Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ГЛОБАЛ МУАММО МУТАХАССИСЛАР ЭЪТИБОРИДА

Жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Халқаро силга қарши кураш кунига бағишлаб матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда мамлакатимиздаги халқаро ҳамкорлик ташкилотлари раҳбарлари, соҳанинг етук мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Баҳром Мўминов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Наргиза Парпиева ўз маърузасида силга қарши курашишда қўлга киритилган муваффақиятлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда аҳоли билан ишлаш режасига киритилган амалий фаолиятлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларга атрофлича маълумот берди. Жумладан, халқаро ташкилотлар билан олиб борилаётган ҳамкорликлар натижасида нафақат пойтахтимизда жойлашган муассасалар, балки вилоятлардаги тиббиёт муассасалари ҳам сил касаллигини эрта аниқлашда талаб этиладиган замонавий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланаётганлигини айтиб ўтди.

Лианн КУППЕНС,

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи:

– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсон саломатлигига хавф солувчи ҳар бир касалликнинг тарқалиши ва унга қарши амалга оширилаётган кураш чораларининг таҳлилий натижаларини дунё бўйича ўрганиб боради. Сил касаллиги хусусида шуларни айтиш мумкинки, мазкур хасталик бугунги кун тиббиёти учун ҳақиқатан ҳам бедаво эмас. Фақат эрта аниқлашга муваффақ бўлинса. Айни пайтда ҳар 3 нафар беморнинг 1 нафари соғломлаштирилмоқда, бу ҳам бир ижобий кўрсаткич, албатта. Шундай бўлсада, унга қарши кураш чораларини янада кучайтириш лозим. Сабаби, касалликни ривожлантирувчи омиллар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Хусусан, ОИТСга чалинган беморлар шулар жумласидандир. Мамлакатингизда ушбу хасталикка қарши кураш яхши йўлга қўйилган, эришилаётган натижалар ҳам эътирофли. Дунё ҳамжамиятида олиб борилаётган ишларга келсак, силга қарши ва уни даволашга қаратилган дори воситалари устида самарали фаолиятлар олиб борилмоқда. Яқин орада ўтказилиши режалаштирилаётган БМТнинг навбатдаги йиғилишида ҳам мазкур масалалар атрофлича муҳокамага қўйилади. Ўйлайманки, ундан олинган хулосалар келгусида ишлар самарадорлигини оширишга ҳисса қўшади.

Герий РОББИНС,

USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори:

– Бугунги йиғилиш фаолиятимизга таҳлилий назар солиб кўриш имконини беради. Жумладан, ўтган вақт мобайнида эришган натижаларимиз ва олдимизда турган вазифалар бир қадар ойдинлашди. Таъкидлаш керакки, ҳамкорликдаги ишларимиз кўлами кенгайиб, самарали кўрсаткичлар салмоғи ортиб бормоқда. Бу борада ўзбекистонлик мутахассисларнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Улар меҳнати билан мамлакатингизда ушбу касалликка қарши йўлга қўйилган кураш чоралари жаҳон мамлакатлари орасида юксак натижани қўлга киритди. Бу албатта, таҳсинга лойиқ. Агар шу жараёнларга маълум даражада бўлса ҳам ўз ҳиссамиз қўшилаётган бўлса, бундан чексиз мамнун бўламиз. Шу маънода ишонаманки, эзгу мақсадларга қаратилган ҳамкорлигимиз фаолиятлар давомида янада мустаҳкамланади. Негаки, айнан биргаликда амалга ошириладиган ишларимиз ҳали кўп. Мамлакатингизда соғлиқни сақлаш соҳаси ва аҳоли саломатлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Натижа аҳоли саломатлиги ва ҳаёт тарзи тобора яхшиланиб бораётганида акс этмоқда. Бу эса халқингизнинг чинакам ютуғидир.

Ҳа, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида яратилаётган шарт-шароитлар аҳоли саломатлигини таъминлашда кенг имкониятлар яратмоқда. Ҳамкорликдаги ишлар эса фаолиятлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

Суратлар муаллифи Жасур ЖАЛИЛОВ.

№ 11, 30.03.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.