Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

АҲИЛЛИК ВА ҲАМКОРЛИКНИНГ ИЖОБИЙ НАТИЖАСИ

Маълумки, шу кунларда республика миқёсида Қўшма қарор асосида "Саломатлик мактаблари" аудиторияси ниҳоятда кенг бўлиб, фаолиятлар қизғинлик билан олиб борилмоқда. Куни кеча Сирдарё вилоятининг Боёвут ҳамда Гулистон туманларида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, пойтахтдаги ишчи гуруҳ аъзолари ва туман ҳокимликлари ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раислари, ички ишлар ходимлари, туман тиббиёт бирламаси бошлиқлари, маҳалла раиси ва фаоллари ҳамда Қўшма қарор бўйича ҳамкорликда фаолият юритаётган барча масъул шахслар иштирокида қишлоқ оилавий поликлиникалари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасаларидаги иш жараёнлари билан танишиб, хонадонларда бўлишди.

– Аввало, Боёвут туманидаги 52-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрар эканмиз, таълим масканидаги болажонларнинг турли тўгараклардаги истеъдодларини, улардаги шижоат, ўқишга бўлган иштиёқларини кўриб келажагимиз порлоқ эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Мактабда ташкил этилган ҳамширалик ва адабиёт тўгарагидаги ўғил-қизлар билан суҳбатлашганимизда ёшларга соғлом турмуш тарзи бўйича саволлар берганимизда ўқувчиларнинг бу борадаги тиббий саводхонлиги бизни бефарқ қолдирмади. Бунинг баробарида, севимли шоирамиз Зулфияхоним издошлари бўлган, адабиётга ихлос қўйган қизларимиз ўзларининг чиқишларида ватан, она, табиатни мадҳ этувчи шеърларини тақдим этдилар. Сўнгра, мактаб залида спортчи аёлларимизни жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланаётганликлари уларнинг ўз саломатлигига масъулиятли эканликларини кўрсатди. Айниқса, ватанимиз байроғини баланд кўтариб, халқаро ареналардан муносиб ўрин эгаллаётган спортчилардан ўрнак олаётган ўғил-қизларимизни қўлга киритган муваффақиятларидан фаҳрландик. Ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасига кирганимизда гуруҳлардаги саломатлик дарсларини кузатдик. Уларга қўл ювиш қоидаси, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолиятга оид саволлар берганимизда кичкинтойларимиз берган жавоблардан жуда мамнун бўлдик. "Маънавият" маҳалласида жойлашган 6-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасига яқинлашганимизда кўча юзида турган кўчма кутубхона, кўчма дорихона ҳамда муассасага кираверишда нуроний отахон ва онахонларга кўзимиз тушди. Улар қўлларини дуога очиб, бугунги кунларимизга шукрона келтирдилар. Поликлиникада малакали мутахассислар томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтаётган аҳоли билан суҳбатда бўлдик. Айниқса, "Маънавият" маҳалласида яшовчи Ҳалима Мусаева, Муҳаббат Шайимқулова, Бердиқул Зоидов ва Абдулла Атауллаевларнинг фикрларига қулоқ тутар эканмиз, улар аввало, Юртбошимиздан миннатдор эканликларини, шунингдек, маҳаллий шифокорлар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар яхшиланаётганлигини ҳамда эҳтиёжманд оилаларга ғамхўрлик қилинаётганлигини эътироф этдилар. Бундан ташқари, ҳомиладор аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар. Кўчма кутубхонада эса бадиий китоблар, қолаверса, мактаб ўқувчилари учун ўқув қуроллари мавжудлиги, шу билан бирга, кўчма дорихона ишлаб турганлиги аҳолига қулайлик туғдираётганлигини кўрдик. Тумандаги "Фарҳод" маҳалласи, "Амир Темур" кўчасида истиқомат қилувчи 93 ёшли Мактуба ая Норбўтаева хонадонида бўлдик. Юзларидан нур таралиб турган онахон билан суҳбат чоғида у кишининг инсоний фазилатларидан баҳраманд бўлдик. "Фарҳод" маҳалласининг "Гулдаста" кўчасида яшовчи Эркаев Маматқул ака хонадонига кирганимизда оила аъзоларининг самимийлиги, меҳмондўстлиги қалбимизга завқ улашди. Ушбу маҳаллада "Озода боланинг онаси" номинацияси бўйича оилалар ўртасида танлов кетаётган экан. Ушбу танловда оиланинг кенжа фарзанди 7 ёшли Изатилла бу муваффақиятни қўлга киритганлиги учун унга махсус совға топширдик. Фарзандлари Ҳуснора ҳамда Изатиллаларнинг ўқиши ва тарбиясидан мамнун бўлган онаси Нигорахон ёшларни қўллаб-қувватлаётган давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга чексиз ташаккурини билдирди, – дейди Қўшма қарор ижросини таъминлаш бўйича мониторинг гуруҳи масъули Нилуфар Рўзиева.

Фотима ШИРИНОВА,

Боёвут тумани 6-сонли қишлоқ оилавий поликлиника мудираси:

– Ҳудудимизда 10 минг 363 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларга 7 нафар шифокор, 29 нафар ҳамшира 7нафар кичик тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатади. Айни кунда туғиш ёшидаги аёллар 2 минг 235 нафар, ҳомиладорлар 133 нафар, бир ёшгача бўлган болалар 213 нафар, ўсмирлар эса 520 нафарни ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, аҳолини патронаж билан қамраб олиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Айниқса, Қўшма Қарор асосидаги ҳамкорликларимиз ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Мана, бугунги тиббий кўрик жараёнида 1 минг 425 нафар ортиқ аҳолининг кенг қатлами тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги шифо масканларининг малакали мутахассислари ҳамда поликлиникамиз шифокорлари саломатликларини текширувдан ўтказиб, даволанишга муҳтож бўлганларни вилоятдаги касалхоналарга йўллашди. Шу билан бирга, жойида ёрдам кўрсатиш ва керакли тавсия ҳамда маслаҳатларини бердилар. Аҳолимиз орасида деярли жиддий касалликлар йўқ. Турли хил хасталиклар кўсаткичи пасайган. Холис айтганда, патронаж ҳамшираларимизнинг хонадонма – хонадон юришлари, оила – аъзоларининг саломатлигидан доимий хабар олишлари, шунингдек, маҳалла фаолларининг ҳафта кунларида белгиланган режа асосида иш олиб бораётганликлари ижобий натижалар бермоқда. Албатта, бу каби эзгу ишларимиз ўзининг самарали натижаларини беришига ишончим комил.

Куннинг иккинчи яримида вилоятнинг Гулистон туманидаги ташрифимиз чоғида 3-сонли умумтаълим мактаби, ҳудуддаги мактабгача таълим муассасаси, 9-сонли қишлоқ оилавий поликлиника ҳамда хонадонларда бўлдик. Мазкур муассасалардаги фаолиятлар билан бевосита танишганимизда соғлом турмуш тарзи кенг ёйилаётганлигини қўшма қарор асосида ташкил этилган "Саломатлик мактаб"лари мисолида кўриш мумкин. Фикрларимизнинг амалдаги ифодасини ушбу жараёнларга бевосита дахлдор бўлган холис инсонларни суҳбатга чорладик.

Муҳаммадҳошим АБДУСАТТОРОВ, Сирдарё вилояти, Гулистон тумани "Сойибобод" ҚФЙ раиси:

– Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ Биринчи Президентимиз инсон саломатлиги ва унинг қадриятларини олий даражага кўтарган эдилар. Мана, бугун Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев мазкур одилона сиёсатни изчиллик билан давом эттириб, инсон қадр-қиммати ҳар нарсадан устун эканлигини амалда кўрсатиб келаётганлиги ҳар биримизни янада иштиёқ билан ишлаш ҳамда меҳр-оқибатли бўлишимизга, шунингдек, ҳалол яшашимизга ундамоқда. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир ҳужжат замирида инсон эркинлиги ва ҳуқуқи ётганлиги жамиятимизнинг мустаҳкамлигидан далолат, деб биламан. Қўшма қарор асосида амалга оширилаётган ишлардаги ҳамкорлигимиз кундан- кунга кенгайиб, халқнинг тиббиётга бўлган муносабатини ўзгартирди. Айниқса, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларининг ҳаётга татбиқ этилаётганлиги мамлакат ободлиги, халқимиз фаровонлигини белгиловчи катта кучга айланмоқда. Давлатимиз раҳбарига минг бор раҳмат. Чунки уларнинг эзгу ғоялари асосида халқ билан яқин мулоқотда бўлиш, уларнинг дардини эшитиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш каби ватанпарварлик фазилатлари бугун барчамизга ўрнак бўлмоқда. Шундай экан, билдирилган ишончни оқлашга доим тайёрмиз.

Момохол ая ИСАЕВА,

Гулбаҳор ая Бобомуродова, Мукаррам ая Эшомовалар,

"Сойибобод" ҚФЙ фаоллари:

– Аввалига "Саломатлик мактаби" деган иборанинг мазмун-моҳияти нима экан, деб иккиландик. Кейин унинг замирида инсон саломатлиги ётганини кўрдик. Ушбу ҳамкорликка биз пенсионерларни ҳам жалб этишди. Бундан ғоят мамнунмиз. Эндиликда ҳафта кунлари бўйича белгиланган режа асосида хонадонларга чиқиб, уларнинг аҳволи билан танишамиз, муаммоларини ҳамкорликда ҳал этамиз. Соғлиғида ўзгариш бўлса, қишлоқ оилавий поликлиниканинг патронаж ҳамшираларига хабар берамиз. Кўчада юрганда катта-ю кичик қўли кўксида илиқ сўрашади. Айниқса, патронаж ҳамшира ҳамда шифокорларнинг барча хонадорларни ўз оиласидек қабул қилиб, дардларга дармон бўлаётганлиги аҳолини қувонтирмоқда. Бугунги тиббий кўрикка ташриф бурган пойтахтлик мутахассисларга миннатдорлик билдириб, дил тилакларимизни Президентимизга етказишларини сўрадик. Қўлимиз доим дуода бўлиб, ватанимиз ободлиги ва тинчлиги учун бор имкониятларимизни аямаймиз.

Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган "Саломатлик мактаблари" янада такомиллашиб, ҳамкорликдаги фаолиятлар барчани бирдек ишлашга ундамоқда. Жумладан, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги бирламчи тизимдаги муассасаларда тадбирлар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Куни кеча тумандаги "Қорақўйли" қишлоқ врачлик пунктида чуқурлаштирилган тиббий кўрик бўлиб ўтди. Унинг доирасида 23-сонли умумтаълим мактаби ҳамда мактабгача таълим муассасасидаги ҳамкорликдаги ишлар билан танишилди. Айниқса, Қошқабулоқ, Обуз, Тутли, Қорақўйли, Маданият маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли тиббий кўрикка жалб этилди.

Ботир АБДУРАҲМОНОВ,

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах вилояти филиали хирурги:

– Тиббий кўрик жараёнида 123 нафардан ортиқ фуқаролар саломатлиги текширувдан ўтказилди. Улар орасида жиддий касалликлар кузатилмади. Айримларда диск чурраси (грыжа) ва бошқа сурункали хасталиклар борлиги аниқланди. Операцияга муҳтож бўлган 2 нафар беморга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига йўлланма берилди. 3 нафар беморга амбулатор шароитда даволаниши тушунтирилди. Ташриф буюрган аҳолига муҳим тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Замира МИРЗАЕВА,

"Қорақўйли" қишлоқ фуқароси:

– Жорий йилда 66 ёшни қарши олдим. Шу пайтгача соғлиғимдан шикоят қилганим йўқ. Бугунги тиббий кўрикда саломатлигимни текшириш учун келдим. УТТ ва ЭКГ аппаратларидан текширувдан ўтдим. Невропатолог, окулист, эндокоринолог, терапевт ва гинеколог каби мутахассислар кўригидан ўтдим. Мутахассисларнинг фикрига қараганда ёшим билан боғлиқ бўлган айрим касалликлар аниқланди. Саломатлигимга эътибор беришим, тўғри овқатланишга риоя қилиш бўйича зарурий маслаҳатлар олдим. Невропотологнинг айтишига қараганда оёқ ва белимдаги оғриқларни вақтида даволамасам кейинчалик диск чуррасига (грыжа) айланиш хавфи борлигини айтишди. Узоғимизни яқин қилиб, ҳолимиздан хабар олаётган вилоятимизнинг барча тиббиёт ходимларига ташаккуримни билдираман.

Мавжуда ТОЖИБОЕВА,

Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси окулисти:

– Бугун 117 нафар фуқаро қабулимда бўлди. Текширувлар натижасига кўра, катаракта, глаукома ва бошқа кўз касалликлари аниқланди, енгил ташхис қўйилганлар вилоят клиникаларда, хасталиги жиддий тус олган айрим беморларга пойтахтимиздаги кўз касалликлари шифохоналарига йўлланма берилди. Кенг аудиторияда ўтказилаётган бундай тадбирларда аҳолининг кенг қамраб олинаётгани касаллик кўрсаткичларини камайишига олиб келаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Қўшма қарорнинг ҳамкорликдаги натижаси боис, халқ саломатлиги нафақат тиббиёт ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик зиммасида ҳам бўлмоқда. Шундай экан, албатта, барчамиз бир мақсад, яъни – инсон саломатлиги йўлида астойдил хизмат қилсаккина кўзлаган натижаларга эришамиз.

Наргиза ШОДМОНҚУЛОВА,

"Қорақўйли" қишлоқ врачлик пункти патронаж ҳамшираси:

– Кейинги йилларда патронаж тизимининг кенг йўлга қўйилганлиги ҳамшираларга катта масъулият юклади. Касбимиздан келиб чиққан ҳолда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бизнинг асосий фаолиятимиздир. Контенгентлар, яъни ўзгалар парваришига муҳтож ёш оилалар, 1 ёшгача бўлган болалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладорлар, янги туққанлар, ёш оилалар, доимий назоратда турувчилар бўйича иш олиб борар эканмиз, уларнинг ҳар бирига меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартиб асосида тиббий хизмат кўрсатамиз. Айни пайтда аҳолининг ўзи ҳам саломатлигига эътибор қаратиб, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлардан миннатдор бўлиб, биз билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, тезкорлик билан олиб борилаётган жараёнлар, ўз самарасини бериши, биринчи навбатдаги вазифа бўлса, фаолиятлар назоратини кучайтириш ҳар бир мутасадди раҳбар олдига катта масъулият юклаётганлигини унутмаслигимиз керак.

Ибодат СОАТОВА. Муаллиф олган суратлар.

№ 32, 10.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.