Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекция¬си тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1023-Қарорининг ижросини таъминлаш, шунинг баробарида ОИВ инфекцияси профилактика ва диагностикаси, беморларни даволаш ва парвариш қилиш, ОИВ инфекцияси ўчоғида эпидемияга қарши тадбирлар самарасини янада ошириш мақсадида республикамизда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ инфекцияси билан 24,1 мингдан зиёд киши яшайди. Шундай экан, бу касаллик келиб чиқиш сабаблари, юқиш йўллари, уни юқтириб олмаслик учун нималарга аҳамият бериш лозимлиги ҳақидаги маълумотларни аҳолига етказиб бориш соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим омиллардан бири саналади.

Қуйида мавзуни савол-жавоблар орқали газетхонларга тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

1. ОИВ инфекцияси нима ва ОИТС билан бир-биридан қандай фарқи бор?

ОИВ инфекцияси – клиник белгиларсиз вирус ташиб юрувчиликдан иммун тизимнинг оғир зарарланишигача олиб борадиган ва узоқ давом этувчи сурункали юқумли касаллик.

Орттирилган иммунитет тан¬қислиги синдроми (ОИТС) – бу иккиламчи иммунитет танқислиги натижасида оппортунистик инфекциялар, хавфли ўсмалар ривожланиб, асаб тизимини издан чиқарувчи ОИВ инфекциясининг сўнгги (терминал) босқичи ҳисобланади.

2. Ушбу вируснинг нечта тури аниқланган?

Бугунги кунда вируснинг ОИВ-1 ва ОИВ-2 турлари маълум бўлиб, таркибий ва антиген хусусиятлари билан фарқланади. Дунёда ОИВ-1 кўп тарқалган. ОИВ-2га нисбатан биринчи тур патогенлиги юқори ҳисобланади. ОИВ-2 асосан Ғарбий Африка мамлакатлари аҳолиси орасида тарқалган.

3. Касаллик тўғрисидаги дастлабки хабарлар қачон пайдо бўлган?

Орттирилган иммунитет тан¬қислиги синдроми тўғрисидаги дастлабки хабарлар АҚШда рўйхатга олинган. 1981 йилда Лос-Анжелес ва Нью-йорклик гомосексуалистларда пневмоцист пневмониянинг беш ва Капоши саркомасининг 26 ҳолатлари аниқланган. Уларнинг кўпчилигида одамнинг иммунитет танқислиги вируси – ОИВ туфайли юзага келган Т-ҳужайралари иммунитет тан¬қислиги аниқланди. Биринчи марта ОИВ инфекциясининг якуний босқичи таърифланди ва кейинчалик унга орттирилган иммунитет тан¬қислиги синд-роми (ОИТС) деган ном берилди.

Одамнинг иммунитет тан¬қислиги вируси 1983 йилда иккита лабораторияда мустақил равишда франциялик олим Люк Монтанье раҳбарлигидаги Пастер институти ва Роберт Галло раҳбарлигидаги АҚШдаги саратон касаллиги миллий институтида ажратиб олинди.

4. Вируснинг ҳаётий жа¬раё¬ни қандай кечади?

ОИВнинг ҳаётий цикли тўрт босқичдан иборат:

1) адсорбция ва эндоцитоз йўли билан вируснинг ҳужайрага кириши;

2) вирус РНКси асосида провирус ДНКнинг синтези ва унинг ҳужайра гени билан интеграция¬си;

3) янги вирус оқсилларининг шаклланиши;

4) янгидан ҳосил бўлган (етилган) вирионлар ҳужайрадан қонга чиқиши.

Вируснинг тўлиқ ҳаётий цикли жуда тез амалга ошади. Бир кунда миллионлаб янги вируслар шаклланади, шу сабабли вақт ўтиши билан организмда ОИВнинг янги ўзгарган вариантлари тўпланиши мумкин. Вируснинг ўзгарувчанлиги натижасида турли хусусият, жумладан, ретровирусларга қарши воситаларга чидамлилиги билан фарқ¬ланадиган штаммлари пайдо бўлиши мумкин. Вирус таъсирида CD4+ ҳужайралари доимий равишда зарарланиши оқибатида иммунтанқислик ҳолати ривожланиб боради.

5. "Оппортунистик" инфекция нима?

Иммунтанқислик ривожланиши оқибатида шартли-патоген микроорганизмлар фаоллашиб, патогенлик хусусиятларини намоён қилади, натижада "оппортунистик" инфекцияларнинг клиник белгилари пайдо бўлади.

Иммунтанқисликнинг бир кў¬риниши сифатида суяк кўмигида ҳужайра шаклланишининг дас¬тлабки босқичларида ривожланишдан тўхтаган ўзак ҳужайралар фаол кўпайиши мумкин. Ушбу ҳужайралар тўлиқ шаклланмаслиги организм учун ёт бўлган антиген мавжудлигини кўрсатади. Шаклланмаган ўзак ҳужайралар иммунтанқислик шароитида тўхтовсиз кўпаяди. Бундай ҳолат ОИВ инфекцияси юққан беморларда тез ривожланадиган ҳавфли ўсма касаллиги (Т-лимфомалар, Капоши саркомаси ва бошқалар) келиб чиқишига олиб келади.

6. Шахснинг ОИВ инфек¬ция¬сини юқтириб олишга мойил¬лиги жинси ва ёшига боғлиқми?

ОИВ инфекцияси узоқ давом этувчи сурункали юқумли инфекциялар қаторига кирадиган антропоноз касалликдир. Шахс¬нинг вирусни юқтириб олишга мойиллиги, унинг жинси ва ёшидан қатъи назар, бир хил ҳисобланади. Одам иммунтан¬қислик вирусини юқтириб олган шахслар инфекция манбаи ҳисобланади.

7. ОИВ инфекцияси қандай юқиши мумкин?

Ҳозирги вақтда ОИВ учта йўл билан юқиши тасдиқланган:

1) жинсий – ОИВ инфекцияли шахс билан жинсий алоқада бўлганда юқади;

2) парентерал – ОИВ мавжуд бўлган қон ва унинг компонентларини қуйганда, аъзо ва тўқималар трансплантациясида, экс¬тракорпорал уруғлантириш ўтказилганда, бир марта ишлатиладиган тиббий асбоб ва анжомлардан қайта фойдаланганда, стерилланмаган тиббиёт анжомлари (гинекологик, стоматологик, жарроҳлик ва бош¬қалар)¬дан фойдаланилганда, шунингдек гиёҳванд моддани инъекция йўли билан қабул қилишда, бош¬қа шахс ишлатган воситалардан фойдаланганда юқиши мумкин;

3) вертикал – ОИВ инфекция¬ли онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида (пренатал), туғиш пайтида (интранатал) ва эмизишда (постнатал) юқади. Касалликнинг қон қолдиқлари мавжуд бўлган шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткаси, соқол олиш анжоми, тери қоплами бутунлигини бузиб бажариладиган муолажалар учун ишлатиладиган, санчилувчи ва ўткир кесадиган буюмлар) орқали юқиши истисно қилинмайди.

8. Дунёда пандемияни тўхтатишга қандай омиллар имкон бермаяпти?

ОИВ инфекцияли бемор умрининг охиригача вирусни юқтириш хавфини сақлаб қолиши; вируснинг генетик ўзгарувчанлиги (мутация) туфайли дунё бўйича касалликнинг олдини олишга қодир, самарали вакцинация (эмдори) йўқлиги; касаллик асосан хулқ-атвори номаъқул шахслар орасида тар¬қалишига мо¬йиллиги ва улар билан самарали ишлаш имкони қийинлиги; ОИВ инфекцияси тар¬қалишини бутунлай тўхтатиб қоладиган чора-тадбирларни дунё бўйича ишлаб чиқишнинг имкони бўлмаганлиги; касалликни чақирувчи вирусга самарали таъсир этувчи даволаш воситалари ҳозирча топилмаганлиги ушбу пандемияга қарши курашда тўсиқлик қилаётир.

Гулипар НОРМУРОТОВА, Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач-эпидемиологи.

(Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс¬титутларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг молиявий кўмагида тайёрланди).

№ 9, 01.03.2013 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.