Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ЁШЛАРНИ ЗАҲРИ ҚОТИЛ ЧАНГАЛИДАН АСРАЙЛИК

Тамаки чекиш айрим одамлар онгида гўё ишчанликни оширувчи, асабий зўриқишни бартараф этувчи самарали восита сифатида шаклланган. Ваҳоланки, шифокорлар чекиш инсоннинг нафақат асаб тизимини, балки жисмоний саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлайди. Ачинарлиси, ушбу зарарли иллат таъсирига тушиб қолган ёшлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ёшларни ақлий ва жисмоний жиҳатдан ўз тенгқурларидан орқада қолиши, гиёҳванд моддаларга борган сари кучлироқ боғланишига сабаб бўлади. Унга қарши ўз вақтида тегишли чора кўрилмаса, бу хатарнинг оқибатларини ҳар қандай хавф билан тенглаштириб бўлмай қолади.

– Тамаки чекишнинг салбий жиҳатларидан бири шуки, унинг зарари билан боғлиқ аломатлар тезда билинмайди, – дейди олий тоифали шифокор Нозим Жумаев. – У организмни секин-аста заҳарлаб, аввало, нафас олиш тизимини ишдан чиқаради. Бу ҳолатнинг доимий одатга айланиши таъсирида эса артерия чўзилувчанлиги йўқолиб, мўртлашиб қолади ҳамда томирлар торайиши натижасида юрак уриши тезлашади. Бундан ташқари, без ва шиллиқ гипертрофиясини ўзига чақириб, кўп миқдорда балғам ҳосил қилиб, нафас олиш тизимининг инфекцияга қаршилигини камайтиради. Шу боис, чекиш организмнинг турли касалликларга чалинишга мойиллигини ошириб, инсон умрининг қисқаришга олиб келади. Унга боғланиш, узлуксиз истеъмол қилиш гиёҳвандлик касалига чалиниш билан баробар. Демак, ушбу иллатдан келажак авлодларимизни ҳимоя қилишимиз зарур.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, дунёқараши кенг, юксак маънавиятли шахс қилиб тарбиялаш мақсадида тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонунлар қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Қонуни тўғрисида ана шундай дейиш мумкин.

– Мазкур ҳужжат жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш шароитларини яратишга хизмат қилмоқда, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бўлим мудири Бахтиёр Мамадалиев. – Чунки Қонунга мувофиқ турли ташкилот, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасалари, жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади. Бу ўз ўрнида маълум даражада бўлсада, кашандалик иллати оммавийлашишининг олдини олишга хизмат қилади. Шу маънода, бугун қонун ижросини таъминлаш борасида Ёшлар иттифоқи томонидан "Биз буюк юрт фарзандларимиз!" шиори остида чекишга қарши кенг қамровли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Уларда тамаки истеъмолининг инсон саломатлиги ва келажак насллар камолига салбий таъсири ҳақида кенг маълумотлар берилмоқда. Зеро, соғлом ҳаёт, соғлом турмуш тарзига эришиш ҳар биримизнинг ҳам инсоний, ҳам фуқаролик бурчимиздир.

Бугун айрим ота-оналарнинг турли юмушлар билан бандлиги, фарзандларини назоратсиз қолдириш, тарбиясига бефарқ қараш, кўнгли ўксимасин, бошқалардан кам бўлмасин, деб ортиқча маблағ билан таъминлаш ёшларнинг турли зарарли иллатлар домига тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Баъзи оилаларда эса ота-она ҳам ёки улардан бири фаол чекувчи ҳисобланади. Табиийки, бундай ҳолатнинг фарзанд кўз ўнгида содир бўлаётгани унинг руҳиятига салбий таъсир ўтказади. Ёмон томони бу таъсир бора-бора кашандаликка мойилликнинг кучайишига олиб келади.

– Маълумки, соғлом онадангина соғлом фарзанд дунёга келади, – дейди шифокор-гинеколог Нигора Бердиева. – Афсуски, кейинги пайтларда хотин-қизлар орасида ҳам тамаки маҳсулотлари истеъмолига ружу қўйиш ҳолатлари кўп кузатиляпти. Сигaрeта таркибидаги рaдиoактив мoддaлaр аёл организмининг нaфaс йўли орқали қoн aйлaниш тизимигa таъсир кўрсатиб, ҳомила ривoжлaнишини сeкинлaштирмоқда. Натижада, мaркaзий асаб тизимидa турли нуқсонлар пайдо бўлиб, гўдакнинг сурункали касалликка чалинишига олиб келмоқда. Чекувчи аёл бу билан нафақат ўз соғлиғимизни, балки жисмида улғаяётган боласининг ҳам ҳаётини жиддий хавфга қўяди. Шундай экан, мазкур ҳолатларни бартараф этиш учун, аввало, оилада соғлом муҳитни шакллантириш зарур.

Мухтасар айтганда, соғлиғимиз ва келажак авлодга катта хавф солаётган ушбу иллатни бартараф қилиш учун мамлакатимизда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Муҳими, ушбу саъй-ҳаракатларда амалий натижага эришишдир. Бунинг учун эса барчамизга бирдек масъулият юкланади. Шундай экан, бундай зарарли одатлардан ёшларни асрашда ҳамжиҳатлик муҳим эканлигини унутмайлик.

Салоҳиддин ИСОМИДДИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиси.

№ 6, 09.02.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.