Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

НЕВРОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРИ МУТАХАССИСЛАР ЭЪТИБОРИДА

Жорий йилнинг 8-9 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон неврологлари жамоа бирлашмаси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва унинг Нукус филиали ҳамда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н. Пирогов номидаги Россия илмий-тадқиқот тиббиёт университети томонидан биринчи Россия-Ўзбекистон неврологлари форуми ўтказилди.

Икки кун давом этган мазкур тадбирда мамлакатимиздаги соҳа ходимлари қаторида хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этишди. Форумда ўзбекистонлик профессор Б. Ғафуров, россиялик мутахассис, профессор А. Федин сўзга чиқиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, энг аввало, мутахассислар малакаси ва тажрибасига боғлиқ экани, касалликлар профилактикаси ва даволашда дунёнинг илғор тиббий муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши халқимиз саломатлигини асрашга хизмат қилаётгани борасида тўхталиб ўтишди. Шу билан бирга, бугунги кун тиббиёти, амалиётга татбиқ қилинаётган янги даволаш усуллари, замонавий асбоб-ускуналардан оқилона фойдаланиш ҳамда соҳада эришилаётган ютуқлар, хусусан, неврология йўналишида қўлга киритилган муваффақиятлар борасида сўз юритишди.

Маърузачилар асаб тизими билан боғлиқ барча турдаги хасталикларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани, юқори малакали шифокорлар томонидан мураккаб операциялар ўтказилаётгани, мазкур жараёнда янги технологияларнинг қўлланилаётгани даволаш самарадорлигини ошираётгани хусусида фикр билдиришди. Семинар давомида маҳаллий ҳамда хорижлик олимлар, жумладан, россиялик шифокорлар А. Федин, П. Камчатнов, Л. Чутко, Э. Соловьева, украиналик Е. Труфанов ва ўзбекистонлик мутахассислар

Б. Ғафуров, Г. Раҳимбоева,

Е. Мажидова "Оғир инсульт: диагностика, клиника ва даволаш", "Церебрал инсульт. Ўткир даврда беморларни олиб бориш ва кузатиш", "Инсультдан кейинги беморларнинг реабилитация хусусиятлари", "Томирли деменция: клиника, диагностика ва даволаш" каби долзарб мавзуларда маърузалар қилиб, ўзаро тажриба алмашишди.

– Аввало, Ўзбекистонга ташриф буюрганим ва мазкур форумга таклиф қилишганидан хурсандман, бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорлигимни билдираман, – дейди Н. Пирогов номидаги Россия илмий-тадқиқот тиббиёт университети профессори Анатолий Федин. – Ушбу форум нафақат ёш мутахассислар, балки биз учун ҳам фикр алмашиш, инсон саломатлигини янада муҳофаза қилиш юзасидан аниқ йўналишларни белгилаб олишда замин яратиб бермоқда, десам хато бўлмайди. Кўриб турганимиздек, мамлакатингизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган янгиланишлар, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хусусан, ёш кадрлар малакасини ошириш, касалликларни аниқлаш ва ташхис қўйишда янги технологияларни жорий этиш борасидаги фаолиятлар юқори савияда ташкил этилмоқда. Айтиш жоизки, форум Ўзбекистон ҳамда Россия давлатларининг соҳа ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашинувини янада фаоллаштириш, тиббиётнинг неврология соҳасини ривожлантириш ва шифокорларнинг замонавий даволаш усулларидан хабардорлигини оширишга замин яратмоқда. Тадбирда "Оғир инсульт: диагностика, клиника ва даволаш" мавзуси бўйича маҳорат дарсларини ўтказиб, ўз тажрибам билан ўртоқлашдим. Таъкидлаш керакки, тиббиёт ходимларининг ҳар бир мавзуга чуқур ёндашиб, таҳлил қилиб, тўғри ташхис қўйишлари менда илиқ таассурот қолдирди.

Шунингдек, тадбир давомида қатор дори-дармон ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Форум доирасида "Умумий амалиёт шифокорлари учун долзарб тавсиялар" мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди. Тадбир 9 сентябрь куни Нукус шаҳрида ҳам ўз ишини давом эттирди.

Жонибек МАЪРУПОВ. Муаллиф олган суратлар.

№ 38, 15.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.