Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

КАСБИЙ ФАОЛИЯТ ВА АМАЛИЙ КЎНИКМАНИНГ САМАРАСИ

Ҳамширалар фаолиятида касбий таълимни ривожлантириш, узлуксиз малака оширишни кучайтириш, ҳамширалик иши жараёнида амалий кўникмаларни татбиқ этиш ва тажриба кўламини кенгайтириш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Саломатлик-2" ва "Аёллар ва болалар соғ-лигини мустаҳкамлаш", Тиббий таълимни ривожлантириш маркази, USAID/ЗдравПлюс лойиҳалари томонидан кўпгина истиқболли таълим дастурлари ишлаб чиқилиб, жаҳон стандартларига мос ҳолда ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда. Шу вақтга қадар "Шахслараро мулоқот", "Кўкрак сути билан боқиш", "Бирламчи тиббий-санитария тизимида ҳамширалар ишининг асосий кўникмалари", "Репродуктив саломатлик ва бехатар оналик" мавзулари бўйича вилоятларда махсус ўқув хоналари ташкил этилиб, оила ҳамширалари мазкур машғулотларда тренер сифатида тайёрланмоқда. Амалга оширилаётган узлуксиз таълим жараёнларининг сифат-самарадорлигини кузатиш мақсадида дастлабки қадамни Наманган вилоятидан бошладик.

Республикамизда бўлгани каби Наманган вилоятининг барча туман тиббиёт бирлашмалари таркибида ҳам ҳамшираларнинг ўқув хоналари ташкил этилган бўлиб, у "Саломатлик-2" лойиҳаси томонидан керакли ўқув адабиётлари, тарқат-ма материаллар, тиббий жиҳозлар, муляжлар ва ахборот технологиялари билан тўлиқ таъминланган. Ана шундай имкониятлардан бири Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида яратилганлигини кўриб, ишончимиз янада орт-ди. Қизиқарли ва уюшқоқлик билан ўтаётган дарс жараёнларини олиб бораётган тренернинг маҳорат билан давом эттираётган маърузаларини тинг-лар эканмиз, унинг ўзига хос услубдаги машғулотларни ўтаётганлиги бизни бефарқ қолдирмади. Бунинг баробарида мавзуларни диққат билан тинглаётган тингловчиларнинг фикр-лари билан қизиқдик.

Самия ЮЛДОШЕВА,

Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг болалар поликлиникаси катта ҳамшираси, тренер:

– 25 йилдан бери шу соҳада ишлайман. Борган сари касбимга бўлган садоқат ва қизиқиш кучаймоқда. Сабаби, замонавий таълим стандартларининг амалиётга кириб келиши бизни янада мукаммалроқ ишлаб, чуқурроқ изланишга ундаётганлиги табиий. Бошида тренерлик масъулияти юклатилганлигидан чўчидим. Лекин касбимга астойдил меҳр боғлаганим учун бу тўсиқларни енгиб ўтдим. 2007-2009 йиллар давомида вилоятимиздаги тажрибали тренерлардан "Шахслараро мулоқот", "Кўкрак сути билан боқиш" ва "Бирламчи тиббий-санитария тизимида ҳамширалар ишининг асосий кўникмалари" мавзуси бўйича сабоқларни ўзлаштириб, "тренер" деган номга сазовор бўлдим. Эндиликда олган билимларим асосида туманимизга қарашли бўлган ҚВП патронаж ҳамширалари, шифохонамизнинг бўлим ҳамшираларига мазкур йўналишлар бўйича амалий маш-ғулотларни олиб бормоқдаман. Назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш учун ўқув хонамизда барча шароитлар яратилган. Жумладан, ўқув адабиётлари, зарурий муляжлар, тиббий жиҳозлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бурчаги, тасвирий стендлар ва компьютер технологиялари тингловчиларни тайёрлашда қўл келмоқда. Мазкур семинарлар уч кунга мўлжалланган бўлиб, Соғ-лиқни сақлаш вазирлигининг 100-сонли буйруғи асосида тўлиқ амалга оширилади. Чунки, тингловчилар ишдан ажралмаган ҳолда дарс машғулотларини олиб борадилар.

Эътироф этиш жоизки, давлатимиз томонидан ҳамширалик ишига алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, бирламчи тиббиёт бўғинидаги ҳамширалар касбий малакасини ошириши, узлуксиз таълим олишини таъминлаш ва самарали фаолият юритиши учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилган. Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Шокиржон Юсупов ва катта ҳамшира Умида Раҳматуллаеванинг бевосита ёрдамлари билан ўқув хонамиз замонавий таъмирланди. "Саломатлик-2" лойи-ҳаси томонидан берилган қўл-ланмалар баробарида яна керакли зарур жиҳозлар келтирилди. Буларнинг барчаси фаолиятдаги ҳамшираларнинг хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, бемор билан мулоқот қилиш маданиятини юксалтириш, аҳолининг тиббиётга бўлган ишончини кучайтиришга қаратилган қатор мақсадлардан биридир. Ўйлайманки, ҳамширалар ушбу ўқув-семинарлари орқали ўзлари учун муҳим бўлган касб сирларини мукаммал эгаллайдилар ва уни амалиётда бевосита қўллашга ҳаракат қиладилар.

Одина БОҚИЕВА,

Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг ички касалликлар бўлими навбатчи ҳамшираси, тингловчи:

– Ташкил этилган мазкур семинар орқали фаолиятим учун зарур билимларни мукаммал эгалладим, десам хато бўлмайди. Ҳамшираларнинг турли мавзулардаги касбий кўникмаларини бойитишга қаратилган бу лойиҳалар асосан бирламчи тиббиёт тизимида сифатли ёрдам кўрсатишнинг самардорлигини оширишга йўналтирилган. Ўқув жараёнида ҳамшираларнинг аҳоли билан ишлашдаги асосий кўникмалари, тиббий талаблари, шахслараро мулоқот, кўкрак сутининг моҳияти тўғрисидаги назарий билимлар амалдаги фаолиятимизда ижобий натижа бермоқда. Хоҳлардимки, ана шундай семинарлар уч кун эмас, балки бир ҳафта мобайнида ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Яна шунингдек, бу ерда ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашиш учун яхшигина имконият мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, бугунги даврнинг талаби кадрларни қайта тайёрлаш ва узлуксиз таълимни изчиллик билан олиб бориш экан, тиббиёт тизимида ана шундай ишлар мукаммал даражада олиб борилиб, жамият тараққиёти учун асосий омил бўлган инсонлар саломатлигини сақлаш ҳар бир фуқаро олдига улкан масъулият юклайди. Бунинг учун асосий мақсадлар сари интилиш, уларни амалга оширишда бор куч ва имкониятларимизни аямаслигимиз ҳамда ҳар дақиқадан унумли фойдаланишимиз муҳим.

Наманган вилоят туманларида ўтказилаётган семинар-тренинглар асосан бирламчи тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган ҳамшираларнинг узлуксиз малакасини оширишга қаратилган бўлиб, машғулотлар халқаро стандартлар асосида тайёрланган ўқув қўлланмалари, тарқатма материаллар ва хорижлик мутахассислар томонидан тайёрланган маҳаллий тренерлар иштирокида олиб борилмоқда.

Ташкилотчилар томонидан тузилган махсус ўқув дастурида ҳамширалик ишининг асосий бос-қичлари, назарий маълумот ва янгиликлар борасидаги касбий кўникмаларни амалиётда қўл-лашни ўргатиш қоидалари содда ва осон тилда, машқлар, тест-лар ёрдамида кўрсатиб берилган. Жумладан, Наманган туман тиббиёт бирлашмаси таркибида фаолият юритаётган ўқув хонаси ўз замирида ёш ҳамшираларни жалб этганлиги диққатимизни тортди.

– Дарсимизнинг биринчи кунида иштирокчиларнинг назарий билимлари синовдан ўтказилади. Сўнгра, семинар якунида улардан қайта тест натижалари олиниб, таҳлил қилинади. Бу албатта, яхши томонга ўзгариш борлигини кўрсатиши шубҳасиз. Чунки, маҳаллий ва хорижлик экс-пертлар томонидан тузилган ўқув қўлланмаси содда, ихчам кўринишда бўлиб, тингловчига тушунарли тартибда берилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Семинар-тренинг-нинг охирги кунларида тингловчилар олган билимларини умумлаштириб, турли мавзуларда мус-тақил тренерлик фаолиятини намо-йиш этадилар. Ҳозирга қадар ўқув хонамизда 93 нафарга яқин патронаж ҳамширалар ўқитилди, – дейди катталар аудиториясини ўқитиш бўйича тренер Мавлуда Йўлдошева.

Ушбу семинар-тренингда қатнашиб, сертификат олган иштирокчилар эндиликда ўз ҳудудларига бориб, олган билимларини амалиётда қўллайдилар. Бундан кўзланган асосий мақсад ҳамширалик иши жараёнидаги янги босқичлар, амалий кўникмалар, замонавий стандартлар асосида иш юритиш талаблари тўғрисидаги маълумотларни етказишдир. Чунки, бундай узлуксиз таълим кундалик янгиликларни амалиётга олиб кириш талабини кучайтирмасдан, балки ҳамширалар касб малакасини бойи-тиш борасида ҳам амалий кўникмаларни оширади, уларни янада масъулият ва шижоат билан ишлаш, аҳолига хизмат кўрсатишга ундайди.

Толибжон МАДУМАРОВ,

Наманган туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

– Аҳамият берган бўлсангиз, туманимиздаги аксарият ҳамшираларни ёшлар ташкил этади. Уларни замон руҳида тарбиялаш, билимларини бойитиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳар биримизнинг олдимизга улкан вазифа юклайди. Туманимизда ҳамширалик таълимини ривожлантириш бўйича "Саломатлик-2", "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш" лойиҳалари томонидан малака оширган ва долзарб мавзуларда тайёрланган тренерларимиз бор. Уларнинг билим кўникмаларини кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида махсус ўқув хонамиз ташкил этилди. Унга доимий равишда узлуксизлик тамойилини сақлаган ҳолда патронаж ҳамширалар ўқитилмоқда. Гувоҳи бўлганингиздек, дарс жараёнлари интер-актив усулда, бевосита мулоқот тарзида қизиқарли қилиб олиб борилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – аҳолини тиббиётга бўлган ишончини орттириш, бирламчи тиббиёт бўғинида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва профилактик тадбирларни мақсадли ташкил этишга қаратилгандир. Бу жараёнда кўпроқ ҳамширалар фаоллиги инобатга олиниб, уларга замонавий таълим стандартларини ўргатиш ва эгаллашларига кўмак бериш қилинаётган ишларнинг бош самараси бўлиб қолади, деб ўйлайман.

№ 21, 29.05.2009 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.