Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ТОМЧИСИДА ҲАЁТ МУЖАССАМ

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни пойтахтимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодиёт комиссияси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Трансчегаравий сув ирмоқлари ва халқаро кўллар Конвенциясининг ичимлик суви ва саломатлик Протоколи бўйича давра суҳбати, шунингдек, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш манфаати йўлида кичик ҳажмдаги ичимлик суви, канализация тизими ишини яхшилаш масалаларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Сайдмурод Сайдалиев кириш сўзи билан очиб, муҳокама қилинаётган масалаларнинг долзарблиги, бугунги кунда дунё ҳамжамиятида ичимлик суви танқислиги билан боғлиқ муаммолар кўлами кенгайиб бораётганлиги хусусида сўз юритди. Таъкидладики, мазкур муаммо бугунги глобаллашув шароитида айнан у ёки бу мамлакат эмас, балки бутунжаҳон миқёсидаги муҳокамалар марказида турибди. Шу боис, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва муаммоларни бартараф этишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш давр талабига айланмоқда.

– Сув ва саломатлик Протоколига бағишлаб ўтказилаётган тадбирларда Ўзбекистон фаол иштирок этиб келмоқда, – дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианне Купенс. – Маълумки, мазкур халқаро ҳужжатда назарда тутилган мақсадлар саломатликни муҳофаза қилиш ва сув хўжалиги фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш натижасида аҳоли осойишталигини таъминлашга хизмат қилади. Бундан ташқари, ичимлик суви таъминоти ҳамда канализация тизимини такомиллаштириш ичимлик суви орқали юқадиган касалликларга қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаш керакки, Протокол низомини амалиётга қўллаш натижасида 2017 ва 2019 йиллар мобайнида ЖССТ ҳамда БМТнинг Европа иқтисодиёт комиссияси ҳамкорлигида кичик ҳажмдаги ичимлик суви, шунингдек, канализация тизими ишларини яхшилаш масаласига, қолаверса, аҳолини хавфсиз ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан ЖССТ томонидан тавсия этилган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган фаолиятларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

– Бугунги семинардан кўзланган мақсад, Сув ва саломатлик Протоколининг ҳуқуқий асосларини муҳокама қилиш ва унинг манфаатли имкониятларини кўриб чиқишдир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Нўъмонжон Шокиров. – Маълумки, мамлакатимиз аҳолисини ичимлик суви манбаларининг кўп қисми қўшни давлатлар чегараси орқали ҳосил бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур масала ниҳоятда аҳамиятли ҳисобланади. Бу борада мамлакатимиздаги йирик сув манбалари Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва Норин дарёларидаги сувларни экологик муҳофаза қилиш вазифаси ҳам долзарб ҳисобланади. Албатта, бугунга қадар ҳам мазкур йўналишда тизимли ишлар йўлга қўйилган ва улар изчил давом эттирилмоқда. Талаб ва имкониятлари муҳокама этилаётган Протоколга мамлакатимизнинг ҳам аъзо бўлиши кўпгина манфаатли жиҳатларни акс эттиради. Аввало, аҳолининг эҳтиёжи чуқур ўрганилиб, ичимлик сувига бўлган талаби қондирилади. Шу мақсадга қаратилган чора-тадбирлар кўлами кенгайтирилади. Протоколга айни пайтгача аъзо бўлмаганлигимизнинг бир қатор сабаблари, жумладан, мазкур ҳужжатнинг ўзига яраша аъзолик талаблари мавжуд. Шундай экан, унга аъзо бўлишнинг афзалликлари нималардан иборат, деган ўринли савол туғилиши мумкин. Айтиш керакки, аъзо мамлакатларда Протокол низомлари асосида манфаатли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Ўйлайманки, шулар юзасидан муҳокамага жалб этилган мутахассислар масаланинг мазкур жиҳатини ҳам инобатга олса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Семинарда кўриб чиқилаётган масалаларнинг долзарблиги назарда тутилган ҳолда мавзу муҳокамасига Ташқи ишлар, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт вазирликлари, ҳуқуқшунос мутахассислар ҳамда Геология ва табиий сув ресурслари давлат қўмитаси вакиллари жалб этилди. Масаланинг яна бир аҳамиятли жиҳати, биринчи навбатда соғлиқни сақлаш, сув ресурслари, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, шу билан бирга, чекка ҳудудлардаги аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига янада жиддийроқ ёндашилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, инсон учун ҳаводек зарур ҳаёт манбаи ҳисобланувчи ичимлик сувидан мақсадли ва тежамкорлик билан фойдаланиш давр талабидир. Мазкур халқаро семинар ҳамда давра суҳбатлари бутун дунё аҳолисини бу борада ҳамжиҳатликка чақиради.

Ҳасан АБДУFАНИЕВ.

№ 37, 08.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.