Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

ТИББИЙ СИФАТ ДАРАЖАСИНИ КЎТАРИШ

Республикамиз тиббиёт тизимида кейин-ги пайтларда кадр-ларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз таълим жараёнларига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Саломатлик1-2" ва "Аёллар болалар соғлигини мустаҳкамлаш" қўшма лойиҳаларининг бир неча йиллардан буён ҳамкорлик борасида олиб бораётган фаолиятлари ҳам бундан мустасно эмас.

Жорий йилнинг апрель ойи-да Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий Осиё Тараққиёт банкининг "Аёллар ва болалар соғ-лигини мустаҳкамлаш" ло-йиҳаси дастури асосида пойтахтимизда "Репродуктив саломатлик" ва "Бехатар оналик" бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтган эди.

Мазкур семинарни Республика Репродуктив саломатлик марказининг тажрибали мутахассислари ҳамда маҳаллий тренерлар кенг доирада олиб бордилар. Ўтказилган ушбу ўқув-семинарда республика ва вилоят соғлиқни сақлаш бош-қармаларининг бош ва катта ҳамширалари, Республика Ҳамширалар Ассоциацияси вилоят филиалларининг раислари ҳамда Республика репродуктив саломатлик маркази вилоят филиаллари мутахассис ва ҳамширалари иштирок этдилар. Жаҳон стандартлари даражасида олиб борилган ўқув-семинар тажрибали тренерлар томонидан ўзига хос баҳс ва мунозарага бой тарз-да ўтди.

Дилфуза ҲАСАНОВА,

Республика репродуктив саломатлик маркази директори, тренер:

– Беш кунлик ўқув давомида тингловчиларга репродуктив саломатлик ва бехатар оналик мавзулари бўйича жаҳон стандартлари асосида ҳам назарий, ҳам амалий дарс машғулотларини бериб келдик. Тингловчи авваламбор, дарс жараёнида олиб борилаётган ҳар бир мавзуни мукаммал била олиши шарт. Чунки у кўпроқ аҳоли билан иш олиб боради. Бу жараё-н-да улар тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган ўрта тиббиёт ходимлари билимларини бойитиш мақсадида тренер сифатида машғулотларни олиб боришади. Мутахассис сифатида ҳар бир тингловчининг мавзу доирасидаги билимлари борлигига ва янги стандартлар бўйича ўзаро фикрлашувлари, таклиф ва мулоҳазалари дарслар янада қизиқарли ўтишига сабаб бўлди. Аслини олганда репродуктив саломатлик ва бехатар оналик бу оиладаги соғлиқнинг асосий негизи ҳисобланиб, ўрта тиббиёт ходимидан катта масъулият талаб қилиши табиийдир.

Вилоятлардан келган бош ва катта ҳамшира ҳамда Республика репродуктив саломатлик маркази филиаллари мутахассисларининг семинарда фаол иштироки уларнинг аҳоли билан ишлаш даражаси юқори эканлигини кўрсатди, десам янглишмаган бўламан.

Роза МИШЕНОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси Ҳамширалар Ассоциацияси раиси:

– Ўтказилган ўқув-семинардан катта билимий тажрибага эга бўлдим, десам янглишмайман. Айниқса, репродуктив саломатлик оилаларда тиббий маданиятни ошириш, шунингдек, халқнинг ўз соғлигига бўлган эътиборини кучайтириш, ундан ташқари, бехатар оналик, кўк-рак сутининг моҳияти, баркамол авлодни дунёга келтириш, она ва боланинг саломатлигини муҳофаза қилиш каби муҳим масалаларга эътибор қаратиш кераклигини машғулот давомида тажрибали тренерлар батафсил ёритиб берди.

Биз олган барча билим ва тажрибаларимизни тиббиёт -муассасаларимиздаги ўрта тиббиёт ходимлари, айниқса, патронаж ҳамшираларга чуқур ўргатиб, аҳолига кўрсатилаётган сифатли тиббий хизмат даражасини янада оширишда бор имкониятларни яратиб, улар билан бирга астойдил меҳнат қилишга ҳаракат қиламиз.

Эшдавлат САДАТОВ,

Сурхондарё вилоят репродуктив саломатлик маркази директори:

– Жаҳон стандартларига мос тарзда ва турли ўқув қўлланмалар асосидаги ушбу семинар билимларимизни янада бойитишда қўл келди, десам муболаға бўлмайди. Айниқса, ишчи гуруҳларга бўлиниб ўтказилган дарс жараёнлари ҳам жуда қизиқарли ва баҳс-мунозара тарзида ўтди. Бу албатта, кўп йиллик тажрибага эга тренерларнинг ўзига хос интерактив усулда олиб борган машғулотлари самараси эди. Эндиликда олган билимларимизни махсус дастур асосида вилоятдаги ҳамкасблар ўртасида ўтказишни режалаштирганмиз. Чунки, жаҳон андозаларига мос келадиган тренерни тайёрлаш бугунги куннинг энг долзарб, истиқболли лойиҳасига айланиб бормоқда. Оилалардаги соғлом турмуш тарзини шакл-лан-тириш, аввало, репродуктив саломатликни тўғри тар-ғиб қилиш олдимизга қўйилган дастлабки вазифа ҳисобланади. Бизга берилган тарқатма материаллар, янги дарсликлар, аудио, СD дисклардаги интерактив слайдлар иш жараёнида қўл келиши шуб-ҳасиз.

Мамлакатимизда бирламчи тиббиёт бўғинини шакллантиришга қаратилган қатор тадбирлар жамиятимиз тараққиёти бўлган инсонлар саломатлигини сақлаш ва муҳофазалашда ўз самарасини кўрсатиб, Ватанимиз равнақини ривожлантиришда катта дас-турил-амал бўлиб хизмат қилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, тиббиётнинг асосий мақсади инсон саломатлигига қаратилган экан, бу йўлда тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз таълимни изчиллик билан давом эттириш эртанги келажак авлоднинг соғлом ва баркамол ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилади.

№ 21, 29.05.2009 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.