Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ИЖРО ВА НАЗОРАТ МУҲИМ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида тизимдаги даволаш-профилактика муассасаларида 2017 йил Инвестиция дастури доирасида олиб борилаётган ишларга бағишлаб видеоселектор ўтказилди.

Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев кириш сўзи билан очиб, бу борада белгиланган вазифалар хусусида атрофлича тўхталди ва йил охиригача ижроси таъминланиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирларни таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасига эътибор қаратилди.

Дастлаб 2017 йил Инвестиция дастурининг жойлардаги ижроси ва 2018 йил режаларини шакллантириш ҳолати бўйича Инвестиция дастурлари лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Акмал Норбеков сўзга чиқиб, мавзу юзасидан ҳудудлардаги мавжуд вазиятлар борасидаги ахборотни ўқиб эшиттирди. Амалга оширилган ишлар эътироф қилиниши баробарида барча вилоятлар билан тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиб, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари ҳамда фаолиятларга масъул мутасадди ходимларга танқидий кўрсатмалар берилди. Шунингдек, вилоятлар кесимида қурилиш-монтаж ишлари назоратини кучайтириш ва доимий мониторингини олиб бориш вазифалари ҳам юкланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 13 сентябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори моҳияти тўғрисида вазирликнинг даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бошқармаси бўлими бош мутахассиси Барно Одилова ўз фикрларини баён қилди. Маърузачининг таъкидлашича ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш асосида эндиликда тизимнинг бирламчи бўғинида ишлаб келаётган тиббиёт ходимларининг фаолиятига рейтинг баҳолаш тартиби жорий этилади. Фаолияти намуна даражасида бўлган ходимлар иш ҳақидан ташқари қўшимча тарзда рағбатлантирилади. Шунингдек, бу борада олдинда амалга ошириш, шу билан бирга, умумий назоратни кучайтириш муҳим бўлган масалалар ҳам мавжуд. Айни пайтда ушбулар юзасидан жойларда белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ ишлар йўлга қўйилмоқда.

Маълумки, Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан такомиллаштириш мақсадига қаратилиб, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар амалда ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, республика муассасаларидан малакали шифокорларни вилоят марказий шифохоналарига юбориш, вилоятдаги малакали мутахассисларни туманларга йўналтириб, уларга ҳудудларда ижтимоий, маиший шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу борадаги муайян ҳолатлар бўйича вазирликнинг ДСЭНМББ бошлиғи Нурмат Атабеков сўзга чиқиб, фаолиятлар кўзланган натижаларни бераётгани, яратилиши зарур бўлган шароитлар борасида эса вилоят ҳокимликлари кўмаги бўлаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлади. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига тизимдаги ислоҳотлардан яна бири – ижтимоий дорихоналарни ташкил этишга оид масалалар юзасидан Республика ДСЭНМ бош шифокори ўринбосари Ботир Қурбонов маълумот берди. Навбатдаги мавзу муҳокамаси ҳудудларда информацион технологияларни ривожлантириш вазифаларига бағишланди ва бу борада вазирлик ҳузуридаги ЎзМедИнфо мутахассиси Дилшод Усмонов ўз маърузасини ўқиб эшиттирди.

Йиғилиш сўнгида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан ижро интизоми ва назоратни кучайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 39, 22.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.