Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ОДАМ САВДОСИ — ЖАМИЯТ МУАММОСИ

Ҳар бир инсон табиат неъматларидан баҳра олиб, соғлом, бахтли ва эркин ҳаёт кечириш ҳуқуқига эгадир. Ўз ўрнида ундан ушбу ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ўзини-ўзи асраб-авайлаш талаб этилади. Аммо сўнгги йилларда инсон шаъни, қадр-қимматини камситиб, орзу-истакларини поймол қилувчи, дунё тараққиёти учун мутлақо ёт бўлган жиноят – одам савдоси шакллана бошлади.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда дунёнинг қатор мамлакатларида у билан боғлиқ юзага келувчи хавф тобора глобаллашиб бормоқда. Жумладан, БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра, ундан жабр кўрганлар сони бир неча миллионларни ташкил қилади. Ачинарлиси, одам савдоси орқали инсоннинг нафақат жисмоний кучи, балки тана аъзолари, ҳатто маънавий қадриятларини ҳам пуллаш ҳолатлари кузатилмоқда. Боиси, охирги пайтларда айрим шахслар бойлик орттириш мақсадида ўз яқинлари, қариндош-уруғ, маҳалладошларини ҳам турли алдов йўллари билан чет давлатларда яхши ҳақ тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, ноқонуний йўллар билан сотиб юбормоқда.

Табиийки, бундай ҳолатлар мамлакатимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Айниқса, бу борада жабрланаётганларнинг аксариятини аёллар ташкил этиши ва уларнинг фаҳш ишларга мажбур қилинаётганлиги ачинарли ҳолдир, албатта. Бунинг оқибатида одам иммунитети танқислиги вирусини (ОИВ) юқтириб олиш кўпаймоқда. Ёмон томони, мазкур вируснинг яширин даври 6-9 йилгача давом этишини инобатга олсак, улар бу вақт мобайнида хасталик ташувчига айланиб қолади. Шунингдек, хорижга пул топиш илинжида кетган эркакларнинг сотиб юборилиши, натижада нам, совуқ жойларда оғир шароитда ишлаши, тўйиб овқатланмасликлари уларнинг турли юқумли ва сурункали касалликлар орттириб олишига сабаб бўлмоқда. Сўнгги кузатиш ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимиз фуқаролари мажбурий ва ихтиёрий ёлланма хизмат учун Қозоғистон ва Россияга олиб чиқиб кетилмоқда. Чунки ушбу давлатларга кириб-чиқиш муносабатлари енгилроқ ва мулоқот қилиш учун тил имкониятлари яхшироқ саналади. Афсуски, одамфурушларнинг бундай ғаразгўй мақсадлари "тўри"га асосан 20-25 ёшли йигит-қизлар тушиб қолмоқда. Бундан ташқари, айрим инсонларнинг ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда. Улар енгил иш топиш, қисқа вақт ичида моддий муаммолаларини ҳал этиш илинжида жиноят қурбонларига айланмоқда. Шу боис, мамлакатимизда аҳолининг ушбу қабиҳ жиноятлар ҳақида хабардорлигини ошириш, ноқонуний миграция оқибатлари хусусида огоҳлантириш, бу борада давлатимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан таништириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса ўтган 2017 йилнинг Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили деб номланиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари институти жорий қилиниши бу борада муҳим аҳамият касб этди ҳамда қонуний йўл билан меҳнат қилиш истагида бўлганларга улкан имкониятлар эшигини очди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сонли қарори билан чет давлатларга бориб, оғир мусибатларни бошидан ўтказиб қайтаётган инсонларга ғамхўрлик қилиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, марказ давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Жумладан, одам савдоси жабрдийдаларини кечиктириб бўлмайдиган тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва қулай яшаш, шахсий гигиена шарт-шароитлари, озиқ-овқат, дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаб келмоқда. Қолаверса, жабрдийдалар хавфсизлигини таъминлаш, қариндошлари билан мулоқот ўрнатишида уларга кўмаклашиш ишлари ҳам ушбу марказ томонидан амалга оширилади. Хусусан, ўтган йиллар давомида реабилитация марказида 460 нафар жабрланган киши поликлиникаларда тиббий текширувлардан ўтказилиб, саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилган.

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг ҳудудий филиаллари, туман ва шаҳарлардаги саломатлик марказлари, даволаш-профилактика муассасалари мутахассислари ҳамкорлигида "Одам савдоси, унинг инсонлар саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солиши" юзасидан оммавий аҳборот воситалари орқали чиқишлар қилиниб, одамларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли Фармонига мувофиқ қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналиши айнан ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унга кўра мамлакатимиз аҳолисининг реал пул даромадлари ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сони ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлиги, меҳнат бозори мутаносиблиги ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш масалалари қўйилган. Яна шуни таъкидлаш мумкинки, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун зарурий шароитлар яратиш, иш кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш масалалари ҳам белгилаб қўйилган. Ҳозирги кунда бу борада салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, бугунги тезкор ахборот-коммуникация технологиялари асрида глобаллашиб бораётган жамият муаммоси – одам савдоси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишнинг самарали чораларини кўриш лозим. Чет элда ишлаш масаласига қонуний йўллар билан ёндашиш мақсадга мувофиқ. Унутманг, ноқонуний орттирилган бойлик ўз соғлиғингиз, ҳаётингиз ва оилангиз ҳаловатини йўқотишингизга арзимайди.

Зулхумор МУТАЛОВА, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш илмий-тадқиқот институти директори.

№ 1, 05.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.