Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам қатор фаолиятлар йўлга қўйилди. Биргина 2016 йилнинг сентябридан буён соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. Уларнинг ижроси юзасидан тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, малакали кадрлар ва дори-дармон воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлаш даражасини яхшилаш каби вазифалар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Бу эса аҳолига тўлақонли, тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишга хизмат қилмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, остеопороз – бугунги кунда тиббиётнинг долзарб масалаларидан биридир. Мазкур касаллик эндокринолог, нейрохирург ва ортопед мутахассислари ўртасидаги умумий муаммо ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, остеопороз муаммоси юрак қон-томир, онкологик ҳамда қандли диабет касаллигидан сўнг тўртинчи ўринни эгаллайди. Аҳоли орасида кўп учраётган ушбу касалликларни даволашда соҳа мутахассисларидан маҳорат талаб этилади. Мамлакатимизда бу борада мутахассислар билим ва кўникмаси бойитилмоқда

Куни кеча Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам ана шу мақсадларга қаратилган анжуман бўлиб ўтди. "Остеопороз – олдини олиш, асоратлар ва даволашда устувор йўналишлар" мавзусида ўтказилган ушбу тадбирда марказ раҳбари А. Алимов сўзга чиқиб, бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасига берилаётган эътибор, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, хусусан эндокринологик хизматлар борасида ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, аниқ ташхислаш ва даволашда замонавий усуллардан фойдаланиш кераклигини айтиб, ушбу жараёнда халқаро тажрибани ўрганиш муҳимлиги хусусида фикр билдирди.

Анжуманда Сейнт Луи университети тиббиёт факультети ортопедия бўлими профессори Джулдас Кульджанов "Остеопороз – патологик синишларда ортопедик ёрдам кўрсатиш", "Остеопорозда чаноқ-сон бўғимини протезлаш", АҚШнинг Алварадо госпитали умуртқанинг каминвазив хирургия маркази етакчи хирург ортопед-вертебрологи Пол Ким "Остеопороз фонида умуртқа патологик синишларида кифопластика ўрни", "Дегенератив касалликларда замонавий каминвазив умуртқа стабилизацияси" ҳамда АҚШнинг Алварадо госпитали Спинал хирургия институти етакчи нейрофизиологи Алишер Аъзамов "Орқа мия ва умуртқа хирургик муолажаларида нейромониторинг" каби мавзуларда маърузалар қилиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Айтиш жоизки, мазкур анжуман вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган 2 минг нафардан ортиқ мутахассисга онлайн тарзда видеотрансляция қилинди.

Шу билан бирга, анжуман доирасида чет эллик мутахассислар иштирокида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида мураккаб операция жараёни ўтказилди.

– Остеопороз – скелет суяклари касаллиги бўлиб, уларнинг мўртлиги ва синувчанлиги ошиши билан белгиланади. Асосан организм ва суяк тизимида кальций етишмаслиги натижасида модда алмашинуви жараёнларининг бузилиши оқибатида юзага келади. Умуртқа поғонаси синишларининг ярим миллиондан ортиқ ҳолатлари остеопороз билан боғлиқдир. Шу сабаб уни замонавий усуллар ёрдамида даволаш жорий қилинмоқда. Хусусан, мураккаб жарроҳлик амалиёти "kyphoplasty", яъни кифопластика деб номланадиган операциядир. Америка Қўшма Штатларида мазкур усул бир неча йил аввал амалиётга жорий қилинган эди. Биз ҳозир мамлакатингиздаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида мазкур операцияни ўтказдик. Мана, гувоҳи бўлиб турганингиздек, муваффақиятли амалга оширилди.

Шунингдек, анжуман доирасида хорижлик олимлар Самарқанд ва Бухоро вилоятларида беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, шифокорларга маҳорат дарсларини олиб боришди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг моддий-техник базаси доимий янгиланиб турилиши, шифокорларнинг малакаси оширилиб борилиши мамлакатимизда эндокринология соҳаси ривожида муҳим аҳамият касб этишига ишончимиз комил.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 42, 13.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.