Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

СИЗ ОНА БЎЛДИНГИЗ...

Фарзанд табиатнинг энг олий неъматидир! Оналик – улуғ бахт! Дилбандингизнинг тўрт мучаси саломат, маънан ва жисмонан соғлом бўлиб улға¬йиши кўкрак сутига ниҳоятда боғлиқдир.

Қўйида Сизга бермоқчи бўлган кўрсатма ва маслаҳатларимиз зурриёдингизнинг узоқ муддат ва мароқли кўкрак сути билан эмизишингизга ёрдам беради. Унутманг¬ки, болангиз учун она сутидек бебаҳо неъмат йўқ!

1-маслаҳат

Фарзандингиз дунёга келиши биланоқ унга меҳр ила кўкрагингизни тутинг! Бу ҳаракатингиз эмизиш жараёнида рўй бериши мумкин бўлган кўпгина муаммоларни бартараф этади. Туғруқдан кейинги самимий яқин мулоқот жигарбандингиз билан ўртангиздаги бир умрлик энг нозик узвий муносабатларни шакллантиради. Ёдингизда бўлсинки, оғиз сути таркибида мавжуд бўлган моддалар болангизни кўпгина юқумли касалликлардан асрайди.

2-маслаҳат

Фарзандингизни кўкрагингизни тутгунингизга қадар шиша идишдан ёки бошқа усуллар орқали овқатлантиришга йўл қўйманг! Меҳр булоғи аталмиш табиат инъом этган она сути чақалоқнинг ов¬қат ҳазм қилиш тизими табиий ривожланишига ижобий таъсир этишида тиббиётда исбот этилганидан воқиф бў¬линг!

3-маслаҳат

Болани кўкракка тўғри тутишга одатланинг. Ўзингизга қулай ҳолатни танлаб ўтириб ёки ёнбошлаб эмизишингиз мумкин. Муҳими, сиз ҳам, чақалоғингиз ҳам ўзингизни эркин ва қулай ҳис қилмоғингиз лозим.

Гўдагингизни кўкракка тўғри тутишнинг қуйидаги 4 жиҳатига амал қилинг:

 чақалоқнинг боши ва танаси бир тўғри чизиқда жойлашган бўлиши;

 чақалоқнинг юзи кўкракка қараган, бурни эса кўкрак учи сатҳида жойлашган бўлиши;

 чақалоқни она танасига яқинроқ тутиш;

 янги туғилган чақалоқнинг фақат боши ва елкасини эмас, балки бутун танасини тутиб туриш лозим.

Кўкракка тўғри тутилганда унинг қора қисми ва сўрғичи чақалоқнинг оғзига тўлиқ жойлашиши лозим. Натижада, чақалоқнинг оғзи кўкрак билан тўлиб туради ва сўрганда ҳаво ютмайди.

4-маслаҳат

Фарзандингиз билан бир хонада ёнма-ён бўлишингиз ниҳоятда муҳимдир. Бу муҳитда бир-бирингизга мослашиб, кў¬никмаларингиз осон кечади. Дилбандингизнинг янги-янги чиқараётган ҳаракатларини тез англаб, ўз вақтида эътибор берасиз. Болангиз эҳтиёжига кўра кўкракни истаган вақтида эмиш имкониятига эга бўлади.

5-маслаҳат

Фарзандингиз илиги бутун, бақувват бўлиб улғайиши аввало сизнинг қувончингиз! Шундай экан, чақалоғингиз ҳаётининг дастлабки 6 ойи давомида фақат кўкрак сути билан боқишингиз ғоят катта аҳамият касб этиши эътиборингизда бўлсин. Бу даврда чақалоғингиз сувга эҳтиёж сезмайди. Чунки, она сути таркибининг 87-90 фоизини сув ташкил этади. Агар болага сув берилса, у шу сув ҳажмига тенг миқдорда кўкрак сутини камроқ эмади.

6-маслаҳат

Чақалоғингиз хоҳишига қа¬раб, истаган пайтида эмизинг. Дилбандингизнинг йиғиси, безовталигига эътиборли бўлинг! Чақалоғингизнинг эмишга бўл¬ган эҳтиёжига ишора бўлувчи ҳолатларни тез ва тўғри илғаб олишга ҳаракат қилинг.

Масалан, бола уйқусида бошини буриб оғзини очиши, йиғламасдан тилини ҳаракатлантириб кўкракни излагандай бўлиши мумкин.

7-маслаҳат

Эътиборингизда бўлсин, эмизиш вақти давомийлигини чақалоқнинг ўзи бошқаради. Фарзандингиз тўйиб эммагунича унга халақит берманг. Шошилмасдан гўдагингизнинг истагига кўра ҳаракат қилинг.

8-маслаҳат

Болангиз биринчи кўкракни эмиб бўлмагунича иккинчи кўк¬ракни тутманг. Чунки, кўкракни тез-тез алмаштириш оқибатида бола кейинги, яъни ёғли сутни эмиб олишга улгурмай қолади. Бунинг олдини олиш учун қуйидаги амалга риоя қилинг: бир кўкракни 2-3 соат давомида бериб, сўнгра иккинчи кўкракни беришни бошлаш лозим.

9-маслаҳат

Болангизнинг тунда ҳам эмиш имкониятига эга бўлиши ғоятда муҳимлигига аҳамият беринг. Дилбандингиз билан бир ўринда ёнма-ён ётинг! Онанинг ҳиди, нафасини ҳис қилиб ётган гўдак тинч ва тўйиб ухлайди.

10-маслаҳат

Фарзандингизни кўкрак сути билан парваришлаётган экансиз, унга ҳеч қандай резина сўрғич берманг! Уни шиша идиш орқали овқатлантирманг! Ёдингизда бўлсинки, баъзи болаларни бир маротаба шиша идиш орқали овқатлантириш уни кўк¬ракдан бош тортишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай вақтда кўпроқ эмизишга ҳаракат қи¬линг.

11-маслаҳат

Шамоллаб қолган тақдирингизда ҳам болангизни кўкракдан айирманг, аксинча бундай вақтда кўпроқ эмизишга ҳаракат қилинг.

12-маслаҳат

Сизга эмизишдан олдин, ке¬йин кўкрагингизни ювишингиз ёки бирор-бир тарзда қайта ишлов беришингиз асло тавсия этилмайди. Чунки, кўкрак тез-тез ювилса, унинг ҳимоя қавати юп¬қалашиб, сўрғичи осонгина жароҳатланиши мумкин. Ҳар куни ёки кун ора душ қабул қилиш кўкракни тоза тутишда етарлидир.

13-маслаҳат

Фарзандингиз ёшига етди. Лекин уни кўкракдан ажратишга ҳаракат қилманг. Болангизни 2-3 ёшгача эмизишингиз мақсадга мувофиқдир. Чунки бола шу ёшга етгачгина она сутидек бебаҳо неъматдан тўлақонли баҳраманд бўла олади. Ўзи учун қадрли бўлиб қолган кўкракдан ажралишига руҳан ва жисмонан тайёр саналади.

14-маслаҳат

(хулоса ўрнида)

Сиз она бўлдингиз! Фарзандингизни кўкрак сути билан тўғри парваришлаш бў¬йича маълум кўникмаларга эгамисиз? Ўрганишдан уялманг, эринманг! Чунки тажриба ўз-ўзидан пайдо бўлмайди.

Агар фарзандингизни эмизиш билан боғлиқ ҳар қандай савол туғилса, тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан тайёрланди.

№ 29, 20.07.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.