Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ФАОЛИЯТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар, амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида" ўтказилган мажлисда белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигида видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қаҳрамон Акмалов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирликнинг бош бошқарма бошлиқлари, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, ихтисослаштирилган марказлар ва илмий-текшириш институтлари директорлари, Молия вазирлиги ва унинг давлат молиявий назорат бош бошқармаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси масъул ходимлари, тиббиёт олийгоҳлари ректорлари, шунингдек, ҳудудий студиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакили, Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари, ҳокимликларнинг масъул шахслари иштирок этишди. Видеоселекторни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев кириш сўзи билан очиб, 2017 йилнинг 12 декабрида Юртбошимиз томонидан ўтказилган тизимга оид йиғилиш хусусида тўхталиб, ўз фикрларини билдирди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қаҳрамон Акмалов давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган мажлисдаги фикрларга эътибор қаратар экан, тизимда ҳанузгача ўз ечимини топмаётган муаммо ва камчиликлар хусусида сўз юритди. Айниқса, бугунги кунда ҳудудлар кесимида (оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари) вакант ўринлар борлиги, жумладан, тиббиёт муассасаларида умумий амалиёт шифокорлари ҳамда тор соҳа мутахассислари етишмаётганлигини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, тиббиёт олийгоҳларида бакалавр ҳамда магистратура йўналишида таҳсил олаётган битирувчиларни ҳудудлар кесимида иш билан таъминлаш масаласига эътибор қаратди. Шу билан бирга, мажлисда кўтарилган камчилик ва муаммолар ўрганиб чиқилиб, келгусида 6 та йўналишдаги фаолиятларни янада такомиллаштириш муҳимлигини айтди. Бунинг баробарида бугуннинг долзарб мавзусига айланган Инвестиция дастури хусусида тўхталар экан, республика тиббиёт муассасаларида бу жараён сусткашлик билан олиб борилаётганлигига эътироз билдириб, онлайн тарзда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари билан тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиб, юзага келаётган муаммоларнинг сабаби ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида тавсия ва топшириқлар берди. Олиб борилаётган ишлар юзасидан назоратни кучайтириш зарурлиги борасида ҳам қатъий фикр билдирди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев йиғилишда кўтарилган ушбу масалаларга жиддий ёндашиш, шунингдек, фаолиятлар изчиллигини оширишда белгилаб олинган вазифаларни масъулият билан бажариш ҳар бир тиббиёт ходими олдида турган асосий топшириқ эканлигини айтиб, бу борада ҳамжиҳатликда фаолият юритиш зарурлигини таъкидлади.

Кун тартибидан ўрин олган биринчи масала юзасидан вазирликнинг Фан ва тиббий таълим бош бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмаилов республикадаги тиббиёт муассасаларида вакант ўринлари, айниқса, умумий амалиёт шифокорлари ва тор соҳа мутахассислари етишмовчилигини тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида маъруза қилди. Маърузачи асосан айни пайтда мамлакатимиз шифо масканларида вакант ўринлари, умумий амалиёт шифокорлари ҳамда тор соҳа мутахассисларининг етишмаслиги ишлар самарадорлигига путур етказаётганлиги ва уларнинг олдини олиш мақсадида режалар ишлаб чиқилганлиги, клиник ординатура, бакалавр, магистратура йўналишидаги битирувчиларни иш билан таъминлаш вазифаларига эътибор қаратиб, уларни ҳудудлар кесимида тақсимлаш кўзда тутилганлигини айтиб ўтди.

Иккинчи масала бўйича вазирликнинг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истқболни аниқлаш бош бошқармаси бошлиғи Миразим Мирталипов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотларини кадрлар билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бўйича ўз фикрларини билдирди. Жумладан, вакант ўринлар бўйича тизимда ишларни амалга ошириш, шунингдек, муҳим масалалардан яна бири ўриндошлик асосида ишлаш борасида Низомга киритилган ўзгаришлар хусусида тўхталиб, йиғилиш иштирокчиларига бу тўғрида чуқур маълумот берди.

Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фаррух Шарипов соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, тизим фаолиятини такомиллаштириш бўйича 2018 йилга белгиланган ҳудудий чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди. У мавзу доирасидан келиб чиққан ҳолда соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш борасида мақсадли ишлар амалга оширилаётганлиги ва келгусида белгиланган ҳудудий "йўл харитаси" бўйича фаолиятларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, тизимда учраётган камчиликларга ҳам атрофлича тўхталди.

Вазирликнинг Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов республика ҳудудларида хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида маъруза қилар экан, мазкур йўналишга давлатимиз раҳбарининг эътибори юқори эканлиги ва бу борада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар асосида ишлар олиб бориш зарурлигини баён этди. Шу билан бирга, янги қурилаётган хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда айримларини кенгайтириш масаласи бўйича режалаштирилаётган муҳим жиҳатларга тухталди.

Вазирликнинг Инвестиция дастурлари ва лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.в.б Акмал Норбеков "2017 йил Инвестиция дастури ижроси тўғрисида" ўз фикрларини билдириб, жорий йил давомида ҳудудлар кесимида режага мувофиқ белгилаб олинган объектларда айрим вилоятлар ишларни тўлақонли бажаргани, баъзилари эса жиддий ёндашмаганлигини маълум қилиб, ўз эътирозини билдирди.

Видеоселектордан ўрин олган долзарб мавзулар муҳокама қилинар экан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қаҳрамон Акмалов тизимдаги фаолиятларни янада такомиллаштириш, аниқланган барча камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, унинг туб сабабларини аниқлаб, белгиланган топшириқлар асосида ишларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида режа қилиб олинган вазифаларни масъул шахсларга топширди.

Коллегия кун тартибидаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш борасида 2015-2016 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси"га мувофиқ ҳудудларда амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фаррух Шарипов маъруза қилди. У ўз чиқишида дунё бўйича глобал муаммога айланган одам савдоси кўплаб инсонларнинг ҳаётига раҳна солаётганлиги ва унинг натижасида инсон саломатлигига катта зарар етаётганлигини афсус билан гапириб ўтди. Шу жумладан, фуқароларимиз ҳам хорижий давлатларда ишлаш учун ноқонуний йўллар билан кетаётганлиги, мамлакатимизга қайтгач эса саломатликларига жиддий хавф солувчи касалликлар учраётганлигини баён этди. Республика миқёсида четга чиқиб ишлаганларнинг соғлиқлари таҳлил қилинганида уларнинг кўпчилиги кетганда ҳам, келганда ҳам тиббий кўрикдан ўтмаганликлари маълум бўлганига эътибор қаратди. Бунинг натижасида турли хил хасталиклар нафақат биргина мигрант, балки барча оила аъзоларининг саломатлигига таъсир этаётганлигини таъкидлаб, айрим вилоятларда бу кўрсаткичлар, яъни тиббий кўрикларнинг олиб борилиши қониқарсиз аҳволда эканлигини билдирди.

Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи Абдували Агзамов Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни ижроси, жумладан, Президентимизнинг виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлар, ишонч телефони ва раҳбарларнинг шахсий қабулларига бўлган мурожаатларининг таҳлили тўғрисида ўз фикрларини билдирар экан, бу борада амалий ишлар билан бир қаторда, мавжуд камчиликлар учраётганлиги хусусида атрофлича тўхталди. Айрим масъул шахслар томонидан мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилмаётганлиги, ишонч телефони орқали берилаётган хабарлар жойида ҳал этилмаётганлиги, шу билан бирга, шахсий қабулларга ҳам эътирозлар борлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мазкур йўналишда белгиланган тартибда иш юритиш муҳимлиги ҳамда ижрочи шахсларнинг ушбу жараёнга масъулият билан ёндашишлари давр талаби эканлигини айтиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ҳайъат йиғилишида кўриб ўтилган масалалар юзасидан ўз фикрини билдирар экан, самарали ишлар қаторида ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш ҳар бир тиббиёт ходими олдидаги муҳим масала эканлиги, шу билан бирга, ҳамжиҳатликда иш олиб бориш тизим фаолиятини янада такомиллаштиришда асосий омил бўлиб хизмат қилиши тўғрисида фикр билдирди.

Йиғилиш сўнггида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ибодат СОАТОВА.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 52, 22.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.