Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Долзарб мавзу

АХБОРОТ АЛМАШИНУВИДАГИ ҚУЛАЙЛИК фақат эзгуликка хизмат қилсин

Замон шиддат билан ривожланиб бормоқда. Бугун фанда яратилган бирор-бир янгилик эртасига бутун дунёга тарқалаяпти, индинига эса ўша ихтиронинг янада такомиллашган намунаси пайдо бўлмоқда. Буни, шубҳасиз, ахборот алмашинувидаги замонавий коммуникация технологиялари иштироки билан боғлашимиз мумкин. Глобал тармоқ ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга маълумот жўнатиш учун эса сонияларнинг ўзи кифоядир.

Албатта, замонавий технологиялар орасида компьютернинг ўрни беқиёс. Унинг фаолияти доирасида юзага келган интернет глобал тармоғи эса инсоният ҳаётида, аниқроғи, ахборот алмашинуви соҳасида кескин ўзгаришларни пайдо қилди. Бугунги кунда интернет барча соҳа вакиллари учун тезкор, қулай воситага айланиб улгурди ва иш фаолиятида унинг беминнат хизматидан фойдаланувчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Аммо...

ОҚ ВА ҚОРА

Афсуски, ахборот алмашинуви соҳасидаги бу янгиликнинг жамият учун фойдаси билан бирга зарари ҳам кўпайиб бормоқда. Интернет сайтларида маънавий таҳдидга, ёшлар онгини эгаллашга қаратилган ахборот хуружлари тобора авж олмоқда. Баъзи бир ғаразли кучлар томонидан бу борада турли усул ва услублардан фойдаланиб келинаяпти. Ахборот хуружларининг ёлғон ахборот тарқатиш, онгни манипуляция қилиш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган урфларни тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш, кибертерроризм каби турлари кенг тарқалмоқда.

Бугунги замон глобаллашуви жараёнида кимки ахборотга эгалик қилса, ўша дунёга ҳукмронлик қилади, деган ибора бор. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда ядро қуроли ишлаб чиқариш бўйича дунёда йигирмага яқин давлатда ҳаракатлар давом этаётган бўлса, 120 дан ортиғида ахборот хуружларини уюштириш устида иш олиб борилмоқда. Тасаввур қилиб кўринг: бунинг учун миллионлаб доллар маблағлар сарфланиб, махсус ходимлар бош қотираётир.

Давлатимиз раҳбари матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табрикларида "...Биз одамларнинг интернет имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланишга бўлган интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Такрор бўлса-да, айтмоқчиман – ахборот оламида қандайдир девор ўрнатиш, ўз қобиғига ўралиб, маҳдудликка юз тутиш йўли бизга асло маъқул эмас. Шу билан бирга бугун ён-атрофимизда, узоқ-яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга оладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам интернет имкониятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани ва бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди", дея бежиз таъкидлагани йўқ.

Дарҳақиқат, глобал тармоқнинг зарарлари деб, у яратган қулайликлардан ҳам воз кеча олмаймиз. Бугун глобал ахборот маконига реал кўз билан қарасак, жамоатчиликни хавотир ва ташвишга солиб келаётган муаммолардан бири, шубҳасиз, ахборот маконида носоғлом манфаатлар, зиддият ва қарама-қаршиликлар таъсиридаги агрессив, миллий ахборот маконимизга, маънавий қадриятларимиз ва баркамол авлодни тарбиялашдек эзгу ғоямизга мутлақо зид бўлган ахборотлар оқимининг кириб келаётганидир. Бунинг олдини олиш учун эса ёшларимиз онгини эгаллашга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга, миллий манфаатларимизга рахна солишга, маънавиятимизга тажовуз қилишга, умримиз мазмуни бўлган тарихий хотирамизни бузишга уринаётган ғаразли кучларга қарши доимо огоҳ туришимиз даркор. Ана шундагина бизни ҳеч ким, ҳеч нарса ўз танлаган йўлимиздан ортга қайтара олмайди ва биз кўзлаган улуғвор мақсадларимизга албатта етамиз.

Сир эмаски, ахборот соҳаси либераллашаётган ҳозирги пайтда узоқ ва яқин минтақалардаги турли хил сиёсий, мафкуравий ва бошқа ғаразли кучлар ўз манфаатлари йўлида оммавий коммуникация воситаларидан фойдаланиб, асосий қурол бўлмиш интернет ахборот эркинлигини суиистеъмол қилган ҳолда ахборот таҳдидлари орқали ҳали онги ва ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган фарзандларимизни чалғитиш, уларнинг онги ва қалбини эгаллашга уринмоқда.

ЭРТАГА КЕЧ БЎЛМАСЛИГИ УЧУН...

Шуни унутмаслик лозимки, бугун бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган даражада улкан зиён етказиши мумкин. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, илмий асосда пухта ташкил этилган ва узлуксиз олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш лозим. Токи ёшларимиз миллийлигини сақлаб қолган ҳолда, дунёни чуқур англайдиган, давр шиддати билан бақамти қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар юртдошларимизга ўз таъсирини ўтказа олмайди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маросимда айтган қуйидаги сўзлари ҳам бизни теварак-атрофимизда кечаётган воқеа-ҳодисаларга янада теран назар ташлаб, мушоҳада қилишга, оқни қорадан ажратишга ундайди: "Эй одамзот, кўзингни оч, атрофга бир қара, кечаги тарихдан хулоса, сабоқ чиқар! Бундай бало-қазоларга қарши ўз вақтида чора кўриш, керак бўлса, бутун имкониятларимизни уларга қарши ишлатиш, турли мамлакатлар, турли миллат ва элатларнинг бир-бирига қарама-қарши туриб эмас, балки, ўзаро елкадош бўлиб, тил топишиб, турли офатларни томири билан йўқ қилишни бугун замоннинг ўзи талаб этмоқда. Бунинг яккаю ягона йўли шу. Буни бугун тушуниб, англаб олмасак, эртага кеч бўлади".

Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистонда қўлга киритилаётган салмоқли ютуқлар, барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг юксак натижалари ва самаралари жаҳон ҳамжамиятини ҳайрат ва ҳавасга солмоқда. Мамлакатимиз тараққиётидаги бу тарихий воқеликларнинг боиси, албатта, эркин ва озод, тинч-осойишта ҳаётимизнинг мевасидир. Тарихий хотира ҳам мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг фаровон келажагини таъминлаш, бой миллий меросимиз ва қадриятларимиз, урф-одат, анъаналаримизни эъзозлаш, давлатимизни тараққий этган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш учун фуқароларимизда дахлдорлик туйғусини шакллантиришга хизмат қилади.

Хулоса ўрнида таъкидлаб ўтмоқ лозимки, келажаги буюк, эртанги куни порлоқ юртга ҳар томонлама соғлом, маънан етук ёшлар зарур. Бежиз эмаски, бугунги кунда ёш авлод тарбиясига бўлган эътибор мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртбошимизнинг "Бугун ёшларимиз ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга кираяпти. Мен бу ёшларга ўзимга ишонгандек ишонаман", деган сўзлари замирида ҳам ана шу ҳақиқат мужассам. Шундай экан, ҳар биримиз замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланаётганда, ахборот хавфсизлиги қоидаларига қаттиқ риоя қилишимиз даркор. Қайси манба ишончли-ю, қайси бири иғвогарлик билан шуғулланишини фарқлай олмоғимиз лозим. Бунинг учун қалбларимизда доимо огоҳликка чорловчи қўнғироқлар бонг уриб туриши керак.

Шуҳрат ДЕҲҚОНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

(Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг молиявий кўмаги остида тайёрланди).

№ 46, 16.11.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.