Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

ДОИМИЙ НАЗОРАТ — ФАОЛИЯТ ИСТИҚБОЛИ

Аниқ ҳудуд, аниқ мақсад, аниқ шахсга қаратилган хизмат – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 18 сентябрь куни Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжумани айни шу мавзуда ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари, бошқарма бошлиқлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, республика даражасидаги даволаш-профилактика муассасалари вакиллари иштирок этган тадбирда тиббий патронаж хизматининг асосий мақсад-вазифалари ва бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида ОАВ ходимларига ахборот эшиттирилди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова кириш сўзи билан очиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг соҳага бўлган эътибори натижасида тизимнинг бирламчи бўғини фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан вазирлик томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, истиқболдаги вазифалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

Жумладан, ҳомиладорлар, гўдаклар, ёш оила ва янги фарзанд кўрган аёллар, кекса, парваришга муҳтож ёлғиз қария, ногирон ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уй шароитида хизмат кўрсатувчи патронаж тизими ва мазкур фаолиятнинг аҳоли саломатлигини таъминлаш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш борасидаги вазифаларига доир қуйидагиларни билдирди. Таъкидладики, мазкур масалаларни амалга оширишда, аввало, Президентимизнинг соҳага оид фармон ва қарорлари дастуриламал бўлмоқда. Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирга қадар 793 та қишлоқ врачлик пункти негизида янги тартибдаги қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 441 та тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди. Иш фаолиятига қўшимча ўзгартишлар киритилди. Оилаларни патронаж хизмати билан тўлиқ қамраб олишнинг кучайтирилган тартиби жорий қилинди. Шунингдек, аҳолининг тиббий маданияти, шифокорлар деонтологияси, ўзаро мулоқот жараёнларига эътибор қаратиб, яқинда пойтахтимизда чақириқ билан борган тез ёрдам ходимига хонадон эгаси томонидан бўлган муносабатлар билан боғлиқ вазиятлар шифокорлар фаолиятини ҳам ҳимоялашга хизмат қилувчи меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва зарурий чоралар кўришни тақозо этишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг журналистларнинг мавзу доирасидаги саволларига батафсил жавоб берилди. Хусусан, айрим ҳудудларда дори воситалари ва уларнинг нарх-навоси билан боғлиқ муаммолар ечими борасида олиб борилаётган фаолиятлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова сўзга чиқиб, мазкур масалада ҳозирга қадар бир қатор ишлар амалга оширилгани, айниқса, мазкур йўналишга оид қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ва уларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган фаолиятларга тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, ушбу масалада айрим сабабларга кўра баъзи муаммоларнинг мавжудлиги ва уларга аралашув вазирлик тизими ваколатига кирмаслигини қўшимча қилди.

Ҳамширалик фаолияти, ёш кадрларни иш билан таъминлаш ва унинг тартиби бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассиси Рихси Салихаджаева маълумот берди. Жумладан, айни пайтда бирламчи тиббийсанитария тизимида хизмат қилаётган тиббиёт ходимлари ишига алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Бирламчи тиббийсанитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ушбу фаолиятлар самарадорлигини оширишда мантиқий асос бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади. Ислоҳотлар натижасида эндиликда ўзига бириктирилган ҳудуддаги оилаларни патронаж хизмати билан тўлиқ қамраб олган, касалликка чалиниш камайиши, гўдаклар ҳамда оналар ўлимининг олдини олишга эришган ҳамшира ва умумий амалиёт шифокорлари қўшимча 5 фоиздан 25 фоизгача миқдорда устамага эга бўлиши ҳақида сўз юритди. Бундан ташқари, фаолият сифатини таъминлаш мақсадида ҳамшираларни ишга қабул қилиш жараёнига махсус имтиҳондан иборат танлов тизими жорий этилганига алоҳида урғу қаратди.

Хусусий клиникалар ва уларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар, аҳоли учун яратилган имтиёз ҳамда имкониятлар тўғрисида эса вазирликнинг масъул ходими Фарҳод Раҳим-қулов батафсил ахборот берди.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

Сурат муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 39, 22.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.