Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ХОЛИСЛИК ВА ОШКОРАЛИК — ДАВР ТАЛАБИ

Куни кеча "Пойтахт" бизнес марказида "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан "Сирдарё вилоятида оилаларни мустаҳкамлаш, ажрашишлар ҳолати бўйича тадқиқот ва таҳлил натижалари" мавзусида журналистлар учун брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирни Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова кириш сўзи билан очиб, брифинг мавзуси доирасида атрофлича тўхталиб, бу борада тарғибот ишларини олиб боришда журналистларнинг ўрни ва уларнинг ёрдами муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

Албатта, бугуннинг долзарб мавзусига айланган оилалардаги келишмовчилик ва ажралишлар ҳар биримизни ташвишга солаётганлиги сир эмас. Шу боис, бу каби салбий ҳолатларни олдини олишни ҳамда мамлакатимизда намунали оилалар сонини кўпайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ушбу марказ фаолиятининг иш бошлагани оғриқли нуқтамизни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этишига ишончимиз комил.

Шу ўринда айтиш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятда никоҳдан ажрашиш кўрсаткичлари ўсишининг сабабларини аниқлаш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди. Ушбу брифингда Сирдарё вилоятида олиб борилган тадқиқотнинг якуний натижалари, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ижроси бўйича марказнинг оилани демографик ривожлантириш бўлими бошлиғи Ботир Мавлянов маълумот бериб ўтди.

Таъкидланганидек, бу борада "Оила" марказининг етакчи олимлари, ҳуқуқшунослар, социологлар, психологлар бошқа турли соҳалар экспертларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳи ташкил этилиб, комплекс тадқиқот ишлари амалга оширилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2017 йилда вилоятда 1095 та никоҳдан ажрашиш расмий қад этилган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан (908) 21 фоиз кўпдир. Ушбу кўрсаткич Ўзбекистон миқёсида ҳам энг юқори ҳисобланиб, 2012-2016 йилларда республика бўйича ажрашишлар сонининг ўсиши 58 фоизни ташкил қилган бўлса, Сирдарё вилоятида бу кўрсаткич 83 фоизга етган. Ўтказилган натижаларга кўра, эр-хотин ўртасида бир-бирини тушуниш ва тотувликнинг йўқлиги, оиладаги доимий жанжал ва можаролар (22,5 фоиз), оилада фарзанд йўқлиги яъни бепуштлик (15,6) фоиз эр-хотин оилавий муносабатлари ва уларнинг шахсий ҳаётига бошқаларнинг аралашуви ва улар ўртасидаги ўзаро можаролар (15 фоиз), сурункали ичкилик (11 фоиз) оилаларнинг барбод бўлишига асосий сабабдир. Ажрашган оилаларнинг 82,9 фоизида эр-хотиндан бирининг қариндошлари билан бирга яшаганлиги кузатилади. Бу ҳолатларнинг туб сабаби турли омилларга келиб тақалган. Тадқиқот доирасида ўтказилган сўровномада қатнашган шахсларнинг 45 фоизи оилани сақлаб қолишга масъул ташкилотлардан ҳеч қандай ёрдам олмаганини таъкидлаган.

Брифингда Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят Сирдарё туманлараро судининг раиси Шавкат Тавбаев ҳамда марказнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этиб, журналистларнинг берган саволларига тўлақонли тарзда жавоб беришга ҳаракат қилдилар. Баҳс ва мунозарага бой бўлган ушбу тадбирнинг мақсади ҳар бир фуқародан ҳақиқат, адолат, қолаверса виждонан ёндашишни талаб этади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ажрим бўлаётган оилалардаги гуноҳсиз инсон суд залидан гуноҳкор бўлиб чиқиб кетмасин. Ҳаётида бир умрлик армон бўлиб, унинг қалбига дарз етмасин деган фикрлар билан мақоламизни мухтасар қиламиз.

Ибодат СОАТОВА.

Суратлар муаллифи Носир ҲАЙДАРОВ.

№ 27, 06.07.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.