Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

БУ ВАТАНДА ОНА МЎЪТАБАР, ФАРЗАНДЛАР АЗИЗ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 140-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 5-31 март кунлари "Соғлом аёл ойлиги" ўтказилди.

Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва турли хасталикларнинг олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш, юқумли ва юқумсиз касалликларнинг эрта аниқлаш мақсадида ташкил этилган мазкур ойлик давомида аҳолига эрта ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, зарарли одатларнинг инсон соғлиғига ножўя таъсири, ҳомиладор аёллар ва бир ёшгача бўлган болалар парвариши хусусида малакали мутахассислар томонидан керакли маслаҳат, йўриқномалар берилди.

Юнусобод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 51-сонли оилавий поликлиника ҳам мазкур ойликда фаол қатнашиб, ҳудуддаги хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказди. Куни кеча ушбу тадбир "Ифтихор" ҳамда "Янги ариқ" МФЙда ҳам амалга оширилди.

Гўзал ҚОДИРОВА,

Юнусобод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли

51-сонли оилавий поликлиника бош шифокори:

– Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, хусусан, 2017 йил 6 июндаги "Тошкент шаҳар аҳолисига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини ошириш ва бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3039-сонли Қарори ижроси юзасидан муассасамизда изчил фаолиятлар йўлга қўйилди. 10 та, яъни Шаҳристон, Ғайратий, Анорзор, Жомий, Янги ариқ, Уста ширин, Ифтихор, Ҳуснобод, Адолат, Биллур маҳаллаларида истиқомат қилувчи 34 минг 872 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шундан катта ёшдаги аҳоли 25 минг 430, болалар 8 минг 612, туғиш ёшидаги аёллар 7 минг 750, ўсмирлар 1 минг 411, ундан ўсмир қизлар 739 нафарни ташкил қилади. Бундан ташқари, 4 та умумтаълим мактаби, 6 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та коллеж бириктирилган. Бажарилган ишлар юзасидан ҳудуддаги маҳаллалар аҳолисига мунтазам равишда ҳисоботлар берилиши жорий қилинди. Таъкидлаш жоизки, поликлиникамиз зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бунинг баробарида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги 2221-сонли Қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 1 мартдаги "Соғлом аёл ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги 140-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудимизда мазкур ойликни амалга оширдик. Ўз ўрнида айтиш мумкинки, бу фаолиятлар тиббий ёрдам сифатини такомиллаштириш, туғиш ёшидаги аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналар ва болалар ўлимининг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу тадбир доирасида умумий амалиёт шифокорлари ва патронаж ҳамширалари томонидан бириктирилган ҳудудларидаги ҳар бир хонадонда рўйхатда турган ёки турмаган, истиқомат қилаётган аёллар ҳисобга олинди. Аёллар сонидан келиб чиқиб тиббий кўрик ўтказиш жадвали тузилиб, чақирув варақалари патронаж ҳамширалари ва "Саломатлик мактаби" аъзолари томонидан берилди. Умумий амалиёт шифокори ва ҳамширалари, тор соҳа мутахассислари томонидан лаборатор таҳлиллари, УТТ, ЭКГ текширувлари ўтказилди. Бунинг натижасида аниқланган хотин-қизларда учраётган бирламчи касалликлар диспансер назоратига олиниб, соғломлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, туғиш ёшидаги аёлларнинг 1 минг 40 нафарида ҳам ушбу тадбирлар ўтказилди. 14 нафар аёл поликлиника қошидаги кундузги шифохонада даволанди. 40 фоиз хасталиги бор аёлларга тор соҳа мутахассислари ва умумий амалиёт шифокорлари томонидан амбулатор даво чоралари қўлланилди. Бугун "Саломатлик мактаби" фаоллари ёрдамида Ифтихор ва Янги ариқ маҳаллалари хотин-қизлари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, Янги ариқ маҳалласида истиқомат қилувчи 2 нафар ногиронлиги бор туғиш ёшидаги аёл хонадонига бориб тиббий кўрик ва лаборатория, УТТ, ЭКГ текширувлари ташкил этилди.

– Маҳалламизда 3 минг 25 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди "Ифтихор" МФЙ диний маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Машҳура Ходжаева. – Ундан 1 минг 737 нафарини аёллар ташкил қилади. Ҳудудимиздаги 51-сонли оилавий поликлиниканинг ходимлари билан доимий тарзда ҳамкорликда иш олиб борамиз. Зеро, мақсадимиз бир, у ҳам бўлса – аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш. Ўтказилаётган мазкур "Соғлом аёл ойлиги" жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Сабаби, жамият ҳамда оилада муносиб ўрин тутадиган аёлларимизнинг саломатлигини асраш оилалар тинч-тотувлиги, соғлом авлодни тарбиялашга хизмат қилади. Бундан ташқари, маҳалламизда "Ёш келинлар" мактабини ташкил қилиб, уларда ҳам маънавий, ҳам соғлиғини асраш, тиббий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратамиз. Тадбирнинг эътирофлиси шундаки, тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар бепул амалга оширилмоқда.

Айтиш жоизки, ойлик давомида бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида тадбирни ташкиллаштириш бўйича "йўл харитаси"га асосан, умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамширалар томонидан ўз участкасида ҳар бир хонадондаги рўйхатда турган ва турмаган, лекин истиқомат қилаётган аёлларни тиббий-кўрикдан ўтказишди.

– 25 йиллик иш тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, тиббиёт тобора ривожланиб, унга янги инновацион технологиялар жорий этилмоқда, – дейди умумий амалиёт шифокори Наргиза Абдужабборова. – Бугунги кунда Юртбошимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига берилаётган эътибор, олиб борилаётган ислоҳотлар чиндан ҳам халқ манфаатларига қаратилиб, ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Менга бириктирилган Янги ариқ маҳалласида 2 минг 100 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан, 465 нафарини фертиль ёшидаги аёллар ташкил этади. Ушбу ҳудудда тез-тез учраётган камқонлиқ, бўқоқ касалликлари бўйича профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Йилига бир марта аёлларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказиб, назоратга оламиз. Катта ёшдаги аёлларда учраётган гинекологик хасталиклар борасида ҳам тегишли чоралар кўряпмиз. Бугунги тадбир касалликларни эрта аниқлаш, вақтида тўғри ташхис қўйиш ва даволаш, профилактика чораларини олиб боришда қўл келмоқда.

– Поликлиника ходимларининг маҳаллага келиб, хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиши, ёши кексаларнинг имконияти йўқлигини инобатга олиб, хонадонимизга бориб, ҳол-аҳвол сўраши шифокорларимизнинг ўз ишларига масъулият билан ёндашишларидир, – дейди Ифтихор маҳалласи фуқароси Гулнора Аҳмедова. – Ҳозир 5 нафар, хусусан, 1 нафар ҳомиладор келиним билан УТТ, ЭКГ, кардиолог, гинеоколог, эндокринолог, невропотолог кўригидан ўтиб, қон таҳлилларини ҳам топширдик. Чунки нафақат ўзимнинг, балки келин, фарзанд, набираларимнинг соғ-саломат юриши тарафдориман. Кўриб турганингиздек, ёшу қари бу тадбирда фаол қатнашмоқда. Тиббиёт ходимлари зарурий асбоб-ускуналари билан маҳалламизга келиб, бепул кўрикдан ўтказяпти. Бундан ортиқ шароит бўлмаса керак, назаримда. Ҳудудимизга бириктирилган умумий амалиёт шифокори ва ҳамшираси ҳар куни хонадонимизга бориб, ҳомиладор келинимнинг саломатлигидан бохабар бўлмоқда. Уларнинг бундай ғамхўрликларидан миннатдормиз.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган бу каби эзгу фаолиятлар фарзанларни соғлом дунёга келтириш ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилиши муқаррар. Зеро, соғлом онадан соғлом фарзандлар дунёга келади. Соғлом фарзанд эса юрт келажаги, миллатнинг эртанги кучидир. Шу боис ҳам бу Ватанда она мўътабар, фарзандлар азиз.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Муаллиф олган суратлар.

№ 13, 06.04.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.