Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ХУСУСИЙ ТИББИЁТ РИВОЖИГА НИМА ТЎСИҚ БЎЛМОҚДА?

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Республика Бош прокуратураси билан ҳамкорликда 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан "Коррупцияга қарши курашиш соҳасида лицензияловчи орган мансабдор шахслари ва ходимларининг масъулиятини янада ошириш" мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тиббий фаолиятни лицензиялаш бўйича мутахассислари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходимлари иштирок этди.

Семинарда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва давлат хизматлари кўрсатиш борасида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, янгича тартиб-тамойиллар, тиббий хизматни лицензиялаш жараёнида қонунийлик, шаффофлик, адолат принципларига риоя этиш, бу тизимда коррупциянинг олдини олишда мутасаддилар зиммасидаги вазифалар хусусида сўз юритилди. Халқаро валюта жамғармасининг маълумотига кўра, дунёда коррупция ва порахўрлик натижасида йилига 1,5-2 триллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, жаҳон иқтисодиётига жуда катта зарар етказилмоқда. Бу муаммо мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Жумладан, тиббиёт тизимида ҳам бундай ҳолатлар учраб турибди. Жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида соҳанинг турли йўналишларида ана шундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган 28 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиётнинг барча бўғинида бундай муаммоларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, тиббий хизматни лицензиялаш жараёнида очиқлик, ошкоралик, қонунийликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Шу мақсадда соҳага ахборот-коммуникация технологияларига асосланган замонавий усуллар татбиқ этилган.

Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. Ушбу қарорга мувофиқ, хусусий тиббиёт муассасалари шуғулланиши мумкин бўлган тиббий ихтисосликлар 50 тадан 126 тага кўпайди. Хусусий клиникаларга давлат томонидан қатор молиявий имтиёзлар берилмоқда. Бундан ташқари, лицензия олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш муддати 30 кундан 20 кунга қисқартирилди, лицензия олиш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 5 бараваригача камайтирилди.

– Бундай имтиёз ва имкониятлар туфайли қисқа муддатда, яъни сўнгги бир йил ичида 202 та хусусий тиббиёт муассаса ўз фаолиятини кенгайтирди, 300 таси янгидан ташкил этилиб, хусусий тиббиёт муассасаларининг умумий сони 4200 тадан ошди, – дейди республика Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. – Ана шундай ютуқлар билан бирга ҳали олдимизда ечимини кутиб турган муаммолар ҳам талайгина. Бу вазифаларни бажаришда қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир тиббиёт ходими фаолиятининг кундалик қоидасига айланиши керак. Буни тиббий хизматни лицензиялаш билан шуғулланувчи органларнинг раҳбар-мутахассислари ҳам яхши англаши лозим. Шундагина соҳада адолат қарор топади. Адолат, ҳалоллик бор жойда ишда унум, барака бўлади. Семинарда соғлиқни сақлаш тизимида бу йўналишда ўзига хос натижалар билан бирга, хусусий тармоқни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар борлиги ҳам қайд этилди. Масалан, бу йўналишда фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорларга ер ажратиш ёки давлат мулкини хусусийлаштириш, уларга тижорат банклари орқали кредитлар ажратиш билан боғлиқ жараёнлар мураккаблигича қолмоқда. Шунингдек, хусусий тиббиёт соҳасига чет эл инвестицияси ва малакали мутахассисларини жалб этиш ишлари ҳам талаб даражасида эмас.

Тадбирда бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, тиббий хизматни лицензиялашда қонунийликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида лицензияловчи орган мансабдор шахслари ва ходимларининг масъулиятини янада ошириш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, соҳага илм-фан ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш, халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш билан боғлиқ устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

№ 23, 08.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.