Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

"ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН"

Жойларда ушбу шиор остида истиқлолимизнинг 26 йиллик тантанаси, Ватанимиз, тинч ва осойишта ҳаётимиз қадр-қимматини ифода этувчи маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бу эса ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, ифтихор бағишламоқда.

Яқинда пойтахтимиздаги "Чинобод" санаторийси акционерлик жамиятида ҳам "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон" деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана" газетаси таҳририяти жамоаси ҳам иштирок этиб, муассасада даволанаётганларга мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқимизнинг мустақилликни қўлга киритиши Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа, тинч ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётгани хусусида сўз юритишди. Шу билан бирга, бугунги кунда ана шундай эзгу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган эзгу ишлар, айниқса, инсон саломатлиги ва унинг манфаатлари йўлида қилинаётган мақсадлар, "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" тамойилига асосан демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, парламент, сиёсий партияларнинг роли янада оширилаётганини эътироф этишди.

– Халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик шодиёналарини шоду хуррамликда кутиб олишга одатланган. Зеро, истиқлол тарихимиз нақадар буюк, бугунимиз чароғон, эртамиз эса янада нурафшон эканлигини намоён қилишга замин яратмоқда. Муассасамизда ҳам Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигини кенг нишонлаш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл-юртимизни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида ана шундай тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Бу эса санаторийга келганларнинг маънан ҳордиқ чиқаришида муҳим роль ўйнамоқда, – дейди "Чинобод" АЖ маънавият ва маърифат кенгашининг масъул котиби Абдуваҳоб Тожиев.

Шу билан бирга, тадбир доирасида ўтказилган шахмат, шашка, рақс ва китоб мутолааси мусобақаларида фаол иштирок этганлар тақдирланди. Жумладан, китоб мутолааси бўйича самарқандлик Барно Муқаддова пешқадамлик қилиб, ғолибликни қўлга киритди. Хоразм вилоятидан келган Бибиҳожар Ҳасанова ва оҳангаронлик Юлдуз Каримова спортнинг шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалашиб, беллашувчиларни ортда қолдирди. Олмалиқ шаҳридан келиб даволанаётган -Татьяна Кузнецова эса ўзининг она табиат, аёлга эҳтиром, Ватанга муҳаббат каби туйғулар тасвирланган расмлари билан санаторийда дам олувчиларни ҳайратда қолдирди. Ана шундай фаол даволанувчиларга таҳририятнинг эсдалик совғалари топширилди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 42, 13.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.