Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

Ҳаракатларимиз бир мақсадга йуналтирилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан 20 ноябрдан ёнғин хавфсизлиги ойлиги бошланди.

Республикамизда ҳар йилни ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасидаги тадбирлар билан якунлаш анъанага айланиб қолган. Сир эмаски, куз ва қиш фаслларида содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарияти газ иситиш печлари, турли хилдаги электр жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқмоқда.

Айниқса ёнғинлар қировли кунларнинг бошланиши билан фуқаролар қўлбола, носоз ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ишлатишга мутлақо яроқсиз бўлган иситиш мосламаларидан фойдаланиши натижасида кескин кўпайиши кузатилиб, инсонлар ҳаётига жиддий хавф солмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ёнғин ўз-ўзидан эмас, балки инсонларнинг лоқайдлиги, бепарволиги, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги, болаларнинг назоратсиз қолиб, олов билан ўйнаши натижасида юз бераётир. Шунинг учун ҳам ёнғин хавфсизлиги ойлиги тадбирларида Миробод тумани ИИБ ЁХБ ходимлари аҳоли орасида кенг кўламдаги тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтирмоқда. Чунончи, доимий равишда тураржойларда, хонадонларда бўлиб, ёнғинларни келтириб чиқарадиган ҳолатларни аниқлашга, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда бу камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга, шу қаторда йўл қўйилган нотўғри хатти-ҳаракатлар қандай салбий ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Тадбирлар давомида тарғибот ишларини янада кучайтиришга, бу борада оммавий ахборот воситалари, меҳнат жамоалари, маҳалла фаоллари, бевосита аҳолининг кенг қатламини кўпроқ жалб этишга ҳаракат қилинади. Зеро эслатиб ўтиш жоизки, ёнғиннинг олдини олиш фақат шу соҳа вакилларининг эмас, балки ҳаммага тааллуқли вазифадир.

Миробод тумани ИИБ ЁХБ томонидан ёнғин хавфсизлиги ойлиги давомида амалга ошириладиган тадбирлар режаси тузилган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар, аҳоли гавжум бўлган савдо мажмуалари, истироҳат боғларида туркум учрашувлар, давра суҳбатлари уюштирилиши, шунингдек ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир замонавий техникалар ҳамда махсус видеолавҳалар намойиш этилиши анъанага айланган. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамшаҳарларимизни ойлик тадбирларида фаол иштирок этишга чорлаймиз. Фаоллик эса кўплаб ёнғинларнинг олдини олишга хизмат қилади.

И. МИРЗАЕВ, Миробод тумани ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, сержант.

№ 49, 07.12.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.