Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ФАОЛИЯТЛАРГА ТАНҚИДИЙ ВА ТАҲЛИЛИЙ ЁНДАШУВ

Бугунги кунда мамлакатимиз тиббиёт тизимида изчиллик билан олиб борилаётган ишлар кўлами янада кенгайиб, Президентимиз томонидан соҳага оид чиқарилаётган меъёрий ҳужжатлар ижроси бўйича жойларда амалий фаолиятлар кенг йўлга қўйилмоқда. Шу ўринда таъкидлашимиз жоизки, бу каби ишларнинг жамоатчилик назоратига тушганлиги аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишда, уларни арзон дори-дармонлар ҳамда шифо масканларини малакали кадрлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур фаолиятлар натижасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш комиссияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш мақсадида тузилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул шахслари ҳамкорлигидаги иш жараёнларида кўришимиз мумкин.

Шу мақсадда жорий йилнинг 4 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Тадбир асосан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш, тизимда депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш масалаларига бағишланди.

Семинарни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Комиссия раиси Нурдинжон Исмоилов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган ҳар томонлама чуқур ўйланган ислоҳотлар Ўзбекистоннинг сиёсий барқарорлигини, изчил иқтисодий ривожланиши, ўз навбатида, давлат қурилиши соҳасида бир қатор юксак муваффақиятларга эришилганлиги, юртимизнинг халқаро нуфузи сезиларли даражада ортиб бораётганлигини тилга олди. Бундай ютуқларни қўлга киритишда мамлакатимиз халқаро ҳамжамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгаллашида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг буюк хизматлари беқиёслигини эътироф этди.

Шунингдек, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил давлатимиз асосчиси, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун халқимиз, кенг жамоатчиликнинг хоҳиш-истаклари ва таклифларини инобатга олган ҳолда барча зарур чоралар кўрилиб, хусусан, куни кеча мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бунёд этилган ҳайкалларнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтганлигини, давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар натижалари, албатта, халқимиз, айниқса, ёшларимиз учун Ватанга юксак меҳр ва садоқат кўрсатиб яшашнинг чинакам тимсолига айланганлигини алоҳида таъкидлади.

Маърузачи кун тартибидаги асосий масалаларга эътибор қаратиб, қуйидаги фикрларни билдирди. Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарлар, депутат ва сенаторлар бевосита жойларга чиқиб, ўз фаолияти бўйича халқ олдида ҳисобот бераётганлиги, уйма-уй юриб, одамларнинг ҳаётий муаммоларини ўрганиб, уларни қонуний асосда ҳал қилиш учун амалий ёрдам кўрсатаётганлиги бунинг яққол тасдиғидир. Шундай экан, жамиятнинг бебаҳо бойлиги бўлган инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда тиббий хизмат сифатини янада ошириш билан боғлиқ масалалар ҳар доим Юртбошимизнинг алоҳида диққат марказида бўлиб келмоқда. Хусусан, сўнгги пайтларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд энг долзарб муаммоларни бартараф этишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Уларда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида соҳада кўплаб ижобий ўзгаришларга эришилмоқда. Тиббиёт ходимларини маънавий рағбатлантириш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматларни муносиб баҳолаш мақсадида, мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик байрами арафасида бир қатор юртдошларимиз, шу жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бир гуруҳ ходимлар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланганлиги, албатта, қувонарли ҳолдир.

Таъкидлаш муҳимки, юқорида эришилаётган ютуқлар қаторида, муаммо ва камчиликларнинг мавжудлиги ҳам бизни беэътибор қолдираётгани йўқ. Шу боис Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида одамларда энг кўп эътироз уйғотаётган ижтимоий соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Албатта, соҳанинг бугунги кундаги ҳолати халқимизни қониқтиряпти деб айтиш қийин. Тиббиёт соҳасидаги вазиятни ижобий томонга ўзгартириш борасида олиб борилаётган ишларни талаб даражасида, деб бўлмайди. Бу ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва жойлардаги Халқ қабулхоналарига, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига келиб тушаётган мурожаатларда ҳам ўз тасдиғини топмоқда.

Жумладан:

- соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этишда айрим тиббиёт ходимлари томонидан юзаки ёндашувлар ва масъулиятсизликка йўл қўйилаётганлик ҳолатлари учрамоқда;

- жойларда тиббиёт ходимлари томонидан беморларга етарлича эътибор кўрсатилмаётгани ёки айрим ҳолларда умуман бефарқ муносабатда бўлаётган ҳолатлар мавжудлиги аҳолининг соғлиқни сақлаш соҳасига бўлган ишончини ошириш ва фикрини ижобий томонга ўзгартиришга салбий таъсир кўрсатмоқда;

- аҳолининг тиббий маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳалигача етарли даражада йўлга қўйилмаган, бу борада жойларда олиб борилаётган ишлар деярли сезилмаяпти;

- тиббиёт муассасаларини етук мутахассис кадрлар билан таъминлаш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар етарлича самара бермаяпти.

Семинар дастурига мувофиқ сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Комиссия аъзоси Баҳодир Юсупалиев давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасига оид фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди. Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бажарилган ишлар билан бир қаторда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга, хусусан, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ушбу муассасаларни малакали кадрлар билан тўлдириш, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини яхшилаш масалаларига атрофлича тўхталди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари Н. Айтжанова бугунги кунда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий шериклигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратди. Бу борада ННТларнинг иштироки умуман сезилмаётганлигини, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш, қишлоқ оилавий поликлиникаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлашга доир лойиҳаларни амалга оширишда ННТлар фаоллиги кўзга ташланмаётганлигига урғу берди.

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти директори З. Муталова соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишга доир фаолиятни мувофиқлаштириш, ягона давлат ва идоравий ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш бўйича муайян ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди. Мамлакатимизда миллий тиббиёт стандартлари реестрини юритиш, унда янги стандартларни қайд этиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг халқаро сифат менежменти тизими талабларига ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш масалаларини жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади.

Семинар дастурига мувофиқ сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Туляганов бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, ундаги камчилик ва муаммолар, уларнинг ечими юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида аҳолининг хабардорлик даражасига, яъни соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини ОАВда кенг ёритиш масалаларига тўхталиб ўтди. Семинарда соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати фаолиятини яхшилаш, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимида ҳам ахборот хизмати фаолиятини йўлга қўйиш, вазирликнинг расмий веб-сайтини такомиллаштириш, бунда нафақат соҳа мутахассислари ёки журналистлар оддий аҳоли учун ҳам долзарб бўлган маълумотларни кўпроқ бериб бориш лозимлиги таъкидланди.

АМАЛИЙ ТАКЛИФЛАР

Музокараларда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳудудий комиссия раҳбари А. Хамраев тизимда молиялаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини айтиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Жиззах вилояти бўйича ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари Э. Халбутаев тиббиёт муассаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда фуқароларни электрон тарзда қабул қилиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тизимини жойларда ҳам йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Андижон вилояти бўйича ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари О. Эгамов тиббиёт муассасаларида ўриндошлик асосида ишлаш тартибини кадрлар етишмовчилигини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва бунда тиббиёт ходимларига 2 ставкагача ишлашга рухсат беришни назарда тутган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш лозимлигини билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қашқадарё вилояти бўйича ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари С. Раҳматов бирламчи тиббий-санитария муассасаларида соғлиқни сақлаш ходимларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқиш таклифини киритди.

Сир эмас, соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган кўплаб долзарб муаммолар мавжуд. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек, бу соҳада парламент ва депутатлар назоратини самарали амалга ошириш борасида бир қатор устувор йўналишлар белгилаб берди. Уларни самарали амалга ошириш ҳамда бу борадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида Қонунчилик палатаси ҳузурида тегишли Комиссия тузилди ва ишчи гуруҳ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари томонидан жойлардаги ҳолатлар чуқур ўрганилди. Юқоридаги тадбирлар натижасида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Комиссия томонидан ўтган давр мобайнида соҳада мавжуд кўплаб муаммолар таҳлил қилинди ва уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз Президенти Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманига ташрифи чоғида белгилаб берган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Комиссия томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Шайхонтоҳур туманини аҳолига малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш борасида намунали туманга айлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, унинг ижро этилиши ҳолати Комиссия йиғилишларида муҳокама қилиб борилмоқда. Ушбу Комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида тумандаги 47-сонли оилавий поликлиника республикада намунавий поликлиникага айлантирилди, жумладан, поликлиникада замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фуқароларни электрон тарзда қабул қилиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тизими йўлга қўйилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги семинар соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш борасида амалга ошираётган ишларимизни атрофлича муҳокама қилиб, шу асосда олдимизда турган устувор вазифаларни белгилаб олдик.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов республика тиббиёт тизимида қарийб бир йилдирки, давлатимиз раҳбарининг соҳани ислоҳ қилишга қаратилган битта фармони, 16 та қарори ва 10 та фармойиши қабул қилинганлиги ва бу борада белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бажарилган ишлар билан бир қаторда, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, жойларда жамоатчилик назорати асосида олиб борилаетган фаолиятлар изчиллиги кучайтирилиб, тизимда янгича ёндашувлар асосида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилатганлигини таъкидлаб ўтди. Семинар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Комиссия томонидан билдириб ўтилган эътирозли фикрлар ўринли эканлигини айтиб ўтди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган семинарда соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалаларни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида тизимли равишда муҳокама қилиб бориш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Комиссия ва ҳудудий комиссиялар фаолиятини янада жонлантириш, соғлиқни сақлаш соҳаси устидан самарали парламент ва депутатлар назоратини амалга ошириш каби масалалар юзасидан ишларни кучайтиришга келишиб олинди.

Ибодат СОАТОВА.

№ 37, 08.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.