Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

МАЖБУРИЙ ДАВОЛАШ ТАРТИБИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Республикамиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида соҳанинг миллий модели вужудга келди. Бу, ўз навбатида, тиббий хизмат сифати юқорилаши, аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари ошиши, турмушимиз янада яхшиланишига асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шу маънода тизимда мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий асос ҳам шакл¬ланди, тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит ташкилий тузилмаси яратилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Силнинг олдини олиш ва уни даволашга доир қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун ло¬йиҳаси муҳокама қилиниши ҳам аҳамиятга моликдир. Ушбу қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти, кўзда тутилаётган ўзгаришлардан бохабар бўлиш мақсадида қуйи палата депутати Султон Жўраев билан суҳбатда бўлдик.

– Маълумки, бугунги кунда сил касаллигига қарши курашиш бутун дунёда тиббий-ижтимоий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Сизнингча, ушбу қонун ло¬йи¬ҳаси мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва касалликнинг олдини олиш борасида қандай муҳим аҳа¬мият касб этади?

– Албатта, ушбу хасталикка қарши курашиш бугун кенг жамоатчиликнинг олдида турган долзарб вазифага айланмоқда. Хусусан, 2001 йил 11 майда "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ушбу касаликнинг олдини олиш ва даволаш каби муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Фаолият кўламини янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 мартдаги "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигини камайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан бугун жойларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги чора-тадбирлар, ижтимоий аҳа¬миятга эга кўплаб лойиҳалар беморлар саломатлигини яхшилаш ва касалликни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш имкония¬тини оширмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 2009 йилда сил касаллигига чалинган 9,4 миллион киши аниқланган бўл¬са, шундан 1,6 миллиони оламдан ўтган. Айни пайтда мамлакатимизда сил бўйича эпидемиологик кўр¬саткичлар Марказий Осиё ва МДҲ давлатларига нисбатан 1,5 марта кам бўлишига қарамай, силга қарши курашиш хизматлари билан боғлиқ муам¬молар ҳамон учраб турибди. Муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш Фуқаролик-процессуал кодекси ҳамда "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб этмоқда. Албатта, қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар беморлар ва тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий муҳофаза қилинишини кучайтириш, хавфли касаллик билан курашишда халқаро ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан яқин ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришни қамраб олади.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ҳозирги вақтда соғлиқни сақлаш муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, соҳага юқори малакали тиббий кадрларни тайёрлаш ва улар меҳнатини моддий рағбатлантириш бўйича бутунлай янгича тизим ташкил этилди. Бу ишларнинг амалдаги ифодасини 2011 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар юзасидан ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қи¬лиш, бу борада сифат ўзгаришлари таъминланишига доир парламент эшитуви мисолида ҳам кўриш мумкин.

"Ўзбекистон Республикасида соғ¬лиқни сақлаш аҳволи, муам¬молар ва ривожланиш истиқболлари" мавзусидаги Ўзбекистон Републикаси Бош вазири ўринбосарининг ҳисоботидан келиб чиқиб қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорида ҳукумат олдига сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан вазифалар қўйилган эди. Бу, ўз навбатида, аҳоли соғ¬лигини мустаҳкамлаш йўлидаги қонун ҳужжатлари мус¬таҳ¬кам¬ланишига туртки бўлди.

– Билишимизча, кун тартибидаги қонун лойи¬ҳасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси ҳамда "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қў¬шимчалар киритилмоқда. Бу борада зарурат юзага келишида қандай омиллар асос бўлмоқда?

– Йиллар ўтгани сайин қонун ҳужжатлари ҳам такомиллашиб боради, айримларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилади. Давр шиддат билан ривожланиши, инсонлар онги ва тафаккури ўсиши бу жараёнда тезроқ фаоллашади. Табиийки, амалдаги қонунчилик асосини янада бойитиш ва имкониятларини кенгайтириш зарурати юзага келиб, асосий эътибор инсон манфаатлари, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилади.

Юқорида тилга олинган қонун қа¬бул қилингандан буён ўтган ўн йил давомида, биринчидан, сил касаллигининг эпидемиологияси ва клиник кўринишларида кескин ўзгаришлар намоён бўлди. Сил таёқ-часининг унга қарши дориларга тур¬ғунлиги жиддий хавф туғдирмоқда. Бундай беморларни даволаш самарадорлиги ҳам паст. Айтиш жоизки, силнинг резистент турлари ва бу касалликнинг ОИТС билан бирга кечиш эҳтимоли сезилмоқда.

Иккинчидан, ушбу касаллик биринчи марта аниқланган беморларнинг 12 фоизи ўзбошимчалик билан даволанишни тўхтатиб қўйгани аниқланган. Агарда уларда мажбурий даволаш тартиби ўтказилмаса, жамият ҳаётига катта зарар келтирадиган эпидемиологик хавф юзага келиши мумкин.

Хорижий тажриба шуни кўр¬сатдики, аксарият давлатларда сил бўйича санитар-эпидемиологик режимни бузган ёки атайин даволанишдан бош тортувчилар суд қарорига асосан махсус муас¬сасаларга жойлаштирилади.

Учинчидан, амалдаги қонунда силга қарши стационарда мажбурий даволанадиган беморлар ҳуқуқларини тартибга солувчи меъёрлар ўз аксини топмаган.

Қайд этилган сабаблар чуқур ўрганилган ҳолда Фуқаролик-процессуал кодекси "Силга қарши муассасанинг ихтисослаштирилган бўлимига мажбурий тартибда ётқизиш" номли 332-боб билан тўлдирилмоқда. Ушбу бобда силга қарши муассасанинг ихтисослаштирилган бўлимига мажбурий тартибда ётқизиш ёки даволаниш муддатини узайтириш тўғ¬ри¬сидаги ариза билан мурожаат этиш тартиби, аризани кў¬риб чиқиш каби масалаларни ҳал этиш назарда тутилмоқда.

"Аҳолини силдан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонун ҳам янги мазмундаги 91 ва 92-моддалар, яъни силнинг юқумли шакллари билан касалланган беморларни мажбурий даволаш тартиблари ва муддатлари билан тўлдирилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, айни кунда Қонунчилик палатаси депутатлари ушбу қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш устида ишламоқда. Ишонамизки, келажакда бу қонун лойиҳаси қабул қилиниши сил касаллиги бўйича эпидемиологик ҳолат яхшиланиши, унга қарши курашиш самарадорлиги янада оширилишини таъминлашга хизмат қилади.

Суҳбатни Намоз ТОЛИПОВ олиб борди.

№ 3, 18.01.2013 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.