Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

КЎЗ ИНСОН ЖИСМИДАГИ НОЗИК ХИЛҚАТ уни асраб-авайланг, у сизга ёруғ олам тароватини ҳадя этади

Соғлиқни сақлаш тизимидаги халқаро тажриба алмашувлар мутахассислар фикри билан айтганда, касалликларни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва самарали даволашга хизмат қилади. Шу боис, мамлакатимиз тиббиётида бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилган тадбир эса фикримизнинг ёрқин исботидир.

Халқаро мутахассислар иштирокида ташкил этилган тадбирни Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Зафар Сиддиқов кириш сўзи билан очиб, 11-17 март – Бутунжаҳон глаукомага қарши кураш кунлари хусусида тўхталиб ўтди. Жумладан, касалликнинг дунё бўйича бугунги ҳолати, уни эрта аниқлашнинг нақадар долзарблиги ва самарали даволаш усуллари ҳақида сўз юритди. Таъкидладики, мамлакатимизда ҳам бу борада изчил фаолиятлар олиб борилмоқда. Айниқса, хасталикни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ҳамда бунинг учун талаб этиладиган мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини узлуксиз ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда маҳаллий кадрлар хорижий давлатларга юборилиб, чет эллик мутахассисларнинг мамлакатимизга ташрифи уюштирилмоқда.

– Масалан, бугунги тадбир ва унинг доирасида кўриб чиқиладиган масалалар ҳам ушбу йўналишдаги фаолиятларимизнинг мантиқий давомидир, – дейди Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Зафар Сиддиқов. – Хорижлик тажрибали мутахассис иштирокида оғир хасталик беморлар кўриги, мамлакатимиз мутахассислари учун маҳорат дарслари ва илмий маърузалар ташкил этилди. Аҳамиятлиси уч кун давомида нафақат пойтахтимиздаги офтольмологлар балки Самарқанд ва Андижонда ўтказилган тадбирларда Самарқанд ва Бухоро ҳамда водий ҳудуди кесимидаги вилоятлар мутахассислари ҳам қамраб олинди. Бундан кўзланган асосий мақсад, Президентимиз таъкидлаганидек, малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш, бунинг натижасида тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаб, халқимизни тиббиётдан рози қилишдир.

Людмила МАРЧИНКО,

Минск тиббиёт университети профессори,

Белоруссия:

– Аввало, мамлакатингизга ташрифимдан хурсандман ва бунинг учун миннатдорлик билдираман. Гувоҳи бўлиб турибманки, юртингизда тиббиёт соҳасига бўлган эътибор давлат даражасида экан. Ўзбекистонликлар халқпарвар Президенти билан фахрланиши керак. Чунки, мен фаолиятим давомида кўпгина давлатларда бўлганман, барча мамлакатларда ҳам аҳоли саломатлигига бу даражада эътибор қаратилмайди. Тадбирда соҳадаги долзарб муаммолардан бири – глаукомани замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари мавзусидаги маърузам билан иштирок этдим. Унда хасталикни клиник шароитда эрта аниқлаш, янги замонавий асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш ва энг қулай, тўғри ҳамда асоратсиз жарроҳлик усуллари таклиф этилади. Бундан ташқари, беморлар кўригида уларга зарурий тавсияларни ҳам беришга ҳаракат қилдим.

– Анъаналарга мувофиқ ҳар йили 11-17 март кунлари дунё бўйича глаукомага қарши кураш ҳафтаси ҳисобланади, – дейди илмий ишлар бўйича директор муовини, тиббиёт фанлари доктори, профессор Муяссар Ҳамидова. – Шу боис, мазкур сана доирасида мамлакатимиз, хусусан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади. Жумладан, хорижлик мутахассислар иштирокидаги ушбу анжуман фикримизнинг тасдиғидир. Кўз микрохирургиясида глаукоманинг долзарблигига тўхталадиган бўлсак, у шу йўналишдаги жаҳоннинг энг етук мутахассисларининг доимий эътиборида турган муаммоли масалалардан биридир. Сабаби, бугунги кунда касалликни ташхислаш ва даволашнинг бир қанча усуллари таклиф этилишига қарамасдан, хасталикнинг кўриш қобилиятини сусайтирувчи ва кўрликка олиб келувчи асоратлари кўпайиб бормоқда. Шунинг учун соҳа олимлари томонидан илгари сурилаётган энг асосий масала касалликни эрта аниқлаш деб белгиланмоқда.

Ҳақиқатан ҳам хасталикни қанчалик эрта аниқласак, унга қарши қўллаётган консерватив лазер ва жарроҳлик усулидаги даво муолажаларимиз шу қадар самарали бўлади. Табиийки, марказимиз фаолияти мисолида ҳам бу борада изчил ишлар ва чуқур изланишлар олиб борилмоқда. Бунинг баробарида хасталикнинг молекуляр-генетик жиҳатларини ҳам тадқиқ этиб, даволашнинг замонавий усуллари, касалликни келтириб чиқарадиган бирламчи омиллар таҳлилий ўрганилмоқда. Илмий изланишларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида касаллик аломатлари юзага чиқмасдан ҳам аниқланиши мумкин. Лекин бу юқори технологик усуллар ҳамда малакали кадрларни талаб этади. Аслида бу борада сўз борганда, тиббиётнинг олтин қоидаси – касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, деган тушунчага амал қилган маъқулроқ. Бироқ, бу масала биргина тиббиёт ходимига боғлиқ эмас. Бунинг учун аҳолидан ҳам юксак даражадаги тиббий маданият талаб этилади.

Дарҳақиқат, кўз инсон жисмидаги нозик хилқат. Бошқача айтганда, бу ёруғ олам тароватини ана шу неъматсиз тасаввур эта олмаймиз. Мутахассис фикрига кўра, глаукома турлари инсон кўз тузилишига қараб шаклланади ва у очиқ ҳамда ёпиқ бурчакли кўринишда деб юритилади. Шундан очиқ бурчакли тури хавфли ҳисобланади. Сабаби, бу ўзига хос белгиларсиз ва оғриқсиз кечади. Шунинг учун беморларда шикоят ҳам бўлмайди. Аммо унинг ривожланиши бора-бора ой ва йиллар давомида кўриш қобилиятининг сусайиши, кўрликка олиб келади. Бу пайтга келиб, даво муолажалари ҳам ижобий натижа бермаслиги мумкин.

Хулоса, ўрнида айтиш мумкинки, борлиқни бор ранглари билан кўришни истасак, соғлом турмуш тарзига амал қилишимиз лозим. Мутахассис кўмаги энг сўнгги чора бўлиши керак. Зеро, шифокор таъкидлаганидек, ҳар қандай касалликнинг ҳам олдини олган маъқул. Бу эса ўзимизга боғлиқ.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 11, 30.03.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.