Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ТАЪЛИМ СИФАТИ ЙЎЛИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Тошкент давлат стоматология институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2909-сонли Қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастурига мувофиқ ҳамда "Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2956-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, шу кунга қадар 55 нафардан ортиқ хорижий профессор, мутахассис мазкур олий ўқув юртида маҳорат дарсларини ўтказиб, ўзаро тажриба алмашишди. Жанубий Корея, Германия, Австрия, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Украина, Нидерландия, Хитой, Польша, Қирғизистон, Литва давлатларининг етакчи олимлари институтда ташкил этилган биринчи халқаро стоматологлар конференциясида иштирок этиб, соҳанинг долзарб мавзуларида маърузалар қилишди.

Ушбу ишларнинг давоми сифатида Германиянинг Виттен-Хердекке универститети кафедра мудири, профессор Андреас Шульте жорий йилнинг 6-15 октябрь кунлари Тошкент давлат стоматология институтида талабалар, клиник ординатор ва магистрлар учун маърузалар ўқиб, ёш олимлар билан давра суҳбатлари, профессор-ўқитувчилар ва шифокорларга маҳорат дарсларини ўтказмоқда.

Бахтинур ХУДАНОВ,

Тошкент давлат стоматология институти халқаро алоқалар бўлими бошлиғи:

– Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси етакчилари билан учрашувларида тизим фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, аниқ вазифаларни белгилаб берган эдилар. Хусусан, малакали кадрлар тайёрлаш, тиббиёт олий ўқув юртлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қарорлар қабул қилдилар. Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан институтимиз томонидан шу кунга қадар 17 та хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Улар доирасида бир қанча профессор-ўқитувчилар илмий таълим, даволаш жараёнига жалб қилинди. Жорий йил охиригача яна 17 нафар хорижий мутахассис томонидан семинарлар ўтказилиши режалаштирилган. Яна бир муҳим жиҳат, чет эллик талабалар ҳам таълим жараёнида қатнашмоқда. Хусусан, биргина 2016-2017 ўқув йилининг ўзида Қозоғистоннинг Асфеидияров номидаги тиббиёт университетининг 4 нафар магистр талабаси институтимизга келиб, ўқиб, малака ошириб кетишди. Бундан ташқари, 50 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчимиз хориж давлатларида ўтказилган конференция ва маҳорат дарсларида қатнашиб, билим кўникмаларини бойитиб қайтишди. Шу билан бирга, 3 нафар талаба Россиянинг Волгоград давлат тиббиёт универститетида ёзги малакавий амалиётини ўтади, 10 га яқин клиник ординатор эса Германияда ўтказилган маҳорат дарсларида иштирок этиб қайтишди. Қолаверса, шу кунларда Германиянинг Виттен-Хердекке универститети профессори Андреас Шульте талабалар, ёш олим ҳамда профессор-ўқитувчиларга стоматология, жумладан, оғиз бўшлиғи касалликларининг келиб чиқишида шакар истеъмолининг роли, ақлан ва жисмонан заиф бўлган беморларда тишлар, оғиз бўшлиғидаги касалликларни даволашдаги ўзига хосликлар борасида маъруза қилди. Шунингдек, институтимиз фаолияти билан яқиндан танишиб, Германиядаги таълим тизими, ўқув дастурларининг олиб борилиши хусусида маҳорат дарсини ўтмоқда. Ўйлайманки, бугунги ўқув машғулоти амалиётдаги фаолиятимизда дастуриламал бўлади.

- Аввало, Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан мамнун эканлигимни билдирмоқчиман. Халқингиз меҳмондўстлиги ҳамда ҳар соҳада юқори поғоналарни забт этаётгани билан мени ҳайратда қолдирмоқда. Мамлакатингизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилганлигига, Президентингиз раҳнамолигида тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ишларнинг амалдаги натижасига ҳам гувоҳ бўлмоқдаман. Тошкент давлат стоматология институтида ўзимнинг соҳадаги долзарб мавзулардаги маърузаларим билан иштирок этиш жараёнида амин бўлдимки, бу ерда талабаларнинг тиббиётга, айниқса, стоматология йўналишига бўлган қизиқиши жуда катта экан. Айтишим мумкинки, ушбу олий ўқув юрти ва унинг клиник лабораториялари барча замонавий техникалар билан таъминланган. Эътирофлиси, ўқув машғулотларида ёш мутахассислар фаол иштирок этиб, ҳар бир маъруза, амалий машғулотларни қизиқиш ва эътибор билан тинглашди. Бу эса бизни янада қувонтирмоқда, – дейди Европа кариесология ассоциацияси президенти, Германиянинг Виттен-Хердекке универститети профессори Андреас Шульте.

Дарҳақиқат, соғлиқни сақлаш, хусусан, тиббиёт олий ўқув юртларида олиб борилаётган бу каби эзгу фаолиятлар, халқаро ҳамкорликлар тиббиёт таълим тизими сифати янги босқичга олиб чиқилаётганидан далолатдир.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 42, 13.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.