Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

СОҲАДАГИ МУҲИМ МАСАЛАЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов раислигида видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиқлари, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари, ихтисослаштирилган марказлар ва илмий-текшириш институтлари директорлари, Республика давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош шифокори, Ички аудит ва молиявий назорат хизмати бошлиғи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги масъул ходимлари, Молия вазирлиги, Товар хом-ашё биржаси ва Молия вазирлиги ғазначилиги масъул ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг ҳоким ўринбосарлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқ ва ўринбосарлари, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасалари барча стационар шифохона раҳбарлари, ДСЭНМ бошлиқлари, жойлардаги Ички аудит ва молиявий назорат хизмати масъуллари, шунингдек, мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов кириш сўзи билан очиб, кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёт тизимида изчиллик билан олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб, соғлиқни сақлаш энг муҳим ва сиёсий соҳа эканлигини таъкидлади. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг эътибори ва назорати туфайли соҳа янада такомиллашиб бораётганлигини, шунингдек, тизим ривожи учун Давлатимиз томонидан чиқарилаётган Фармон, Қарор ва қонунлар замирида инсон саломатлиги ҳамда турмуш фаровонлиги мужассам эканлигига ҳам урғу берди. Раис ўз сўзини давом эттирар экан, соҳада самарали фаолиятлар қаторида ҳанузгача ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини айтиб ўтди. Шунингдек, тизимдаги айрим раҳбарлар қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушуниб етмаётганликларини афсус билан тилга олди. Бунинг баробарида, ишчи гуруҳларнинг тиббиёт муассасаларида бўлиб, жойларда хато ва камчиликлар мавжудлигини, мутасадди раҳбарлар орасида ўз вазифасига совуққонлик билан қараётганлар учраётганлигини айтиб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги "Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5460-сонли Фармони бўйича "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази" ДУК бўлими бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова маъруза қилди. Маърузачи, аввало, қабул қилинган фармоннинг мазмуни хусусида чуқур тўхталди. Шунингдек, соҳада янгича ёндашувлар асосида фаолиятлар йўлга қўйилганлигига алоҳида эътибор қаратди. Айниқса, ижтимоий дорихоналар, логистика ва давлат харидларига ажратилганлиги тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Бугунги кунда тиббиёт муассасалари томонидан олинаётган дори-дармон ва тиббий буюмлар "Узмединпекс" Давлат унитар корхонасидан ҳарид қилинаётганлиги, агар ушбу корхонада белгиланган дори-дармон ва тиббий буюмлар мавжуд бўлмаса, бошқа фармацевтик корхоналардан тартибга мувофиқ олинишини таъкидлади. Бундан ташқари, маърузачи "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида"ги Низомда кўрсатиб ўтилган боблар бўйича йўлга қўйилган амалий фаолиятларга ҳам алоҳида тўхталди.

Республика тиббиёт муассасаларига етказиб берилаётган дори-дармон ва тиббий буюмлар бўйича камчиликлар юзага келаётганлиги иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди. Тартибга кўра йиғилиш раиси ҳудудий студиялар билан онлайн тарзда боғланиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг мутасадди раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилди ва мавжуд муаммолар ечими нималардан иборат эканлигини аниқлади. Йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, қонунчиликда белгиланган тартибга риоя қилиш ҳамда меъёрий ҳужжатларда келтирилган қоидаларга амал қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви масъул ходими Аброр Гадоев ҳамда Молия вазирлиги вакиллари ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Иккинчи масала бўйича Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Гулнора Урманова, вазирликнинг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Миразим Мирталипов Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳаридлари тўғрисида"ги Қонуни ижроси бўйича маъруза қилдилар. Маърузачилар мазкур қонунда белгиланган давлат харидларининг турларига эътибор қаратиб, булар орқали товар ва хизматлар асосида ишлар амалга оширилишини алоҳида таъкидладилар. Жумладан, электрон дўкон, аукцион танлов, тендер ва ягона етказиб берувчи турлар хусусида йиғилиш қатнашчиларига чуқур маълумот бериб ўтдилар. Шу билан бирга, бюджет ва корпоратив буюртмачи асосида иш юритиш ва уларнинг давлат харидларидаги фарқи тўғрисида ахборот беришди. Бундан ташқари, давлат харидларининг асосий принциплари, яъни касбий маҳорат, коррупцияга йўл қўймаслик, тортишув ва холислик, очиқлик, шаффофлик, асосланганлик, давлат буюртмачисининг касбий маҳорати, молиявий маблағдан оқилона, тежамкор фойдаланиш, давлат харидлари тизимининг ягона ва яхлитлиги ҳамда мутаносибликдан иборат эканлигига алоҳида урғу қаратдилар. Давлат харидларининг ҳар бир тури бир-биридан фарқ қилиши, айниқса, электрон дўкондан фойдаланишнинг усуллари бошқаларга қараганда афзал эканлигини таъкидладилар. Электрон давлат харидига берилган буюртма бўйича икки кунда жавоб қилинса, аукционда эса жавоб ўн кунда чиқади. Шунингдек, электрон харидда рақамли имзодан фойдаланилиб, ортиқча қоғозбозликка йўл қўйилмайди. Маърузачилар бу хусусда иштирокчиларга аниқ тушунчалар бердилар. Йиғилишда қатнашган Республика ихтисослаштирилган марказ раҳбарлари ва ҳудудий студияларнинг мутасадди раҳбарлари давлат харидлари бўйича муассасаларда учраётган муаммоларга ойдинлик киритиш мақсадида йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги масъул ходимлари, Молия вазирлиги, Товар хомашё биржаси ва Молия вазирлиги ғазначилиги масъул ходимларига саволлар билан мурожжат қилиб, тегишли тавсия ва маслаҳатлар олишди. Учинчи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2570-сонли Фармони ижросининг ҳолати ҳамда 2018 йил 20 июндаги "Протез ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3787-сонли қарорнинг аҳамияти, мақсад-моҳияти ва ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида вазирликнинг тиббий-ижтимоий ёрдам муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Алишер Иноқов маъруза қилди. У ўз маърузасида 2570-сонли Фармон бўйича мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, куни кеча қабул қилинган 3787-сонли қарорининг жойларга етиб борганлиги ва келгусида белгилаб олинаётган режаларга алоҳида эътибор қаратди. Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Товар хомашё биржаси ва Молия вазирлиги ғазначилиги билан ҳамкорликда иш юритиш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилиш сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов кун тартибида кўрилган муҳим масалалар юзасидан ўз фикрини билдириб, аҳолига арзон ва сифатли бўлган дори-дармон ҳамда тиббий буюмлар етказиб бериш, шу билан бирга, давлат харидлари бўйича ҳукуматимизнинг меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларига амал қилган ҳолда иш юритиш лозимлигини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов кўриб чиқилган долзарб мавзулар бўйича айрим масалаларга ойдинлик киритди.

Ибодат СОАТОВА.

№ 26, 29.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.