ортопедияси масалалари, остеопороз муаммолари каби мавзуларда маърузалар қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди. Бу эса травматолог-ортопедларимизнинг илмий билимлари ва амалий тажрибаларини янада бойитишга ҳизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.

– Сўнгги йилларда республикамиз тиббий амалиётига суяк ва бўғим патологиясида кўплаб замонавий диагностика ва даволаш усуллари, жумладан, компьютер ҳамда магнит резонанс томографияси, ультратовуш диагностикаси, йирик бўғимларни эндопротезлаш, транспедикуляр фиксация, блокловчи остео-синтезни татбиқ этиш жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ўз навбатида бу тана жароҳатлари ва касалликларни даволаш сифатини янада яхшилаш имконини бермоқда. Муассасамизда йирик бўғимларни эндопротезлаш, артроскопия сингари энг замонавий операцияларни ўтказиш йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда йилига 1000 га яқин эндопротезлаш ҳамда

1 минг 500 та мураккаб артроскопик операциялари бажарилмоқда. Бундан ташқари, умуртқа жарроҳлиги, транспедикуляр стабилизация, вертебропластика сингари мураккаб операциялар, сколиоз касаллигида жарроҳлик усуллари тўлиқ амалга оширилмоқда. Суяк синишларини даволашда блокловчи остеосинтез деб аталувчи замонавий операция усули татбиқ этилди. Шу билан бирга, "аср касаллиги" деб тан олинган остеопорозни ўрганиш ва даволаш бўйича доимий изланиш олиб борилмоқда. Рентгеноденситометрия, допплерография, компьютер подометрияси сингари замонавий ташхислаш усуллари қўлланилмоқда. Таъкидлаш муҳимки, муассасамиз ходимлари ривожланган хорижий илмий марказларда тажриба тўплаб келганлар ва олинган натижалар замонавий стандартларга жавоб беради. Яна бир жиҳат, марказимиз соҳа бўйича бош муассаса сифатида сўнгги йиллар ичида вилоят ва туман миқёсидаги травматология ва ортопедия бўлимлари билан вертикал тизимни шакллантириб келмоқда. Бу чиқишларда беморларни вилоят марказларида тиббий кўриклар, операциялар қилиш, маҳаллий мутахассислар учун травматологиянинг долзарб муаммолари бўйича семинар ва маърузалар ўтказилмоқда. Президентимиз топшириқларидан сўнг бу энди фақат вилоят марказларига эмас, барча туманларга чиқиш, бирламчи тиббий ёрдам тизимининг савиясини ошириш каби устувор вазифалар белгиланди. Шу билан бирга, ҳудудлардаги травматология ва ортопедия хизмати учун кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, керакли асбоб-анжомлар билан таъминлаш, замонавий диагностика ва даволаш технологияларини жорий этиш, жароҳатлар, ортопедик касалликларнинг тарқалиш даражасини аниқлаш, беморларнинг рўйхатларини тузиш ва босқичма-босқич соғломлаштириш кабилар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Мақсад, замон талаблари асосида фаолият юритиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, – дейди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мирҳаким Азизов.

Шунингдек, съезд доирасида травматология ва ортопедия касалликларида қўлланиш учун мўлжалланган замонавий дори воситалари ва қурилмаларни ишлаб чиқарувчи нуфузли компаниялар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 44, 27.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.