Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ГЛОБАЛ МУАММО МУТАХАССИСЛАР НИГОҲИДА

Бугунги кунда бутун дунёда глобал муаммога айланган тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ва унинг оқибатида инсон саломатлигига хавф солаётган, айниқса, юқумсиз касалликларининг ортиб бораётганлиги барча мутахассисларни ташвишга солмоқда. Шундай экан, бу каби зарарли одатларнинг олдини олишда жаҳон миқёсида, шу билан бирга, мамлакатимизда ҳам бу борада зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, фаолиятлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

Маълумки, ҳар йили 31 май жаҳон ҳамжамияти томонидан Халқаро чекишга қарши кураш куни сифатида кенг нишонланади. Жорий йилнинг 30 май куни пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан "Ўзбекистонда тамакига қарши курашиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур сана барча жойларда "Тамаки ва юрак қон-томир тизими касалликлари" шиори остида бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва алоқадор ташкилотларнинг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев кириш сўзи билан очиб, давлатимиз томонидан ушбу глобал масалага катта эътибор қаратилаётганлиги ва бу борада самарали фаолиятлар йўлга қўйилганлигини таъкидлади. Шунингдек, бугунги кунда мазкур зарарли одат туфайли инсонлар ҳаёти хавф остида қолаётганлигини ва ЖССТ маълумотларига қараганда, дунё бўйича ҳар йили тамаки эпидемиясидан деярли 7 миллион ўлим ҳолатлари қайд этилиб, улардан 900 000 дан ортиғи чекмайдиган, лекин иккиламчи тамаки тутуни таъсири остида қолган одамлар орасида юз бераётганлигига ҳам урғу қаратди. Шу билан бирга, тамаки истеъмол қилиш юрак ишемик касаллиги, инсульт ва юрак қон-томирлар касалликлари ривожланишининг энг муҳим хавфли омилларидан бири эканлигини ва дунё бўйича юрак қон-томир тизими касалликларидан кўплаб одамлар азият чекаётганлигини, бунинг баробарида тамаки истеъмол қилиш ва тамаки иккиламчи тутунининг таъсири эса юрак қон-томир тизими касалликларини келтириб чиқарувчи артериал гипертониядан кейин иккинчи ўринда турувчи хавфли омил эканлигига атрофлича тўхталди.

Сўнгра, ЖССТ Ўзбекистондаги ваколатхонасининг бошлиғи Лианн Куппенс сўзга чиқиб, тамаки истеъмол қилинишига қарши курашиш БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 2025 йилгача юқумсиз касалликлардан барвақт ўлим даражасини 25 фоизга камайтиришга эришишнинг биринчи навбатдаги чорасидир, деб таъкилади. Бироқ, тамаки истеъмол қилинишига қарши қатъий чоралар кўрилмаса, бу борадаги мақсадларга эришиб бўлмаслигини ҳам айтиб ўтди. Шу билан бирга, ЖССТнинг тамакига қарши Ҳадли конвенциясини жорий қилишни кучайтириш саломатлик соҳасида барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда асосий мувафаққият эканлигини ва бу йўналишда ҳамжитҳатликда иш олиб бориш зарурлигини алоҳида тилга олди. Тадбир давомида ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассиси Елена Цой тамаки ва юрак касалликлари мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида тамаки маҳсулотларининг инсон ҳаёти учун энг хавфли зарарли одат эканлигини, унинг натижасида юқумсиз касалликлар кўрсаткичи ошиб бораётганлигини баён этди. "Саломатлик – 3" лойиҳаси координатори Шуҳрат Шукуров тизимда юқумсиз касалликларнинг профилактикасини кучайтириш, бунинг учун эса глобал муаммо бўлган тамаки истеъмолининг олдини олишда давлатимиз томонидан қабул қилинган меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни амалдаги ижросини ўз вақтида бажариш даврнинг муҳим талабларидан бирига айланаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Шу ўринда таъкидлаш муҳимки, 2011 йилда "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги ҳам бежиз эмас. Чунки тамакининг аҳоли саломатлиги ва мамлакат иқтисодиётига етказадиган зарари катта эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Шунингдек, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "ЖССТнинг тамакига қарши курашиш бўйича Ҳадли конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида"ги Қонуни имзоланган. Ушбу меъёрий ҳужжатлар ижросини бажариш мақсадида аҳоли орасида тамаки истеъмол қилишни камайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, жумладан, кейинги йилларда тамаки маҳсулотлари савдосига қўйилган солиқлар оширилмоқда, тамаки тутунидан ҳоли муҳит яратиш учун шарт-шароитлар яратилиб, назорат ишлари олиб борилмоқда, бундан ташқари, ушбу маҳсулот билан боғлиқ реклама ва маркетингни тақиқлаш бўйича ҳам фаолиятлар кучайтирилмоқда.

Айтиш жоизки, дунё миқёсида ушбу зарарли одатга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқилсада, афсуски айтарли даражада натижалар кўзга ташланмаётганлигини ҳисобга олган ЖССТнинг Европа ҳудудий бюроси 2015-2025 йиллар учун мўлжалланган Европа ҳудудида ЖССТнинг Тамакига қарши Ҳадли конвенциясини жорий қилишни кучайтириш мақсадида Йўл харитасини ишлаб чиқди. Унинг асосий мақсади сифатида қуйидагилар белгиланган: ЖССТнинг Европа ҳудудини тамаки билан боғлиқ касалланиш, ўлим ва тамакига қарамликдан озод ҳудудга айлантиришдан иборатдир.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ

Нодиржон МУХТОРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати, "Миллий тикланиш" демократик партиясининг

фракцияси аъзоси:

– Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фракциямиз томонидан "Чилим ва электрон сегареталарни чекишни жамоат жойларида чеклаш" Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатасига киритилди. Мазкур қонун лойиҳаси тез кунларда қабул қилинади. Тадбирда идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Йўл харитасини муҳокама этилиб, унинг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Иштирокчилар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан янада ҳамкорликда ишлаш таклифи киритилди. Албатта, биз инсон ҳаётига хавф солаётган бундай зарарли одатларнинг олдини олишда ҳамжиҳатликда фаолият юритишга тайёрмиз.

ФИКР ВА МУЛОҲАЗА

Дилшод АЗИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи:

– Бугунги давра суҳбатида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ва унинг натижасида келиб чиқаётган салбий оқибатлар ҳамда унинг инсон саломатлигига таъсир этувчи омиллари муҳокама қилинди. Тўғри, бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлсада, айримлари муаммолигича қолмоқда. Айниқса, жойлардаги маиший хизмат кўрсатиш масканларида ҳанузгача чилим чекиш ҳамда одамлар орасида электрон сегареталар чекиш урфга айланиб бормоқда. Бу каби ҳолатлар Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Э. Турдимов томонидан қаттиқ назоратга олинган бўлиб, бундай зарарли одатларга чек қўйилган. Бошқа ҳудудларда ҳам ана шундай тартиб ўрнатилса, аҳоли орасида юқумсиз касалликларнинг олди олинишида самарали натижаларга эришилади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, кенг аудиторияда ўтказилган глобал муаммонинг ечими муҳокама этилиб, Ўзбекистонда тамакига қарши Йўл харитасининг ишлаб чиқилганлиги амалдаги фаолиятлар ижобий самара беришига хизмат қилади.

Ибодат СОАТОВА.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 22, 01.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.