Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

МАСЪУЛИЯТ БИЛАН ЁНДАШИШ ЗАРУР

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича кўплаб ишлар қилинмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 2 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2752-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган "2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури" ижросини таъминлаш мақсадида Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази тингловчилари ўртасида "Коррупция иллат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокурорининг ўринбосари, марказ ходимлари ҳамда тингловчилар иштирок этди. Давра суҳбатини Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази директори Л. Мусаджанова кириш сўзи билан очиб, мавзу доирасида ўз фикрини билдирар экан, коррупцияга қарши курашиш учун ҳар бир фуқаро масъул эканлиги ва Қонунда кўрсатилган талаблар асосида иш юритиш лозимлиги ҳамда бу каби иллатга йўл қўймаслик давр талабига айланаётганлигини алоҳида таъкидлаб, амалдаги фаолиятлар қаторида айрим шахслар томонидан коррупцияга йўл қўйилаётганлигига эътироз билдирди. Сўнгра Олмазор тумани прокурори ўринбосари Д. Абдуллаев иштирокчиларга коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, чек қўйиш, салбий оқибатлари, шунингдек, имкон берувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш лозимлиги тўғрисида статистик маълумотлар берилганлиги хусусида атрофлича тўхталди. Марказ хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Мухсимова сўзга чиқиб, дунё миқёсида глобал муаммога айланган коррупция бу давлатнинг емирилиши, қолаверса, бюджетга етказиладиган катта зарар эканлигига урғу қаратди. Бу борада юртимизда ушбу иллатга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталар экан, ҳанузгача жамоатчилик, қолаверса, идора ва ташкилотларда коррупцияга йўл қўйиш ҳолатлари учраётганлигини айтиб ўтди.

Тадбир давомида тингловчилар ҳам сўз олиб, коррупция салбий оқибатларга олиб келиши, фаолият юритиб турган жамоаларда бундай ҳолатларга чек қўйилаётганлиги, шунингдек, маъмурият томонидан глобал муаммога бағишлаб йиғилишлар бўлиб ўтаётганлигини таъкидлашди. Иштирокчилар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Айниқса, тингловчиларнинг фаоллиги, мавзу доирасида эркин фикр ва мулоҳаза билдиришлари коррупция тўғрисида зарурий билимга эга эканлигини кўрсатди. Шу билан бирга тадбирда кўргазмали, мультимедиа орқали статистик маълумотларнинг келтирилганлиги, ҳужжатли фильм намойиш этилганлиги иштирокчиларнинг бу борадаги дунёқарашларини бойитди десак, муболаға бўлмайди.

Айтиш жоизки, бундай тадбирларнинг мунтазамлигини таъминлаш, жамоада коррупцияга қарши курашишда фаол бўлиш бугуннинг долзарб мавзусига айланган экан, бунда раҳбарларнинг масъуллигини янада ошириш зарурдир.

Ибодат СОАТОВА.

Сурат муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 43, 20.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.