Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

"ТЕЗКОР АЛОҚА" ТАРМОҒИ, АЁЛЛАР МАСЛАҲАТХОНАСИ ВА ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

Жорий йилнинг 7 август куни Республика перинатал марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги "Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича муовинлари ҳамда масъуллар иштирок этди.

Семинарни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситханова кириш сўзи билан очиб, мазкур фармон ва қарор ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг ушбу меъёрий ҳужжатларининг ижросини таъминлаш учун қабул қилинган 386-сонли буйруғи ҳамда вазирлик ва унинг қуйи бошқарув органларида "Тезкор алоқа" тармоғи тизими фаолиятини ташкил этиш бўйича Низом, Республика ҳудудий ва туман/шаҳар қизлар саломатлиги марказлари тўғрисидаги намунавий Низом, "Аёллар маслаҳатхоналари тўғрисида"ги Низомларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида чуқур маълумот бериб ўтди. Шунингдек, ушбу меъёрий ҳужжатлар бўйича пойтахтимиз ва жойлардаги белгиланган тиббиёт муассасаларида фаолиятлар йўлга қўйилаётганлигини алоҳида таъкидлади ва қуйидагиларни гапириб ўтди.

– Юқоридаги меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги, албатта, бежиз эмас. Бундан асосий мақсад бирламчи тиббий ёрдам тизимида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш, қиз болалар ва ўсмир қизларга юқори технологик ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг инфраструктурасини ривожлантириш, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда ҳомиланинг антенатал муҳофазаси сифатини яхшилашдан иборатдир. Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун соғлиқни сақлаш тизимида 15 та "Қизлар саломатлиги" марказлари, ҳар бир туман/шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника негизида "Аёллар маслаҳатхоналари" ҳамда вазирликнинг қуйи бошқарув органларида 1003-"Тезкор алоқа" тармоғи тизими фаолияти йўлга қўйилди. Яна шуни таъкидлашим жоизки, Республика қизлар саломатлиги маркази – Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар гинекологияси бўлими негизида, ҳудудий қизлар саломатлиги марказлари – Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансерининг болалар гинекологияси бўлимлари, туман/шаҳар қизлар саломатлиги бўлими туман/шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника негизида ташкил этилган бўлиб, уларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси қиз болалар ва ўсмир қизларга махсус тиббий ёрдам кўрсатишга хизмат қиладиган болалар гинекологияси бўйича юқори технологияларга асосланган ўқув, илмий ва моддий техника базасини шакллантириш, тўпланган тажрибани республика соҳавий муассасаларига етказиш, шунингдек, болалар гинекологияси соҳасида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. "Аёллар маслаҳатхоналари" туман/шаҳар кўп тармоқли поликлиника негизида ташкил қилинган бўлиб, ушбу даволаш профилактика муассасаларининг таркибий қисми ҳисобланади. Бундан мақсад – ҳомиладорликка қадар, ҳомиладорлик даврида ҳамда туғруқдан кейинги даврда малакали акушерлик-гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатиш ҳамда ўзига бириктирилган ҳудуд аҳолисининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва оилани ривожлантириш орқали она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишдан иборатдир.

Ҳужжатнинг яна бир муҳим аҳамияти "Тезкор алоқа" тармоғи бўлиб, бу куну тун фаолият кўрсатувчи алоқа тизими ҳисобланиб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирликларида, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларида ташкил этилган кўп каналли "Ишонч телефони"(1003) тармоғи таркибига киритилиб, айни пайтда Республика перинатал марказида, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят перинатал марказларида ишга туширилган. Ушбу "Тезкор алоқа"нинг асосий мақсади мурожаатларга кўра реал вақт режимида сифатли тиббий маслаҳат бериш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, оила қуришни режалаштириш, контрацепция усуллари ва жинсий йўллар орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш бўйича, жинсий тарбия муаммолари юзасидан қизлар ва аёлларга маслаҳатлар бериш, репродуктив саломатлик ва жинсий тарбия юзасидан аҳоли билими ва маданиятини оширишдан иборатдир. Юқорида амалга оширилаётган ишларнинг барчаси республикада аёллар, болалар ҳамда ўсмир қизларга самарали акушер-гинекологик хизмат, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада оширишга қаратилган бўлиб, бу борадаги ишлар яна давом эттирилади. Бугунги семинарнинг яна бир муҳим жиҳати шунда бўлдики, иштирокчилар Республика перинатал марказида ташкил қилинган "Тезкор алоқа" (1003) тармоғи, шунингдек, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар гинекологияси бўлимида фаолият олиб бораётган Республика қизлар саломатлиги маркази, шу билан бирга, Юнусобод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада иш бошлаган "Аёллар маслаҳатхоналари", "Қизлар саломатлиги" бўлими фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Вазир ўринбосари Эльмира Баситханова ўз фикрларини давом эттириб, бугуннинг мавзусига айланган хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилишда мазкур меъёрий ҳужжатларнинг ўрни ниҳоятда катта эканлигини таъкидлади.

Шу ўринда айтиш лозимки, семинар давомида мазкур фармон ва қарор ижроси жойларда ҳам татбиқ этилаётганлиги хусусида фикр юритилиб, иштирокчилар томонидан таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Рихси САЛИХАДЖАЕВА, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош мутахассиси:

– Бугунги кунда фаолиятлар самарадорлигини кадрлар салоҳияти белгилайди. Шундай экан, ҳар бир бир соҳада фаолият юритаётган мутахассис, аввало, касбий жиҳатдан билим ва тажриба ҳамда муомала маданиятига эга бўлиши зарур. Семинар давомида юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича ташкил этилган ижро механизмларини тўғри йўлга қўйиш, уларни мутахассислар билан таъминлаш масаласи долзарб вазифа ҳисобланади. Шундай экан, янги иш бошлаган "Тезкор алоқа" тармоғи бу куну-тун фаолият кўрсатувчи алоқа тизимидир. Унда асосий вазифани, яъни телефон орқали бўладиган мулоқотни ҳамшира бошқариб боради. Бунинг учун масъул шахс гинекологик касалликлар бўйича билимга эга бўлиши, деонтология қоидаларига риоя қилиши ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланишни билиши талаб этилади. Таклифим шундан иборатки, мазкур йўналишда иш бошлайдиган ходим ушбу мутахассислик бўйича таҳсил олса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Семинар доирасида Республика перинатал марказидаги алоқа тармоғи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасидаги Республика қизлар саломатлиги маркази ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил қилинган "Аёллар маслаҳатхонаси" ва "Қизлар саломатлиги" бўлимлари фаолияти билан танишар эканмиз, қарор ижроси таъминланаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Эндиликда бу каби янги тиббий фаолиятлар тўғрисида аҳолини хабардор қилишимиз, хотин-қизлар ўртасида тарғибот ишларини кучайтиришимиз зарур, деб биламан.

Аделина ЛЮБЧИЧ,

Республика перинатал маркази директори:

– Президентимиз оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, айниқса, мамлакатимизда аёллар, болалар ва ўсмирларга самарали акушер-гинекологик хизматни ташкиллаштириш ҳамда кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш масалаларига катта эътибор қаратмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, соғлом онадан соғлом фарзанднинг дунёга келиши – бу олдимизда турган устувор вазифалардан биридир. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситханова ҳукуматимизнинг мазкур йўналишдаги фармон ва қарорлари ҳамда ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш учун вазирлик томонидан ишлаб чиқилган 386-сонли буйруқнинг мазмунмоҳиятига батафсил тўхталиб, бу борадаги амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар тўғрисида сўз юритди. Семинар иштирокчилари марказ ичида ташкил этилган "Тезкор алоқа" тармоғи хонасидаги ишлар билан танишиш чоғида мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, ҳужжатларнинг тўғри юритилиши, ходимнинг асосий вазифалари ҳамда ички буйруқлар билан танишдилар. Жорий этилган бу янги тизим кенг аудиторияни қамраб олаётганлиги масъулиятни янада кучайтириши табиий. Чунки, мурожаатлар ичида гинекологияга оид жиддий саволлар бўлганда масъул ходим саволларга тўлиқ жавоб бера олиши ёки бошқа мутахассисга йўлланма бериши керак. Шундай экан, раҳбар сифатида айтмоқчиманки, ушбу алоқа тармоғида фаолият юритаётган ходимларни ўқитиш зарур, деб биламан. Марказимизда барча шароит ва имкониятлар мавжуд бўлиб, билим ҳамда тажрибасини оширишни истаган мутахассислар мурожаат қилишлари мумкин.

Феруза ИБРАГИМОВА,

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси қошидаги Республика қизлар саломатлиги маркази бўлими бошлиғи:

– Мазкур марказ 10 ўриндан иборат бўлиб, даволанувчи қизлар учун зарурий шароитлар яратилган. Бўлимда фақат акушер-гинеколог аёллар фаолият олиб боришади. Шу кунга қадар кўплаб қизларимиз турли касалликлар юзасидан мурожаат қилишди. Ҳозирда айримлари марказимизда даво муолажаларини олишмоқда. Шифо масканимизга нафақат пойтахтимиз, балки жойлардаги қизларимиз ҳам бемалол мурожаат қилиб, керакли маслаҳатлар олишлари, зарур бўлганда даволанишлари мумкин. Шунингдек, магистратурада таҳсил олаётган етук мутахассислар ҳамда клиник ординаторлар марказда назарий билимларини уйғунлаштириш учун амалиёт ўташлари ҳам йўлга қўйилган. Келгусида улар учун ўқув циклларини ташкил қилиниши режалаштирилган.

Муқаддас УМАРОВА,

Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси ва марказий кўп тармоқли поликлиникаси бош шифокори:

– Поликлиникамизда жорий йилнинг август ойидан бошлаб "Аёллар маслаҳатхонаси" ва "Қизлар саломатлиги" бўлимлари ташкил қилинди. Юқорида тилга олинган мазкур қарор ва вазирликнинг 386-сонли буйруғига асосан, ишлаб чиқилган Низом асосида ушбу бўлимлар фаолияти йўлга қўйилди. Уларда тажрибали акушер ва гинекологлар меҳнат қилмоқдалар. Шу ўринда айтишим муҳимки, аёлларга алоҳида акушер-гинекологлар бириктирилган бўлса, қизларга ҳам алоҳида гинеколог-мутахассислар жалб қилинган. Бўлимларда хотин-қизлар учун барча шароитлар муҳайё. Шифокорлар тиббий асбоб-ускуналар ва зарурий аппаратуралар билан таъминланган. Поликлиникамизга ташриф буюрган семинар қатнашчилари мавжуд имконият ва фаолиятлар билан танишдилар. Албатта, бундай мақсадли ишларимиз ўз самарасини беради, деб умид қиламиз.

Ибодат СОАТОВА.

Жасур ЖАЛИЛОВ олган суратлар.

№ 32, 10.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.