Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

ХАСТА БИР КЎНГИЛНИ ШОД ЭТМОҚ, ОЛИЙ НЕЪМАТДИР

Саломатлик инсон учун энг олий неъмат эканлигини қачонки бошимиздан бир дард ўтсагина биламиз. Шундай экан, иссиқ жоннинг иситмаси бор, деганларидек фавқулодда қандайдир хасталик ҳаётингизга чанг сол-ганда кўзингизга дунё қоронғу кўриниб кетади. Айрим касалликлар борки, дард ила азоб чекаётган хаста кўнгил биргина тиббиёт ходимидан эмас, балки мурувватли инсонлардан ҳам нажот кутади. Юқоридаги фикрларимиз тасдиғи сифатида шуни айтмоқчимизки, инсон тириклиги асосан қон билан. Тиббиётда турли хил касалликлар, шунингдек, фавқулодда юз берган ҳолатларда жароҳат олган инсонлар кўп қон йўқотиши натижасида уларнинг ҳаёти қил устида бўлиб, ҳатто кўнгилсиз ҳолатлар юз бериши табиий. Бундай беморларни малакали мутахассисларимиз ўзларининг жаҳон андозаларига мос билимий тажрибалари билан даволасалар, донорларимиз эса ўзларининг беминнат ёрдамлари орқали уларнинг ҳаётини асраб қоладилар. Демак бугунги мавзуимиз беғараз донорлик хусусида борар экан, шу ўринда Республика Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти қошидаги "Қон қуйиш" марказида олиб борилаётган фаолият-лар билан танишиб, у ерда меҳнат қилаётган мутахассис ҳамда инсонлар ҳаётини сақлаб қолаётган беғараз донорлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг иш жараёнларини кузатиб қайтдик.

Муассасага кириб борар эканмиз, бундан бир неча йиллар муқаддам ачинарли ҳолатда бўлган бинолар ўрнида замонавий типда қад ростлаган иншоотга кўзимиз тушиб, баҳридилимиз очилди. Айниқса, замон талаблари даражасида таъмирдан чиқарилган ҳар бир хонанинг ўзига хос тарзда жиҳозланганлиги ҳам бизни беэътибор қолдирмади. Бизни асосан, донорлар учун яратилган шароит ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари қай даражада тайёрланиши, шу-нинг-дек, тиббиёт муассасаларига қандай етказилаётганлиги қизиқтирди. Шу боис, асосий жараёнларни кузатиш мақсадида ишни рўйхатхонадан бошладик.

Наргиза ҚИЛИЧЕВА, рўйхатхона ҳамшираси:

– Мана бир неча йилдирки ушбу муассасада фаолият юритиб келмоқдаман. Бизда доимий аъзоликка ўтган ҳамда беғараз донорларимиз қон топширадилар. Менинг вазифам келган ҳар бир донорни, аввало, рўйхатдан ўтказиб, у тўғридаги барча маълумотларни компьютерга киритиш. Ва керакли маълуотлар ижобий натижа бергандагина донорни терапевт-врач ҳузурига юбораман.

Валентина СКОКОВА, донорларни жамлаш бўлими терапевт-врачи:

– Умумий меҳнат фаолиятимга 35 йил бўлса, шундан ўн етти йилини мазкур муассасада давом эттириб келмоқдаман. Қабулимга келган донор, аввало, махсус анкета асосида савол-жавоб қилиниб, уларнинг барчаси анкетага киритилади. Шунингдек, унинг қон босими ва пульсини ўлчаб, аҳволини ҳар томонлама назорат қиламан. Агар у мазкур анкетадаги саволларга тўлиқ ҳолда жавоб бериб, соғлиги жойида бўлса, мен уни лаборатория бўлимига жўнатаман. Яна шуни қайд этиб ўтишим керакки, кун давомида 50 нафардан зиёд донорни қабул қиламан.

Элла ШАХПАС, лаборант:

– Аввало бемор қалбларга қанчалар мурувват кўрсатилса, инсоннинг энг ажойиб фазилатлари ўзини намоён этар экан. Мана 30 йилдирки ушбу тиббиёт масканида ишлаб, қанчадан-қанча донорларни инсонларга ҳаёт бахш этаётганлигини кўриб, мамнун бўлиб кетаман. Таъкидлашим жоизки, ҳукуматимиз раҳнамолигида тизимга кўрсатилаётган ёрдам туфайли муассасамиз янгидан барпо этилиб, ходимлар ҳамда донорлар учун барча шароитлар яратилди. Фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, қабулимдаги донордан асосан гемоглобин ва қон гуруҳи таҳлилларини оламан. Ишимнинг яна масъулиятли томони шундаки, тиббиётнинг меъёрий қоидаларга риоя қиламан. Шу ўринда айтиш жоизки, агар оддий бир эътиборсизлик туфайли хатога йўл қўйилса, инсон соғлигига путур етказиб қўйиш ҳеч гап эмас.

Ирина ЯХОНТОВА, и.о. главного врача станции переливания крови при НИИ Г и ПК:

– Кровь – самый ценный дар, который люди могут подарить друг другу. И здоровье человека, нуждающегося в крови, напрямую зависит от качества крови донора. Следует особо отметить, что в переливании донорской крови необходимо строго сохранять все правила безопасности.

Если взглянуть в прошлое можно сказать, что несколько лет назад станция переливания крови была оснащена не на должном уровне. Да и само здание станции было не в лучшем состоянии. А сегодня благодаря поддержке Министерства здравоохранения Республики Узбекистан, Института гематологии и переливания крови, а также ряда общественных организаций был проведен капитальный ремонт здания станции переливания крови НИИ Г и ПК, в современно оснащенных помещениях на сегодняшний день ведется активная работа по качественной заготоке, тестированию, переработке и хранению крови и ее компонентов. Учитывая все условия, которыми нас обеспечили, остается одно – качественная работа по охране здоровья населения. Пользуясь случаем, в преддверии Всемирного дня донора крови, хотелось бы поблагодарить всех этих добрых людей, которые дарят здоровье и жизнь нуждающимся в крови пациентам. Желаю им крепкого здоровья, удачи, долгих лет жизни.

Мунаввар ЮСУПОВА, врач-терапевт:

– Демак, лаборатория бўлимидан чиққан донорни қабул қилиб, унинг асосан лимфа безлари, жигар, талоқ, шунингдек, бошқа аъзоларнинг соғломлиги бўйича тест саволлари орқали улар билан мулоқотда бўламан. Ва, унинг соғлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг донор қон топширишига рухсат бераман. Қон қуйиш станция-сида анча йиллардан буён ишлаётган бўлсам, кейинги пайт-ларда беғараз донорлар сони ортиб бораётганлигининг гувоҳи бўлмоқдаман. Истагим ана шундай беғараз донорлар сафи ортиб, хаста кўнгиллардан ўзларининг ёрдамларини аямасалар.

Зебо САИДМУРОДОВА:

– Қирқ етти йилдан буён мазкур тиббиёт муассасасида ишлаб келаётганлигим билан ҳақли равишда фахрланаман. Айниқса, доимий ва беғараз донорларнинг инсонлар саломатлиги йўлида қўшаётган ҳиссаларини кўриб, инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр ришталари узвийлигини юрагидан ҳис этиб, халқимиз ниҳоятда савобталаб эканлигидан фахрланиб кетаман. Донорларимиз қон топширишдан олдин овқатланишлари учун барча ша-роит ва имкониятларимиз мавжуд. Улар тавсия этилганларни истеъмол қилиб бўлганларидан сўнг, қон топшириш хонаси, яъни "Донорлар бўлими"га киришади.

Валентина ЧУПРОВА, "Қонни қайта ишлаш бўлими" бошлиғи:

– Айтиш жоизки, донор томонидан олинган қон асосан бизнинг бўлимда қайта ишланади. Бунда мутахассисларимиз, яъни врач-лаборант, рўйхатга олувчи, катта ҳамшира ва бир қанча ходимларимиз масъулиятни ҳис қилган ҳолда фаолиятга киришадилар. Шундан сўнг махсус хонада тайёрланган қоннинг ҳажми ўлчаниб, центрафугага қуйилиб, айлантирилади. Мазкур аппаратда қон +4+6 даражада 20 дақиқа давомида 2 минг тезликда айланади. Ундан сўнг, центрафугадан чиққан қон маҳсулотлари зарарсизлантириш хонасига юборилади ва операцион ҳамширалар томонидан ажратилади. Центрафугадан кейин плазма экстрактор ёрдамида эритроцитар масса тайёр бўлади. Плазма -35-40 даражадаги махсус музлаткичга қўйилади. Совутгич (холодильник)да эса +4 даражада эритроцитар массалар сақланади.

Мастура АБДУРАҲМОНОВА, ОИТС лабораторияси врач-лаборанти:

– Ўз номидан кўриниб турибдики, ушбу лабораторияда асосан юқумли касалликларга мо-йил таҳлилий натижалар аниқланади. Лабораториямизга қон қуйиш станциясида қон топшираётган донорлар, шунингдек, сайёр гуруҳлар орқали беғараз донорлардан олинган қонлар ОИТС ва гепатитнинг В, С турларига текширилади. Жараён бир неча этаплар бўйича юқори ва сифатли тест системаларида олиб борилади. Айтиб ўтишим жоизки, ҳар бир касаллик учун алоҳида жаҳон андозаларига мос равишдаги тест системалари мавжуд бўлиб, ана шу тўплам асосида таҳлилий натижаларни чиқарамиз. Фаолият давомида текширув натижаларига термостат ва бир қанча аппаратлар катта ёрдам беради.

Термостат – реакция вақтида синамаларни инкубация қилишда ишлатилса, вошер – планшетлар ювишда қўлланилади, ридер эса, синамалар натижасини айтади. Мана шу давомий иш жараёнида, албатта, асептика ва антисептика ҳамда санитария-гигиена қоидаларига катта эътибор қаратиш муҳим. Мазкур лабораториянинг фаолияти мутахассисдан ҳам билим, ҳам масъулият талаб қилади. Агар таҳлилий натижаларга беэътибор бўлиб, ишга совуққонлик билан қарасак, нажотга муҳтож бўлган бемор ҳаёти хавф остида қолиб кетиши ёки кўнгилсиз ҳолатлар юз бериши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Елена НОГАЕВА, главный врач клиники НИИ Г и ПК:

– Здоровье человека поистине самый главный фактор, обеспечивающий будущее. И беречь здоровье пациентов – наша самая главная цель, осуществлению которой системой здравоохранения уделяется особое внимание. Это мы можем увидеть на примере деятельности Научно-исследовательского института гематологии и переливания крови. В данное медицинское учреждение обращаются больные со всей республики. И поэтому для того, чтобы помочь им, должны быть созданы все необходимые условия. Благодаря заботе правительства в здании НИИ Г и ПК проведен капитальный ремонт, пополнена материально-техническая база, без внимания не остается вопрос обеспечения лекарственными препаратами. При поддержке фонда "Мехр нури" был открыт и на сегодняшний день ведет свою деятельность центр гемофилии и депрессии кроветворной системы. Следует отметить и то, что вот уже на протяжении нескольких лет в стенах НИИ Г и ПК введен в деятельность центр анемии. Не осталась без внимания и станция переливания крови, в здании которой был проведен капитальный ремонт. В настоящее время станция оснащается современным высокотехнологичным оборудованием, позволяющим повысить качество трансфузиологической помощи пациентам. Квалифицированные специалисты своими знаниями и ответственным подходом к делу стоят на страже здоровья.

ХУЛОСА ЎРНИДА Ушбу тиббиёт муассасаси фаолияти билан танишиб қайтар эканмиз, у ерда астойдил хизмат қилаётган тиббиёт ходимлари меҳнати қанчалик нозик ва машаққатли эканлигига амин бўлдик. Демак, улар меҳнатининг замирида ҳаёти хавф остида қолган инсонларга қайта умр бахш этишдек олий саховат турар экан, бу йўлда барчамиз бирдек масъул бўлиб, беғараз донорлик сафини кенгайтиришда ўз ҳиссамизни қўшсак, фойдадан ҳоли бўлмас эди.

№ 23, 12.06.2009 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.